Толиқон ва Назаробод туманлари
-
Толиқон ва Назаробод туманлари
Толиқон, Иштиҳорд,Совижбулоқ, Назаробод ва Фардис туманлари Албурз вилояти туманлари жумласидандир.
Толиқон тумани, Толиқон маркази билан Албурз вилоятининг туманларидан бири ҳисобланади. Ушбу туман уч қисмга бӯлинади: Пастки Толиқон, Ӯрта Толиқон ва Юқори Толиқон. Ҳамда ӯнлаб қишлоқларни ӯзига қамраб олади.
Толиқон тумани ёвойи ҳайвонларнинг яшаш жойи ва турли ӯсимликларнинг маконидир. Толиқон ҳудудида жойлашган табиатнинг чиройли манзараларидан ташқари унинг жозибаларига янада чирой бағишлайдиган қийматли тарихий макон ва зиёратгоҳлари ҳам бор . Толиқон шаҳри ва унинг марказий Албурз тоғларининг ӯртасида ва шимолий -ғарбий Теҳрондан 120 километр узоқликда жойлашган. Бу шаҳар Ӯрта Албурз тоғларининг жойлашгани сабабли яйлов ва тоғли иқлимга эгадир. Ва шу боис йил фаслларига қараб аҳоли бу ерда яшайди. Айниқса ёз фаслида унинг аҳолиси купаяди. Толиқоннинг аҳолиси 7 мингни ташкил этади.
Исломий инқилоб даврида машҳур курашувчиларидан бири ва Теҳроннинг биринчи жума намозининг имоми Оятуллоҳ Толиқонийнинг манзили Гелярдда ва Меҳронда насталиқ хаттининг асосчиси Абдулмажиди Толиқонийнинг ёдгорлиги Толиқоннинг тарихий ва маданий меросларидан ҳисобланади.
Толиқоннинг тарихий бошқа меросларидан баъзи қалъалар, имомзодаларнинг мақбаралари, ҳаммомлари ва тегирмонларга ишора этиш мумкин.
Толиқон табиатининг кӯзга ташланадиган манзаралари унга мавжуд бӯлган чиройли баландлик ва теппаликлардир.
Толиқоннинг қоя тоғлари Албурз қоя тоғларининг бир қисмидир.
Бу тоғларнинг узунлиги 90 километр ва кенглиги 5 -дан 25 -гача километрни ташкил этади.
Толиқон тоғли минтақасида мавжуд бӯлган турли ғорлар, минерал сувлари, табиий музликлари, ажойиб ва гӯзал шаршаралари, кӯллар, ёвоий ҳайвонларнинг яшаш жойлари, ям -яшил яйловлари ва мевали боғлар Теҳрондаги Албурз вилоятининг энг чиройли яйловларидан жумласидандир. Аммо табиат ва иқлимнинг хусусиятларидан ташқари Толиқоннинг аҳамияти тарих давомида ҳаёт ва фаъолият олиб борган буюк тарихчиларнинг макони эди.
Албурз вилоятдаги Назаробод минтақаси муносиб иқлимнинг мавжудлиги милоддан олдин бир неча минг йиллар давомида инсон яшайдиган макони ҳисобланарди.
Бу минтақада тарихдан олдин фаровон теппаликлар мавжуд ва мазкур теппаликларда олиб борилган археологик тадқиқотлар шундан далолат берадиким бу минтақа қадим замонларда Эрон тарихидан олдинги маданиятнинг муҳим марказларидан бири бӯлган.
Бу минтақанинг тарихий аҳамиятини эътиборга олган ҳолда дастуримизнинг охирида мазкур минтақани таништиришни афзал деб кӯрдик.
Назаробод минтақасида жойлашган қадимий Ўзбекий теппалик Теҳрондан 73 километр узоқликда жойлашган. Ӯтказилган тадқиқотларга кӯра қадимий ӯзбекий ҳудудлари модлар даврига бориб тарқалади. Узбекий минтақаси юз гектарга тенг кенг қадимий ҳудудлар ва унта теппаликдан иборатдирким улардан олтита теппаликда Эронлик археологлар 1377 - 1384 йилларгача археологик тадқиқотлар олиб боришган.
Эрондаги Албурз вилоятининг Назаробод тумани қадимий ва диққатга сазовор жойлардан бири “Ўзбекий” тепалигидир. Унинг баландлиги 26 метрдан иборат бўлиб, у марказий тепаликка ва “Тахтгоҳ”, “Жайрон”, “Морол”, “Душон”, “Ён” ва “Гавмеш” деб номланган олтита пастроқ тепаликлардан иборат бўлган. Археологлар томонидан ушбу тепалик атрофида олиб борилган қазилма ишлари натижасида “Жайрон” тепалиги ҳудудида энг қадимий ғиштлар топилган.
Маълум бўлишича, 4000 йил олдин ушбу тепалик ҳудудлари Мидиялар қавмининг яшаш маскани бўлган. Кейинчалик, одамларнинг эътиборсизлиги сабабли ушбу тарихий тепаликлар текисланиб, экинзорларга айлантирилган.