Нишобур шаҳри
-
Нишобур шаҳридаги қадимий ёдгорлик
Нишобур тумани Хуросони Разавийнинг муҳим бўлган туманларидан ҳисобланади ва ярим миллионлик аҳолиси билан вилоятда Машҳад туманидан кейин аҳоли жиҳатидан иккинчи ўринда туради.
Хуросон кўплаб тарихий ва қадимий обидаларга эгадир. Маданий мерос ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Хуросони Разавийда 903 та маданий ва тарихий ёдгорликлар мавжуддир. Меъморчиликнинг энг гўзал ва қадимий намуналарини Хуросони Разавийда қурилган бино ва мақбараларда кўриш мумкин. Мақбаралар мажмуаси машҳур ва мазҳабий шахсиятлар қабри устида узоқ муддат давомида қурилган бинолардан иборатдир. Уларни одатда ҳарам, масжидлар, мадрасалар, кутубхоналар, карвонсаройлар, сув амборлари, хонақоҳлар ва бунга ўхшаш бино ва иморатлар тьашкил этади. Қудси Разавий каби айрим ҳарамларнинг мажмуаси шаҳарларнинг шаклланиши ва пайдо бўлиши учун катта ва муҳим рол ўйнаб, мазҳабий, сиёсий ва иқтисодий фаолиятларнинг марказига айланган. Остони Қудси Разавий вилоятининг мажмуаси ислом оламининг энг шукуҳли ва муҳим биноларидан ҳисобланади.Бу вилоятнинг катта шаҳарлари сифатида Нишопур, Сабзавор, Кошмар, Турбати Жом ва Сарахс шаҳарларини тилга олиш мумкин.
Нишобур туманининг иқтисодини қишлоқ хўжалик, чорвачилик ва саноат маҳсулотлари ташкил этишади. Буғдой, арпа, маккажухорий, пахта, кўкат, дуккакли экинлар, турли мевалар, чорва маҳсулотлари мазкур туманда кўп миқдорда етиштирилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишига ихтисослаштирилган мазкур туманда Хуросони Разавийда йўлга қўйилган 83 хил қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 76 тури Нишобурда ишлаб чиқарилади. Айтиш лозимки, ушбу туман деҳқончлик маҳсулотларининг 47 тури бўйича вилоятда биринчидан учинчи ўринларгача бўлган жойларни эгаллаб келади.
Ер ости орқали қурилган ариқлар экинзор ва боғларни сув билан таъминлайдиган асосий манбалар ҳисобланишади ва бугунги кунда ушбу ариқлардан кенг тарзда фойдаланишлар ажабланарлидир.
Нишобурнинг экинзор ерлари шимол ва шарқдан Бинолуд баландлиги, жанубдан Кошмарнинг Қизилтоғи ва Турбати Ҳайдариянинг Чиҳилтан тепаликларигача ҳамда ғарбдан Сабзавор саҳросигача чўзилган бўлиб, ҳосилхез ерлардан иборатдир. Шу сабабдан Нишобурни қулай об-ҳавоси, мевали боғлари ва турли хил маҳсулотлари билан танишади.
Мазкур туманнинг ҳосилхез минтақалари ва аҳолининг аксарияти Нишобурнинг шимоли қисмида жойлашган бўлиб, туманнинг етти шаҳридан олти шаҳри ҳам мазкур минтақаларда жойлашган.
Мазкур минтақаларда кўплаб дарёлар оқиб ўтади ва уларнинг энг муҳимлари Сабзавор туманининг Колшур дарёсидир.Дуруд, Хур, Бужон, Боғруд, Миробод, Тоғон, Бор, Бақиъ ва Сарвилоят мазкур минтақалардаги бошқа дарёлардан бўлиб, Биёлуд туманидаги баланд тоғларидан оқиб келишади.
Нишобур шаҳри Нишобур туманининг маркази ҳамда Хуросони Разавий вилояти ва Эрон шарқидаги муҳим шаҳарлардан бири ҳисобланади. Ушбу шаҳар Бинолуд тоғининг этакларида жойлашган.
Эрон шимоли-шарқида Нишобур шаҳри ҳам аҳоли ва маданият ва ҳам сайёҳлик ва саноат бўйича тарихий бир шаҳар саналади. Нишобурни Эрон тарихи ва маданиятининг тимсолларидан бири сифатида таърифлаш мумкин. Нишобур Эрон ва Хуросонда энг пойдор бўлган ва Ипак йўлида қарор топган шаҳарлардандир.
Археологларнинг таъкидлашларича, Нишобур милоддан уч минг олдин ҳозирги Покистонда жойлашган Синд водийси ва Байнаннаҳрайн минтақаси билан савдо алоқаларига эга бўлган ҳамда Хуросоннинг энг қадимий ва тарихий минтақаси ҳисобланади.
Ҳижрий-қамарийнинг уч юзинчи ва олти юзинчи асрларида Нишобур тарихида пастликлар ва баландликларга бой бўлган кўплаб кескин ҳодисаларни кузатиш мумкин.