Марказий Осиёда сув тақчиллиги (3) сув тақчиллиги шаклланишида тасирчан экологик омиллар
Тарих давомида Марказий Осиё ўзгаришларида сув масаласи муҳим масалалардан бири бўлиб келган ва сувга аҳамият қаратмасдан ушбу минтақанинг тарихини таҳлил этиш мумкин эмас.
Марказий Осиё тарихида сув захираларини бошқариш катта аҳамиятни касб этарди ва ҳукуматлар сув захираларини фойдаланишидан солиқ жамлаш учун "мироб" ва "дарёлар девони" каби идораларни ташкил этардилар. Ушбу идоралар сувдан унумли фойдаланишни тартибга солиш учун қонунчилик органи ҳисобланарди. Ҳатто муҳим дарёлар ҳам "дарёлар девони" идорасининг назорати остида эди. Минтиқа миқёсида бир шахс "мироб" мансабида экинзорларни суғориш учун сувни баравар тақсимлашнинг масъули эди. Кенгроқ миқёсда эса бир шахс "бош мироб" мансаби сифатида минтақа миробларининг фаолиятларини назорат этарди.
Ёзиб боқий қолган тарихий ҳужжатлар Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистонни ўзига қамраб олган Марв минтақасида суғориш усуллари ва шаклларини намоён этади. Милодий 11-13 асрлар орасида ёзилган ушбу қўлёзмалар шуни кўрсатадики, 12 минг нафар қадимий Марв минтақасини суғориш тизилмаларини таъмирлаш ва бошқариш учун масъул эдилар. Марказий Осиёда сув тақчиллиги шаклланишининг табиий заминаси ва омилларини шарҳ-изоҳ беришдан олдин ушбу минтақада сув захираларининг умумий вазъиятини таҳлил этишни талаб этади.
Марказий Осиё "Eurasia" евроосиёнинг кенг иқлимида жойлашган минтақадир. Ер куррасида жойлашган бу минтақа қуриқ минтақа ҳисобланади ва фавқулодда тепографияга эгадир. Евроосиё баланд тоғлар, Glaciers -табиий музликлар, Steppes-дарахтсиз кенг текисликлар ва Deserts-чўл-биёбонлар мажмўасини ўзига қамраб олган.
Марказий Осиёда сув захирасини Glaciers табиий музликлар, кичик дарёлар ва катта дарёларни ўзига қамараб олган учта қисмга бўлиш мумкин. Марказий Осиё қор ва катта баландликларга эга бўлган тоғларга эга бўлиши туфайли дунёда табиий музликларга эга бўлган энг муҳим минтақалардан бири ҳисобланади. Марказий Осиёдаги табиий музликларнинг асосий қисми Тожикистон ва Қирғизистоннинг тоғларида жойлашган. Марказий Осиёнинг катта ва кичик дарёларининг сувини таъминлайдиган муҳим ва асосий манба бу табиий музликлар ҳисобланади. Фақат Тожикистонда 7 мингдан ортиқ табиий музликлар мавжуд. Бу минтақадаги табиий музликлар жумласиданТожикистондаги Бадахшон вилоятининг шимолидаги Pamir Mountains-Помир тоғларида жойлашган Fedchenko Glacier- Федченко музликларига ишора этиш мумкин. Бу музликлар ҳозирги кунда 700 квадрат километр масоҳатни ташкил этади. Федченко музликлари қутбий сарзаминларнинг ташқарисида жойлашган дунёнинг энг узун табиий музликлари ҳисобланади.
Марказий Осиёнинг иккинчи сув манбаси бу минтақадаги кичик ва катта дарёларнинг борлиги ҳисобланади. Орол денгизи Марказий Осиёнинг энг қадимий ва катта денгизи ҳисобланади. Бу денгиз Совет Иттифоқи даврида сувни бошқаришнинг нотўғри сиёсати сабабли ҳозирги кунда унинг кичик бир қисми боқий қолган халос. Бошқа қисми эса тўлиқ қуриб кетган. Balkhash Lake-Балхаш кўли, Sasy-kul Lake-Саси кўл, Ala-kul Lake -Ало кўл, Zhalanash-kul Lake-Жаланош кўл, Song -kul Lake-Сонг кўл, Chatyr- kul Lake, Чотир кўл ва Tengiz Lake Тенгиз кўл Марказий Осиёда жойлашган бошқа муҳим сув манбаларидан ҳисобланадиким, Қозоғистонда жойлашган. Бу кўллар сув захираларини таъминлашига қўшимча, туристик минтақа, гидро электростанциялар қуриш ва тўғонлар қуришнинг муҳим марказларидан бирига айланган. Минтақа сувини таъминлайдиган бошқа манбалардан Тожикистонниннг Iskander-kul Lake-Искандар кўли ва Қирғизистонда жойлашган Issyk-kul Lake -Иссиқ кўлига ишора этиш мумкин.
