Нишопурнинг фируза тошлари
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42554-Нишопурнинг_фируза_тошлари
Гўзал Нишобурни табиий, маънавий, маданий жилвалари ва Ипак йўли ўтадиган муҳим минтақада  жойлашгани янада жозибалироқ қилган.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
Январ 22, 2019 10:25 Asia/Tashkent
  • Нишопур шаҳридаги Умар Хайём мақбараси
    Нишопур шаҳридаги Умар Хайём мақбараси

Гўзал Нишобурни табиий, маънавий, маданий жилвалари ва Ипак йўли ўтадиган муҳим минтақада  жойлашгани янада жозибалироқ қилган.

Бугунги кунда  Нишобур  шаҳри жуда ривожланиб кетган ва аҳоли жиҳатидан нафақат вилоятда, балки Эронда ҳам юқори ўринларни эгаллайди. Саноат ва иқтисод жиҳатидан ҳам Нишобур Хуросони Разавий  вилояти ва Эронда етакчи ўринларни эгаллайди.

Гўзал Нишобурни табиий, маънавий, маданий жилвалари ва Ипак йўли ўтадиган муҳим минтақада  жойлашгани янада жозибалироқ қилган. Шу сабабдан ушбу шаҳарга кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюришади. Уч минг йилдан кўпроқ тарихга эга  мазкур шаҳар ҳануз ҳам ўзининг шукуҳ ва азаматини қўлдан бермаган.

Шу сабабдан милодий 2011 йилда ЮНЕСКО ташкилоти Нишобурни энг пойдор шаҳар сифатида Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. Ўтган даврлар давомида Нишобур нафақат мўғуллар ҳужуми, балки кўплаб зилзилалар юзага келгани натижасида ҳам хароб бўлган эди. Аммо шаҳар аҳолиси қадимий Нишобурнинг шимоли-ғарбида янги шаҳар қуриб,  ҳаёт кечиришади.

Қадимий Нишобурдан қолган минтақа фақат Куҳандиж бўлиб, ушбу минтақа 3500 гектар  масоҳатга эгадир. Нишобурда биринчи бор археологик тадқиқотлар милодий 1935 йилда бошланган ва ҳозир ҳам илмий ва тадқиқот ишлари  мазкур шаҳарда давом этмоқда. Нишобур атрофида мавжуд бўлган харобалар ушбу шаҳарнинг улкан масоҳатга эга бўлгани ва жуда  қадимий эканлигидан далолат беради.

Айтиш лозимки, ҳижрий учинчи ва тўртинчи асрда Нишобурда кулолчилик ҳунари кенг ривожланган эди. Ўша вақтда мазкур шаҳар  сополчиликка боғлиқ барча саноатларнинг маркази эди. Милодий 1988 йилда амалга оширилган археологик  тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, Нишобурда сополчилик санъати  узоқ асрларга бориб тақалади.

Нишобурда кашф этилган сопол буюмлари Теҳрон музейлари ҳамда Нью-Йорк шаҳридаги Метрополитен музейида сақланмоқда.Тадқиқотчиларнинг фикрича, кулолчилик санъати Сосонийлар даврида металлдан ясалган буюмлар ва уни турли нақш ва хатлар билан  безатишлар ҳунаридан кейин юзага келган ва ўша санъатнинг давомидир. Зеро ўша ҳунар турини Нишобурда  топилган сопол  идишларда  кўриш мумкин.

Кулолчилик санъати Нишобурда ўзига хос хилма-хиллик ва услуби билан биргаликда янги нақш ва хушнависликнинг ўзгача кўринишларига эгадир. Ушбу заминада нишобурлик ҳунармандларнинг юксак маҳоратлари яққол кўзга ташланади.

Идишларга  қўшимча қатламлар яратиш, куфий хати билан безатилган нақшлар, ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонлар суратларини ҳам идишларда чизиш нишобурлик ҳунармандларнинг ишларида кенг кузатилади. Учинчи ва тўртинчи асрларда  сополдан ясалган идишлар “сомоний сопол” ва сирдор идишлар номи билан машҳур бўлган.

Нишобур шаҳри юқори сифатли  фируза тошлари билан ҳам машҳурдир.Ушбу қимматли тош қадимги даврдан  ҳозиргача жаҳон аҳли томонидан  юксак даражада  баҳоланиб келинган.

Нишопур фирузаси

Ню-Мексико, Невада, Колорадо, Тиббет, Сино ва Чили ярим оролида ҳам  фируза ёхуд мовий  қимматли тошлар захиралари мавжуд бўлсада, соҳа мутахассисларининг айтишларича, сифат бўйича  энг юқори сифатлиси Нишобурнинг фируза тошларидир.

Фируза қимматбаҳо тоши милоддан 3400 йил олдин Мисрдаги Сино саҳросида  фиръавнлар фармонлари билан конлардан қазиб чиқариларди ва зеб-зийнат учун фойдаланиларди. Фируза тошларини қазиб чиқариш ва уларга сайқал бериш фаолиятлари Эронда Сосонийлар даврида кенг  ривожланган эди ҳамда ушбу тошлар орқали султонларнинг идишлари ва узуклари безатилган.  Нишобур фируза кони унга яқин қишлоқларнинг бирида жойлашган ва ер сатҳидан 2012 метрлик баландликка эга. Фируза конида мавжуд масоҳат, ғорлар ва қазилган  жойларнинг азаматидан маълум бўлишича, ушбу кондан узоқ йиллардан бери фойдаланиб келишган.

 Археологларнинг хулосаларига кўра,  фируза тошидан  қимматбаҳо тош сифатида Эронда  милоддан олдинги  иккинчи минг йилликда   фойдаланиш бошланган.

Бугунги кунда Туркия, Италия, Швеция ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар Эрондан  фируза  қимматбаҳо тошларини сотиб олишмоқда.