апрел 28, 2020 10:57
Ўзбекистонинг жануби-ғарбий ва марказий қисмига 28 апрелга ўтар кечаси Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келиб, тезлиги сониясига 40 метргача кучайди. Табиий офатдан энг кўп Бухоро вилояти жабр кўрди: вилоятда камида 30 киши тан жароҳати олган, бир киши ҳалок бўлган, электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, вилоят бўйича камида 110 минг хонадон газсиз қолган.