АҚШда самолётдан лимузин яратишди (видео)
феврал 06, 2019 15:16 Asia/Tashkent
Американинг Миннесота шататида жойлашган Jetsetter компанияси бизнес класс самолётидан лимузин яратди.
Янги лимузин Learjet – бизнес самолёти асосида яратилган. Унинг узунлиги 12,8 метр, эни 2,4 метр ва баландлиги 3,5 метрни ташкил қилади. Қанотлари олиб ташланган ўрнига эса автомобил двигатели ва юриш қисми ҳамда 28 дюмли ғилдираклар ўрнатилган. Limo Jet деб номланган янги лимузин оғирлиги 5,5 тонна, нархи эса 5 миллион доллар деб белгиланган.Унинг эшиги битта ва у самолётдаги каби ярми пастга ярми тепага очилади. Ўт олдириш ва бошқариш автомобил каби енгил. Яратувчи айтишига қарагандан унинг тезлиги 160 км/соатга етиши мумкин.
Ёрлиқ