Чуғозанбил ибодатгоҳи
-
Шуш туманидаги Чуғозанбил ибодатгоҳи
Қадимий Шуш шаҳридан 40 километрлик узоқликда Зигурот Чуғозанбил номли энг гўзал ва нодир бўлган тарихий обидалардан бири жойлашган ва ушбу ибодатхона Халқаро мерос сифатида рўйхатга олинган.
Инсон томонидан юксак маҳорат билан қурилган бу ибодатхона эронлик ва хорижлик тадқиқотчилар диққатини ўзига жалб қилган. Чуғозанбил ҳозиргача энг йирик бўлган ибодатхона сифатида эътироф этилган ва унинг кашф этилиши қадимий дунё бобида янги маълумотларни донишмандлар учун маълум қилган.
Мазкур ибодатхона ва ундаги бинолар Эроннинг биринчи тарихий ёдгорлиги сифатида милодий 1979 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан Халқаро ёдгориклар рўйхатига киритилди. Жаҳон ҳамжамияти томонидан бу ибодатхона муҳим аҳамият касб этади. Сомерий тилида Зигурот сўзи бир неча қават зинапоялардан иборат ибодатхона ҳисобланади.
Ўтказилган охирги тадқиқотларга кўра, Чуғозанбил Эйлом давридан қолган ибодатхона бўлиб, милоддан олдинги 1250 йилда Унтош Гол орқали қурилган.
Меъморчилик санъати жиҳатидан Чуғозанбил беш қаватли ҳарам бўлиб, бир вақтлар унинг баландлиги 50 метрни ташкил қилган. Бугунги кунда эса ушбу ибодатхонанинг ярми қолган. Мазкур ибодатхона деворлари хом ғиштдан қурилган бўлиб, деворларнинг ташқи сатҳи ҳам ғиштлар билан ёпилган.
Археологик изланишлар ва қазиш ишлари натижасида маълум бўлишича, Чуғозанбил ибодатхонасининг кўплаб қисми одамларнинг яшаши учун фойдаланилган. Унинг Диз дарёсидаги чегараланган ҳудудлари 100 гектарни ташкил этган. Бинога кириш йўли унинг шарқ томонида қурилган. Ибодатхона ҳовлиси атрофида қурилган хоналар квадрат шаклида қурилган ва ушбу хоналарда ошпазхона, ҳаммом каби барча шароитлар мавжуд бўлган. Мазкур хоналар бир шахс ва ёки бир оилага тегишли бўлган.
Чуғозанбил ибодатхонасида яшаш учун қатор қулай имкониятлар мавжуд бўлгани билан бирга ундаги сув етказиш системаси ҳам ҳайратланарлидир. Ичимлик суви ушбу ибодатхонага мунтазам тарзда етказиб берилган ва сув етказиш системаси юқори даражада бўлган. Бунга ушбу сув етказиш системасидан қолган қолдиқлар шаҳодат беришмоқда. Сувни аниқ ва керакли вақтда етказиш учун қурилган ҳовузлар ҳам ибодатхонанинг диққатни жалб этувчи жиҳатларидандир.
Чуғозанбил ибодатхонаси Эйлом минтақасининг бошқа шаҳарлари каби милоддан олдинги 640 йилда ошуррийлар орқали ярим вайронага айлантирилади.
Шуш туманининг бошқа тарихи ва диний биноларидан бири шиа оламининг шоири, муҳаддиси ва адиби Диъбил бин Хузоъийнинг мақбарасидир. Мазкур мақбара қадимий Шуш шаҳрининг шимоли қисмида, қадимий қабристонда ва имомзода Абдуллоҳ бин Али сағанаси ёнида жойлашган.