Марказий Осиёда сув тақчиллиги (1) Марказий Осиёда сув захираларининг географик шарҳи
(last modified Mon, 13 May 2019 09:04:07 GMT )
май 13, 2019 14:04 Asia/Tashkent
  • Орол денгизи
    Орол денгизи

Мазкур дастурда Марказий Осиёнинг географик кенглигида сув ўрни ва вазъияти ҳамда ушбу минтақада сув ресурсларини тақсимлаш масаласини таҳлил этилади.

Марказий Осиё минтақада сув ресурсларининг вазъияти (Upstream Countries) сувга эга юқори давлатлар, яъни Қирғизистон ва Тожикистон ва (Downstream Countries) қуйи мамлакатлар, яъни Қазоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон мамлакатларининг шаклланиши сабабига айланган. 

Марказий Осиё мамлакатларида сув манбаси мазкур минтақадаги мамлакатлар учун манфаат ва имкониятларнинг кафолатини таъминлайди ва тўғри режа тузиш натижасида, минтақадаги барча мамлакатларнинг муносибатларини кенгайтириш учун муҳим омил сифатида фойдаланиш мумкин.

Дастурнинг биринчи қисмида Мовароуннаҳр ва Марказий Осиёдаги ҳаётий ва катта дарёлар ҳақида баҳс-мунозара этилади. 

Сув масалалари глобал иқлим ўзгариши муаммоларининг кескинлашуви оқибатида долзарблашиб бормоқда. Марказий Осиё ҳам сув ресурсларининг бўҳрони билан жиддий юзмаюз бўлган минтақалар жумласидандир. Бу минтақа ичимлик сувининг асосий қисми Помир ва Марказий Осиё минтақасининг шарқий қисмида жойлашган Тянь Шань қоя тоғларининг бўлоқларидан таъминланади. Бу бўлоқлар ушбу минтақанинг асосий дарёси, яъни Жайҳун ва Сайҳун дарёларига бориб қўшиладиким, ғарбдан шимолга ва Орол денгизига қараб жорий бўлади.

Марказий Осиёнинг номи Мовароуннаҳр ва ҳаётбахш катта дарёлар билан чамбарчасб боғлиқдир. Амударё ёки Жайҳун, Сирдарё ёки Сайҳун, Вахш ёки Сурхоб, Иртиш, Зарафшон каби дарёлар ҳамда Орол ёки Хоразм , Балхаш ва Сарез каби катта кўллар ҳамда қуриқлик ёки ярим қуриқлик минтақасида Марказий Осиёнинг жойлашуви туфайли мазкур минтақанинг қишлоқ хўжалиги сув билан суғориш орқали таъминланади. Шунинг учун сув ресурсларини тақсимлаш мураккаб тизимларини талаб этади.

Тянь Шань қоя тоғлари 

Марказий Осиё мамлакатларининг географик жойлашуви ва ушбу минтақада сув ресурсларини тақсимлаш сувга эга юқори давлатлар, яъни Қирғизистон ва Тожикистон ва қуйи давлатлар, яъни Қазоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон мамлакатларининг шаклланишига сабаб бўлган. Бу минтақалар атрофида жойлашган  Афғонистон ва Хитой ҳам сувга эга юқори мамлакатлар ҳамда Эрон ва Россия эса қуйи мамлакатлар мавқеида жойлашган. 

Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатлари сув манбалари, гидроэлектростанциялар ва сув тўғонларини қуриш имкониятига эга бўлиши ва Ўзбекистон, Туркманистон ва Қазоғистоннинг буғдой, пахта ва гуруч каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш учун сувга эга юқори мамлакатлардан оқиб келадиган сувларга боғлиқ бўлиб қолиши Марказий Осиё минтақасида сув ресурслари масаласи юзасидан кескинлик ва бўҳронни вужудга келтирган. 

Иккита асосий дарё Амударё ва Сирдарё Орол денгизи томон жорий бўлиш вақтида дастлаб Қирғизистон ва Тожикистондан оқиб ўтади ва кейин Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мамлакатларига киради. 

Қирғизистон ва Тожикистон сув ресурсларидан кенг баҳраманд бўлишига қарамай газ ва нефт захираларига эга эмас ва уларнинг жойини қоплаш ва ўзининг эҳтиёжида бўлган энергетика муаммосини таъминлаш учун турли гидроэлектроостанцияларни қуриш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Улар жумласидан Қирғизитон томонидан "Қамбарота" гидроэлектростанцияси қуриш ва Тожикистон томонидан "Роғун" катта гидроэлектростанцияси лойиҳасини мукаммалтиришини тилга олиш мумкин. Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатлари сув манбасидан гидроэлектростанция қуриши натижасида, Ўзбекистон, Қазоғистон ва Туркманистон Сирдарё ва Амударё сувларининг камайишидан зарар кўради. Бу ўртада,  пахта ёки "оқ олтин" деб аталган маҳсулотни етиштирадиган Ўзбекистон бу масалада кўп зарар кўради, чунки пахта кўп миқдорда сувга эҳтиёж сезади. 

