Мирсаид Али Ҳамадоний
(last modified Sat, 12 Jan 2019 12:35:31 GMT )
Январ 12, 2019 17:35 Asia/Tashkent
  • Мирсаид Али Ҳамадоний
    Мирсаид Али Ҳамадоний

Эрон халқининг  машҳур орифи Мирсаид Али Ҳамадоний  ҳижрий-қамарий 8 асрда ягшаб фаолият олиб борган.

Мирсаид Али Ҳамадоний бутун умрини Кашмир ва Тожикистонда ислом динини таблиғ этиш ҳамда ҳақиқат ва ҳақ ихлосмандларини таълим бериш учун сарфлади. У куьравия тасаввуфининг пешволаридан бири эди. Фозил донишмандлар уни “Султонул-Орифин”, Кашмир халқи уни “ислом дини қуриқчиси Алии соний” ва муридлари эса уни “Ҳамдон подшоси” деб лақаб қуйишган эди. У Амир кабир номи билан ҳам машҳур бўлган. Тожикистонда эса “Ҳазрати Амиржон” нроми билан ҳам танилган орифдир.

Эронлик ориф Мирсаид Али Ҳамадоний ҳижрий-қамарий 714 йилда Ҳамадон шаҳрида дунёга келди. Ва бошланғич маълумотини олганидан сўнг буюк устодлардан илм ўрганишни бошлади. У ўз устозлари олдида ҳадис лми ва маърифати, ҳамда ҳикмат ва ирфонни ўрганди. У уша ввақтнинг буюк орифлари наздида сайри сулук  босқичларини ўтказганидан кейин, устозлари томонидан Эрон чегара ҳудадларидан ташқарида ислом динини таблиғ этиш учун маъмур этиб тайинланди. У бу рисолатни ўз умрининг охиригача ўз зиммасига олди ва бутун умрини ислом динини таблиғ этиш ва шоигрдларни тарбиялашга сарфлади.  

Сайид Али Ҳамадоний катта ҳурмат ва эҳтиромга эга эди. Эрон, Марказий Осиё ва Ҳиндустон шаҳарларида одамлар унга нисбатан катта эътибор қаратишарди. У зоҳидлик ва тақвода пешво бўлишига қўшимча, илм ва ҳикматда катта мувафаққият қозонди. У бу соҳада кўп илмий асарлар ўзидан мерос қолдирди. 110 жилддан ортиқ Сайид Али Ҳамадонийнинг асарлари рисола ва шеър мажмўасини ўзига қамраб олади. Мазмун ва мундарижа нуқтаи назаридан  ҳам одамнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади. Бу асарлар тафсир, ривоят, фалсафа, ҳикмат, ахлоқ, ирфон ва адабиёт соҳасида ёзилган. Сайид Али Ҳамадонийнинг ўлимидан сўнг унинг фарзандлари ва навералари Ҳамадон, Кашмир, Балхоб (Балх атрофи) ва бошқа минтақаларда унинг фаолиятини давом эттиришди ва халқни туғри йўлга ҳидоят этиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилишди.Мирсаид Али Ҳамадоний инсоний ва иллоҳий вазифани ижро этиш ва муьин ислом динини тарғиб ва ташвиқ этишни ўзининг мукқаддас вазифаси деб биларди. У ўз маъмуриятини ижро этиш учун турли усул, жумладан эътиқодий усул ва исломий маърифатни дарс бериш, ваъз ва хутба мажлисларини ташкил этиш, ахлоқий фазилатларнинг йўли ва нафсни тийиш ҳамда поклаш учун ҳавзаларни ташкиллаштиришдан фойдаланган эди. У таблиғотчилар ва воизларни тарбиялаш билан ҳақиқат ихлосмандларига тавҳид паёмини етказиш учун мунтазам ва кенг ташкилотни ижод этди. Сайид Али Ҳамадоний ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундашнинг ҳаётий унсурини қайта тиклашга катта аҳамият бериб, ўз шогирдлари ва муридларига фасодлик баробарида муқовимат қилишни ўтгатди. У ҳоким ва ҳукмдорларни адолат, инсоф ва диний қонунларга риоят этишга чақирарди. Масжид, мадраса ва кутубхоналар таъсис этиш ушбу ориф назорати остида ташкил этиларди.  Сайид Али Ҳамадоний 20 ёшида ўзининг тарихий сафарларини бошлади. Шогирдларининг айтишларича, йўлнинг қийинчиликларига бардош биришда катта руҳияга эга эди ва ўз олий мақсадларини амалда татбиқ этиш учун доим сафар қиларди. У Ўрта осиё, кавказ, Озарбойжон, шри-ланка, тибет,Ҳиндустон ярим оролининг жануби ва шимоли ҳам араб мамлакатларига сафар қилиб, ушбу сафар чоғида ислом мактабининг маърифати ва исломий маърифатни тарқатишга ҳаракат қиларди.

Сайид Али Ҳамадоний Ўрта Осиёнинг Хатлон минтақасига қилган сафари чоғида қишлоқлардан бирини сотиб олди ва Худо йўлига вақф этди. Бу қишлоқда у бир мадраса очди ва шогирдларни тарбиялашни йўлга қуйди. Яқин ва узоқдан ихлосмандлар келиб илм олиш учун унинг ҳузурига келишарди. У бу ноҳияда таблиғот ишларини олиб борди ва ўзининг кўп асарларини ҳам ана шу ерда таълиф этди.

Мирсаид Али Ҳамадоний ўз маъмуриятини ижро этиш учун сафар қилган ва кўп вақт ўтказган шаҳарлардан бири кашмир шаҳри эди. Кашмир Ҳиндустоннинг ғарбида жойлашган ноҳиялардан биридир ва бу минтақанинг 75 фоизи Жомо ва Кашмир номи билан маълум бўлган ва Ҳидустон ихтиёрига киради. Унинг бир қисми эса Покистонга тааллуқли бўлиб, Озод Кашмир деб аталади.  Ислом дини ушбу ўлкага ҳижрий биринчи асрга кириб келган бўлсада, аммо унинг қудрати ва кенгайиш даврини ҳижрий-қамарий 776 йилда деб билишади. Ана шу йилдан бошлаб Сайид Али Ҳамадоний ўз таблиғотий фаолиятлари билан ислом дини ва шиа мазҳабини ушбу ноҳияда кенгайтирди. У бир неча маротаба Кашмирга сафар қилди. У 700 нафар ўз ёронлари билан бирга Кашмирга борди ва у ерда катта шўҳратга эга бўлди.  Унинг айрим шогирд ва ёронлари бу ўлкада доимий яшаш учун қолишди.  Сайид Али Ҳамадоний Алоуддин Пура номли маҳаллада истиқомат қилди. Унинг ўлимидан кейин бу ерда масжид барпо этилди.

Мирсаид Али Ҳамадонийнинг Деҳлидаги масжиди

 

Мирсаид Али Ҳамадонийнинг Тожикистондаги зиёратгоҳи