Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик қаҳрамон тақдирланди (видео)
Оламафруз Абдуллаевга 2018 йилда Магнитогорск шаҳри учун энг қийин бўлган вақтда қаҳрамонлик, жасорат, меҳрибонлик ва раҳмдиллик кўрсатганлиги учун миннатдорлик билдирилган.
Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаев куни кеча Россия Кудо федерацияси ва Челябинск вилояти Кудо федерацияси президентлари томонидан миннатдорлик хатлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.
Ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман - Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик
Ҳужжатда Абдуллаевга 2018 йилда Магнитогорск шаҳри учун энг қийин бўлган вақтда қаҳрамонлик, жасорат, меҳрибонлик ва раҳмдиллик кўрсатганлиги учун миннатдорлик билдирилган.
“Ҳар бир сонияда ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда қаҳратон совуқда 12 соатдан ортиқ вақт давомида бетон вайроналар остидан одамларни қутқарган. Алан, сен билан Россия фаҳрланади ва мамлакатимизнинг барча аҳолиси миннатдорлик билдиради”- дейилган ҳужжатда.
Ушбу ёрлиқлар Абдуллаевга Кудо бўйича мусобақанинг очилиш маросимида тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистонлик йигит саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди. ФВВ ходимларига кўмаклашди - вайроналарни тозалади, ёнғинни ўчиришга ёрдам берди.