Имом Ризо (а) ҳарамларидаги тарихий тошлар
Ҳозирги пайтгача Имом Ризо (а)-нинг пок ҳарамларида учта қабр устидаги тош қўйилган бўлиб, ҳар бири тарихий аҳамиятга эгадир.
Бу тошлардан биринчиси ва энг қадимгиси мармар тошидандир ва ўлчами 40х30 см бўлиб, мазкур тошлар ҳарамда ташкил этилган музей-кўргазмасида қўйилган. Иккинчи тош оқ рангли мармар тошидан ясалган. Учинчиси Ҳазрат мазоридаги тош бўлиб, Язд шаҳрининг Турон конидан келтирилган ва жуда кўркам ва мумтоз тошлардан бири ҳисобланади. Бу тош яшил рангли бўлиб, узунлиги 2метру 20см ва баландлиги 1метру 10см ва оғирлиги 3600 килодир ва ҳижрий-қамарий 1379 йилда Имом Ризо(а) қабрининг устида бешинчи мақбара алмаштирилганидан кейин унинг ўрнига қўйилди.
Қабр устида қурилган зариҳлар, яъни қабр устида ёғоч ва темирдан ясалган панжаралар ҳам мазкур пок ҳарамда муҳим аҳамият касб этишади. Мақбара устида қўйилган тошларнинг сони ҳозиргача бешта бўлиб, улар турли номлар билан маълумдир.
Биринчи қабр устидаги панжара ёғочдан ясалган ва Саффавийлар давридан қолган панжарадир.Бу мақбара яғочдан ясалган ва темирли тасмалардан иборат бўлиб, тилла ва кумуш билан безатилиб, ҳижрий -қамарий 957 йилда Сафавийлар подшоҳи Шоҳ Таҳмосб замонида мақбаранинг устига қўйилган эди. Вақт ўтиши билан бу мақбарадан бирон нишон ва асар қолмаган.
Иккинчи мақбара Нигин мақбараси деб аталади ва Нодирийлар давридан қолган ёдгорликдир.
Бу мақбара темирдан ясалган бўлиб, қимматли тошлар билан безатилган ва Нигин исми билан маъруф ва машҳурдир ҳамда ҳижрий-қамарий 1160 йилда Ризоқули Мирзо ўғли ва Нодиршоҳ Афшор набераси Шоҳрух Мирзо буйруғи билан барпо этилганди. Кейинчалик Остони Қудси Разавийга вақф қилиниб, бу шариф мақбара устига қўйилади.
Учинчи мақбара пўлатдан тайёрланган бўлиб, Қожор давридан қолган нишонадир. Бу оддий темирли мақбаранинг ўлчами 3х4 метр ва баландлиги 2 метр атрофида бўлиб, ҳижрий-қамарий 1238 йили Ҳарами мутаҳҳардаги Нигин нишонли зариҳ-мақбара устига ўрнатилган.
Тўртинчи мақбара “Ширу шакар”, яъни сут ва шакар мақбарасидир. Олтин ва кумуш билан безатилган мазкур мақбара "Ширу шакар" номи билан машҳурдир ва ҳижрий қамарий 1338 йили бунёд этилган ушбу мақбара 4,3 метр узунлик ва 3,90 метр баландликка эга бўлиб, “Нигин Нишон” мақбараси устига жойлаштирилди. Бу мақбара марҳум устод Саййид Абулҳасан Ҳофизиён лойиҳаси бўйича, устод Ҳожи Муҳаммад Тақий Зуфунун Исфаҳоний томонидан катта маҳорат билан қурилган.
Ҳижрий-қамарий 1372 йили Остони Қудси Разавий мажмуси масъули ҳазрати Оятуллоҳ Воиз Табасий дастури асосида ва устоз Фаршчиён лойиҳаси билан янги мақбарани қурилиши бошланди. Мақбаранинг ташқи доираси "ёсин" ва "ҳал оти" муборак сураси, олтин ва кумуш рангларида безатилган сулс хатти билан зийнат берилган ва бу мақбарини тўрт томонида 14-та кичик дирезачада 14 маъсум (бегуноҳлар) номлари сабт этилган ҳамда беш ва саккиз баргли чизилган гуллар,- беш таййиба Аллоҳ, Муҳаммад(с), Ҳазрати Фотима, Ҳазрати Али, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусейн ва Худонинг саккизинчи ҳужжати Имом Ризо(а) ҳазратлари номларини билдирувчи нишоналардир.
Кунгабоқар гулларининг сурати Имом Ризо(а) лақаби Шамс-уш-Шумус лақаби, яъни Қуёшлар қуёши маъносини билдирадиган нишондир. Мутаҳҳар мақбаранинг шифти ва деворларини устоз Фаршчиён лойиҳалаштирган ва устод Кештий Ороий Широзий ва унинг ҳамкорлари ҳунармандчилигида Аллоҳ номи ва нақшу нигорлари жуда нафис ва чиройли тарзда зийнат берилган.
Бу мутаҳҳар мақбаранинг шакли етти йилдан кейин олий даражада ва ниҳоят мустаҳкам қилиб қайтадан қурилади. Унинг оғирлиги 12 тонна, узунлиги 4,78х3,73 метр ва баландлиги 3,96 метрни ташкил этади. Шамсий 1379 йили 16 озар ойида Қурбон саъид байрами муносабати билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари иштирокида бу мақбараи мунавваранинг очилиш маросими барпо этилади.