Шошилинч! Сув керакми--пулини тӯла!
(last modified Mon, 01 Jan 2018 17:46:10 GMT )
Январ 01, 2018 22:46 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! Сув керакми--пулини тӯла!

Энди Ӯзбекистонда ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланади

1 январдан бошлаб барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони​да маълумот берилган

Маълум қилинишича, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади​.​ Истеъмолчи эса сув истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади.

Фармонда тўпланиб қолган тизимли муаммо ва камчиликлар дебитор қарздорликни камайтиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлашга ва тармоқнинг янада ривожланишига тўсиқ бўлаётгани таъкидланган.