АҚШ Boeing 737 MAX-8 парвозларини тўхтатди
АҚШ президенти Дональд Трамп зудлик билан якшанба куни Эфиопияда юз берган авиаҳалокат туфайли Boeing 737 MAX 8 йўловчи самолётларининг парвозларини тўхтатиш ҳақида буйруқ берди
АҚШ ва Канада ҳам ниҳоят Boeing 737 MAX парвозларини тўхтатди. Трамп Boeing 737 Max самолётларида парвозларни амалга оширишни тўхтатишни буюрди
«Парвозлар алоҳида кўрсатма берилгунга қадар тўхтатилади. Айни пайтда осмонда бўлиб турган Boeing 737 MAX учоқларининг эксплуатацияси улар манзилга етиб борганидан сўнг тўхтатилади», — деган Трамп Оқ уйдан туриб берган баёнотида.
АҚШ, Европа Иттифоқи ва жаҳоннинг кўплаб давлатлари жумладан, Ўзбекистон, Мексика, Эфиопия, Малайзия, Сингапур, Хитой, Англия, Германия каби мамлакатларнинг ортидан Канада ҳам Boeing корпорациясининг энг сўнгги русумдаги тор фюзелажли самолётлари парвозига вақтинчалик чеклов жорий этган.
Якшанба куни эрталаб Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг бортида 157 киши, жумладан 8 нафар экипаж аъзолари бўлган Boeing 737 MAX самолёти Эфиопиянинг Дэбрэ-Зэйт шаҳри яқинида авиаҳалокатга учраган. Самолёт бортида бўлган 35 та давлат фуқароларининг барчаси ҳалок бўлишган.
2018 йилнинг 29 октябрида Индонезиянинг Lion Air компанияси лайнери ҳам ҳалокатга учраган ва 189 кишининг ўлимига сабабчи бўлган эди.