Абу Исмоил Абдуллоҳ бин Мансур Ансорий
-
Абу Исмоил Абдуллоҳ бин Мансур Ансорийнинг зиёратгоҳи
Абу Исмоил Абдуллоҳ бин Мансур Ансорий ҳижрий-қамарий 396 йили Тус минтақасидаги Куҳандуз шаҳрида дунёга келди.
Хуросон ҳижрий-қамарий 4-5 асрда исломий тасаввуф ва илмнинг маркази эди ва муҳим кутубхоналарга ҳам эга эди. Тасаввуф шайхлари Ироқ, араб мамлакатлари ҳамда Мовароуннаҳр шаҳарларидан бу шаҳарга сафар қилишарди. Шунинг учун бидъат ва чалғинишларга қарши кураш олиб бориш, тариқат ва шариатни ўзига қамраб олган Хуросон ирфон мактабига асос солинди. Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг Хуросон ирфон мактабига кўрсатган хизмати шундан иборат эдиким, у тариқат ва ирфоний сулук расмийларининг манзилларини тарбига келтирди ва уларни даражаларга ажратиш учун янги тартибни жорий этди. Унинг фикрича ҳар бир шахс ҳаёт кечиришига қўшимча, маънавий сайр-сулукка эга бўлмоғи ва тариқатни шариат билан бирлаштириши керак.
Хожа Ансорийнинг ирфони шариат билан уйғунлашган эди. У ҳақиқатга эришиш йўлини шариат орқали изларди ва ўз шогирдларига ҳам шуни ўргатарди. У дин ьамоюллари ва усулларига нисбатан катта тассубга эга эди ва тахкираларда келтирилишича, доим ямонликдан қайтариш ва яхшиликка ундашга ҳаракат қиларди. Хожа Абдуллоҳ шариат аҳкомларига амал қилишни сайри сулукнинг асоси ва пойдивори деб биларди. У тасаввуф ва унинг усулларини исботлаш учун ақл ва далиллардан парҳиз қиларди. Ҳақиқатни исботлаш учун калом ва далил келтиришга ишонмасди. Қуръонни мўмин мусулмонларнинг ягона далили деб биларди.
Хожа Абдуллоҳ Ансорий насри мусажжаъ жанрида ўз замонининг пешволаридан эди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, у наср ўртасида мавзўларга муносиб шеър ёзишни адабиётда йўлга қуйди ва ундан кейин Саъдий Шерозий бу жанрни мукаммаллаштирди.
Хожа Абдуллоҳ шеър ҳам ижод этарди. Аммо у ёзган шеърлар бизгача етиб келгани йўқ. У ёзган шеърлари ҳақида у ёзган муножотларидан хулоса чиқариш мумкин.
Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг ёзувчилик ва санъат арсасида шўҳрат топиши унинг муножотларига боғлиқдир. Унинг муножотлари форс тили ва насри мусажжаъ жанрида ижод этилган. Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг муҳим арсарларидан бири бу “Манозилус-Соирин” деб номланади ва ҳижрий-қамарий 475 йили араб тилида ёзилган.
Араб тилида ёзилган “Заммул-Калом ва аҳлиҳи”асари Хожа Абдуллоҳ Ансорий ёзган бошқа асарлардан ҳисобланади.
Хожа Абдуллоҳ Ансорий ёзган бошқа асари “Мухтасар фи одобис-Суфияти вас-Соликинит-Тариқил-Ҳақ” деб номланади. Бу китоб форс тилида ёзилган ва 11 бобдан иборат. Шунингдек, Хожа Абдуллоҳ Ансорий “Маноқибул-Имом Аҳмад Ҳанбалий” деб номланган асарни ҳам араб тилида ёзган эди. Айтишларича, бу китоб Бағдоднинг Куш кутубхонасида сақланмоқда. Хожа Абдуллоҳ Ансорий “Муҳаббатнома” ёки “Китобул-Маориф” асарини ҳам сайри-судук таърифи ва таълимоти ҳақида ёзиб мерос қолдирган. Хожа Абдуллоҳ Ансорий шунингдек Муножотнома, Насоеҳ, Зодул-Орифин, Канзус-Соликин, Қаландарнома, Муҳаббатнома, Ҳафт Ҳисор каби рисолаларни ёзиб мерос қолдирган.