Марказий Осиёнинг учинчи сув манбаси бу минтақада жойлашган кичик ва катта дарёларнинг жойлашуви ҳисобланади. Мовароуннаҳ, Фароруд ва Миён Рудон тарихий номлар ушбу минтақадаги иккита муҳим дарё, яъни Амударё уша Жайҳун ва Сирдарё уша Сайҳун дарёларининг қўшилишидан шакл олган. Амударё Марказий Осиёнинг энг катта дарёси ҳисобланадиким, Тожикистондаги Vakhsh River- Вахш дарёси ва Panj River-Панж дарёсининг қўшилишидан вужудга келган. Амударё Афғонистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларидан ўтади. Сирдарё эса Марказий Осиёдаги иккинчи катта дарё бўлиб, Амударёга қўшилишидан сўнг Орол денгизига бориб тушади. Вахш дарёси ёки уша Сурхоб дарёси Тожикистон ва Қирғизистонда жорий бўладиган катта дарёдир.
Вахш, Сирдарё ва Амударё каби асосий учта дарёга қўшимча минтақада сув тармоқларини шакллантиришда муҳим рол уйнайдиган Марказий Осиё минтақасида жойлашган юзлаб кичик ёки катта дарёларга ишора этиш мумкин.
Фақат Тожикистонда 10 квадрат километрни ташкил этадиган 900-дан ортиқ дарё мавжуддир. Умумий қилиб айтганда, Марказий Осиё табиий кенг музликлар ҳамда турли кичик ва катта дарёларга эга бўлиши сабабли кенг сув захираларга эга минтақадир. Географик жойлашув нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги сув захирасининг асосий қисми сувга эга юқори мамлакатлар, яъни Тожикистон ва Қирғизистонда жойлашган. Натижада сувга эга қуйи мамлакатларни ўзига қамраб олган минтақанинг катта қисми доим сув танқислиги билан юзмаюз бўлишади.
Швецария атроф муҳит тадқиқотлари федерал институти тадқиқотчиси Даниел Фариноттининг тадқиқотида шундай келтирилади : "Ёз фаслида ҳаво ҳароратининг иссиқланиши сабабли Марказий Осиёнинг тоғларидаги музликларнинг ҳажмидан 27 фоизи йўқ бўлган. Милодий 2050 йилгача қолган табиий музликларнинг ярми ўртадан йўқ бўлади. Жами, Марказий Осиёнинг Тянь-Шань минтақасидаги 10 мингу 960 табиий музликлардан ўртача 4/5 миллиард тонна муз бир йилда эриб, унинг сатҳи 3 минг квадрат километргача камайган. Музликларнинг эриши билан Хитойнинг шимоли, Қазоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғизистонда "катта сув ҳажми" ҳосил бўладиким, ҳалокатли сув тошқинларининг вужудга келиши ҳам эҳтимоли бор "
Экология соҳаси донишмандларининг фикрларига кўра, охирги ўн йилликда Тожикистондаги музликлар масоҳатининг учдан бир қисми иссиқхона газлари чиқиндиларидан келиб чиққан ҳаво ҳароратининг иссиқланиши сабабли эриб кетган. Донишмандлар Қирғизистонда ҳам охирги йилларда музликларнинг эриш жараёни хатарли ранг-тус олган ва Марказий Осиёнинг мамлакатлари учун катта экологик зарар етказиши мумкин, -деб огоҳлантиришади.
Шунингдек, донишмандларнинг фикрига биноан, музларнинг эришидан ҳосил бўлган "Чу" ва "Толош" каби Қирғзистондаги дарёлари доим боқий қолмайди. Келаси 25 йил давомида "Чу" ва "Толош" дарёларидан жорий бўладиган сув жараёни 25-45 фоизгача камаяди.