Роналду “Facebook” билан ҳамкорликдан қанча даромад олишини биласизми? Даҳшат!
июл 06, 2018 11:33 Asia/Tashkent
“Реал” аъзоси, яқинда “Ювентус” аъзосига айланиши кутилаётган Криштиану Роналду яна бир ҳамкорлик ишига қўл урди.
Маълумотларга кўра, “Facebook” ижтимоий тармоғи Роналду иштирокида реалити шоу ташкил қилмоқчи. Айни дамда Марк Цукерберг ва Криштиану ўртасида мазкур ҳужжатли лойиҳа борасида музокаралар ўтказилмоқда.
Энг қизиғи, Роналду иштирокида жами 13 та эпизод суратга олинади ва Цукерберг бунинг учун футболчига 10 млн евро атрофида пул тўлашга тайёр. Роналду иштирокидаги реалити шоу машҳур америкалик футболчи Том Брэд ҳақидаги “Том вақтга қарши” номли ҳужжатли сериал доирасида суратга олиниши режалаштирилган.