Тожикистондаги Искандаркўл манзараси  

Марказий Осиё минтақасининг геополитик ва географик шароити ҳамда минтақадаги қўшни мамлакатларнинг хавфсизлик шунингдек сиёсий ва иқтисодий масалалар сув ресурслари масаласи юзасидан Қирғизистон, Тожикистон, Қазоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон каби Марказий Осиёдаги бешта мамлакат ўртасидаги тортишувлар кенг ранг-тус олиши сабабига айланди. Масалан, Эрон ва Афғонистон Марказий Осиё мамлакатларига қўшни мамлакат ҳисобланадиким, Туркманистон билан Ҳарируд сув ҳавзасида жойлашган. Бу иккита мамлакат ривожланаётган ўзининг саноат ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда, ушбу сув ҳавзасидан фойдаланадиган сувнинг камчилигидан қийинчиликка юзмаюз бўлган. Шу тартиб билан Эрон ва Афғонистон ҳам Марказий Осиё минтақасининг сув ресурслари билан тегишли бўлган ўзгаришлар тасири остида қолган.

Россия ва Хитой ҳам иккита қудратли мамлакат сифатида Марказий Осиё минтақасининг сув масаласи бўйича тортишувларида ўзининг хавфсизлик, иқтисодий ва сиёсий мақсадларини амалга оширишади. Бу масала эса минтақа мамлакатларида нуфуз топиш учун имкониятлар яратади.  

Марказий Осиёдаги сув ресурслари милодий 60-70 йиллардан бошлаб камая бошлади. Сув ресурсларидан баҳраманд бўлишнинг ҳаддан ташқари кенгайиши минтақадаги дарёлар сувининг жорий бўлиши ва ер ости сувларнинг кўзга ташланадиган даражада камайишига олиб келди. Ҳамда сув ва тўпроқ какйфиятининг ўзгаришига сабаб бўлди. Дунёнинг йирик экологик фожеаларидан бири бўлган Орол денгизининг қуриши сув ресурсларидан тижамкорлик билан фойдаланмаслик ва сўистеъмол қилишнинг яққол намунаси ҳисобланади.  

Милодий 1991 йилда Совет Иттифоқининг парчаланиши ва унинг оқибатида юзага келган ўзгаришлардан кейин Марказий Осиё мамлакатларида табиий ресурсларни бошқариш масаласида минтақанинг сув ресурсларига эга бўлиш учун ўзаро рақобатлар шиддат билан авж олди ва ҳали сиёсий нуқтаи назардан нотинч минтақани янги кескинликларга юзмаюз этди. Марказий Осиё мамлакатларининг сув манбаси масаласидаги тортишувлар ва ихтилофларига тегишли баҳс-мунозаралар шуни кўрсатадики, бу масала албатта минтақавий, миллий ва маҳаллий турли даражадаги масалаларни ўз тасири остига қолдирган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва хавфсизлик ҳодиса ҳисобланади. Ўтган 25 йил давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва  қўшни мамлакатларининг фаолияти ва ёндошуви ҳам ушбу ҳавзада ҳақиқатни кўра билиш намунаси ҳисобланади. Бу нуқтаи назардан сув манбасига эга бўлмоқ қўшниларга нисбатан бир қудратга эга бўлиш воситаси ҳисобланади.

Орол денгизи 
Орол денгизи 

Марказий Осиё минтақасидаги сув бўҳрони жиддий экологик оқибатларга ҳам эга. Чўл-биёбонларнинг кенгайиши, иқлимда чанг-ғуборларнинг кўпайиши, дарё ва кўллар сувларига химиявий ва заҳарли ўғитлар, шаҳар, уй-жойлар ва саноат канализация сувларининг оқиб тушиши, табий музликлар эриш жараёнининг кенгайиб бориши ҳамда сув тошқини хатарининг кенгайиши ўтган 25 йилда халқаро ташкилотлар, идоралар ва минтақа мамлакатларининг мутахассислари ва раҳбарларини хавотирга солган экологик оқибатлар жумласидандир.

Айни пайтда, Марказий Осиёда сув бўҳронининг хавфсизлик ва сиёсий тасири ва оқибатларига ишора этиш лозимки, бир томондан минтақа давлатлари, турли гуруҳлар ва қавмлар ўртасида рақобат, ихтилоф ва кескинликларни вужудга келтирган бўлса, бошқа томондан эса сув ресурслари заминида иккитомонлама ёки минтақавий муносабатлар ва ҳамкорликлар жараён олишини юзага келтирган. 

Ўзбекистон сув суғориш ва сув масаласи бўйича тадқиқот марказининг тадқиқотчиси Эрмазар Маҳмудовнинг фикрига кўра, ҳозирги кунда Марказий Осиёнинг энергетика ва сув системаси ривожланган, аммо минтақа мамлакатлари ушбу имкониятдан қандай фойдаланишни ўрганишлари ва ўзаро мулоқот қилиш ва ҳамкорлик қилишни шакллантиришлари лозим. Бу йўлда минтақа мамлакатларининг олий таъсисотларида "сув дипломатияси"-ни шакллантириш катта аҳамиятни касб этади. Саноат сектори томонидан сув манбаларини бошқариш,  тақсимлаш, захира этиш ҳамда бошқа технология масалалари сиёсий қарор қабул қилиш жараёнида эътиборга олинадиган мавзўлар жумласидан ҳисобланади ва бу эса сув масаласининг иқтисодий, ижтимоий ва технология хусусиятларига нисбатан таълим олган мутахассисларнинг борлигига эҳтиёж сезади.