Эронда ИШИД террорчи гуруҳи амалиёти етакчиси қўлга олинди
(last modified Sat, 06 Apr 2024 08:21:33 GMT )
апрел 06, 2024 13:21 Asia/Tashkent
  • Эронда ИШИД террорчи гуруҳи амалиёти етакчиси қўлга олинди
    Эронда ИШИД террорчи гуруҳи амалиёти етакчиси қўлга олинди

Эрон полиция қўмондони матбуот котиби, Теҳрон ғарбидаги Албурз вилояти маркази Караж шаҳрида ИШИД террорчи гуруҳи амалиётлари етаучиси ва қўлга олинганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси Бош полицияси қўмондонлиги матбуот котиби, Саид Мунтазирулмаҳдий  ўз сўзларида, ИШИД тероорчи -такфирий гуруҳи амалиётларининг юқори мартабали аъзоси ва етакчиси  бўлган ва "Ромиш" номи билан танилган Муҳаммад Зокир Эроннинг Албурз вилояти Караж шаҳрида қўлга олинганини эълон қилди.

Эрон Бош полиция қўмондонлиги матбуот котиби шунингдек, икки  алоҳида амалиёт давомида бу одамлар Эрон хавфсизлик кучларининг разветка диққатига тушди ва  ва уларни қўлга олиш жараёнидаги отишмада террорчилар автомобиладаги 3 нафарига ўқ тегди ва улар барчаси қўлга олинди деб изоҳлади.

Бу террорчилар Рамазон ҳайити куни худкушлик амалиётни амалга оширишни мақсад қилгандилар.

Бундан ташқари  террорчиларнинг 8 нафар шериги ҳам қўлга олинди ва ушбу террор гуруҳининг ҳаракатлари  ва алоқалари ҳақида қўшимча хабарлар берилади.