ноябр 07, 2018 11:55
Boeing компанияси ўзининг янги модели Boeing 737 Max’дан фойдаланаётган авиакомпанияларга ушбу самолётлар парвоз назорати тизимининг хато кўрсаткичлари сабабли ўз-ўзидан тумшуғи билан пастга шўнғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш жўнатмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги бир манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.