БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари кенгаши Саъудия Арабистони масаласида йиғилиш ўтказди
-
БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари кенгаши
Инсон ҳуқуқлари Арабистоннинг бир муаммосига айланиб қолган ва Муҳаммад бин Салмоннинг қудрат топишини ҳам заифлантирган.
Саъудия Арабистони диктатура қалъасига айланган. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Саъудия Арабистонида инсон ҳуқуқларини поймол этиш тўғрисидаги баёноти ҳатто "диктатура қалъаси"-дан ҳам кенгроқ маънони англатади.
Бу баёнот бир неча жиҳатдан аҳамиятга моликдир:
1- Биринчи маротаба 36 мамлакат БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши доирасида Саъудия Арабистонига қарши баёнотни тасдиқлашди ва бу ўртада Европа Иттифоқининг 28 мамлакати ҳам ушбу баённомага ижобий рай беришди.
Бу ҳақда Қатарнинг Ал-Жазира ахборот агентлиги ўз дастурида инсон ҳуқуқлари кенгашининг амалга оширган сайъ-ҳаракатини 2006 йилда ушбу кенгашнинг тасис этилишидан бошлаб Риёзга қарши амалга оширилган мислсиз сайъ-ҳаракати эди,-деб билди. Инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти ҳам уни БМТ ташкилотига аъзо бир мамлакатни танқид остига олиш учун мувафаққиятли амалга ошрилган муҳим оммавий ҳаракатдир,-деб билди.
2-бу баённома яна бир маротаба дунё миқёсида Американинг яккаланиб қолганини исботлади. Чунки Америка бу баённомага мухолифат қилган бўлсада, аммо 36 мамлакат, жумладан Европанинг 28 мамлакати Саъудия Арабистонига қарши содир этилган баённомани қўллаб қувватлашди.
3- бу баёния мазмун-мундарижа нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эгадир. Чунки Саъудия Арабистонида инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳодисаларини яққол намоён этади. Мухолифларни қўлга олиш, Жамол Қошиқчини қатл этиш, аёллар ҳуқуқларига эътибор бермаслик ва уларга озор-азият бериш, мухолифларни қийноққа солиш, сўз эркинлигини поймол этиш Саъудия Арабистонида инсон ҳуқуқларини поймол этиш бўйича муҳим ҳодисалар жумласидандирким, ушбу баённомада ишора этиб ўтилган.
Бироқ, мазҳабий камситишлар, аққалиятни ташкил этувчи халқларнинг ҳуқуқларини поймол этиш, бошқа мамлакатлар, жумладан Яманга қарши содир этилган жиноятлар ҳам ушбу баённомада зикр этиб ўтилган мавзўлар ҳисобланади.
4- Бу баённома шуни кўрсатдики, Саъудия Арабистони, айниқса валиаҳд Муҳаммад бин Салмонга нисбатан оммавий афкорнинг босими камайгани йўқ ва ҳалигача давом этмоқда. Бу баённомада, ҳатто терроризмга қарши қонунлардан Риёз давлатининг сўистеъмол этгани ҳақида хавотирланиш изҳор этилган. Бунга қўшимча, агарчи Америка давлати инсон ҳуқуқлари кенгашининг ушбу баённомасига мухолифат этган бўлсада, аммо Америка қудрат тизимида Саъудия Арабистони масаласида иккиланиш ва ошкора тортишувлар вужудга келган. Ҳолбуки, Трамп ва унинг атрофидаги одамлар ҳалигача Саъудия Арабистонини қўллаб-қувватлашмоқда. Аммо конгрессдаги жумҳурийчилар ва демократларнинг аксарияти инсон ҳуқуқларини бузгани учун Саъудия Арабистонини жазо беришни таъкидлашмоқда.
5- Арабистонинг БМТ-даги элчиси бу баённомани Арабистон мамлакатининг ички ишларига аралашиш деб билди. Аммо ҳақиқат шундаки, бу баённома Арабистоннинг ички ишларига аралашиш эмас, балки БМТ-нинг инсон ҳуқуқлари кенгаши UPR номли "инсон ҳуқуқларини мунтазам текшириш" дастури доирасида аъзо мамлакатларда инсон ҳуқуқларининг вазъиятини текширишга вазифадордир. Бу баённомани содир этиш ҳам инсон ҳуқуқлари кенгашининг амалга оширган фаолияти эди ва бу нарса Саъудия Арабистонининг ички ишларига дахолат этиш ҳисобланмайди. Чунки бир томондан ҳукумат ички ишларга ҳар қандай дахолат этишнинг анъанавий маъносини қўлдан бой берган ва бошқа томондан эса Саъудия ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этиш мамлакатнинг ичкариси ва ташқарисида ошкора тарзда содир этилмоқдаким, "халқаро бир таҳдид"-га айланиб қолган.