Қудсни ҳимоялаш куни; Фаластиннинг аянчли қисмати (2)
Қудс мусулмонларнинг биринчи қибласи, овора бўлган минглаб фаластинликларнинг ватани ва асосий сарзаминидирки, дунё зўравон қудратлари жинояткор сионизм орқали 1948 йилдан бошлаб бу сарзаминни ўз эгаларидан тортиб олди ва ишғолгар Қудс кучлари ҳокимиятига берди.
Бугунги кунда Қудс якуний келишув ёки "аср муомаласи" номи остида маълум бўлган катта бир фитна-найранг марказига юзмаюз бўлган. "Аср муомаласи" исроилликлар ва араблар ўртасидаги алоқаларни нармаллаштиришнинг муқаддимаси ва Фаластин билан "Исроил" ўртасидаги низоларни бартараф этиш учун Арабистон ҳимояти, сионистик режим ва Америка давлатининг таклифи билан тақдим этилган лойиҳадир.
Бу лойиҳа ва келаси музокараларда ишғолий Фаластиннинг хорижида "альтернатив ватан" билан оворалар муаммоси ҳал этилади ва фаластинликларни ўз ватанларига "қайтиш ҳаққи" бутунлай бекор қилинади.
Далилларга кўра, Исроил "аср муомаласи" амалда татбиқ этилишидан кейин минтақани бир неча бўлакка тақсимлаш ва ишғолий сарзаминларнинг ижтимоий ва сиёсий тизимини ўзгартиришни мақсад қилган. Чунончи; сионистик шаҳарчаларни ташкил этиш макони ва қуриш йўлларини олдиндан хариталарда эълон қилиб, ҳатто охирги пайтларда Исроил бош вазири Жавлон тепаликларида Трамп номи билан сионистик шаҳарча ташкил этилиши ҳақида хабар берди.
Сионистик-америкалик ушбу лойиҳа асосида, Ғазза бўлгасидаги А,Б ва Ж минтақаларида ташкил этилиши лозим ҳамда Қудснинг охирги вазъияти ва овораларнинг қайтишлари кейинги музокараларда куриб чиқилади. Охири, Саъудия Арабистони раҳбарлигида араб мамлакатлари ва сионистик режим ўртасида "келишувга келиш" музокараси бошланади.
Биринчи навбатда бу лойиҳанинг асосий мақсади сионистик режимни яҳудий мамлакатига айлантиришдан иборат ва иккинчи босқичда эса 1967 йилги ер-ҳудудлар доирасида фаластинликларга чекланган ҳокимият ва қонунийликни беришдан иборатдир.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ҳаж масъуллари билан учрашганларида, мусулмонлар, айниқса Фаластин мавзўсида душманларнинг қаршилик кўрсатишларига ишора этиб, шундай эслатиб ўтдилар: "Энди, америкаликлар Фаластин ҳақида ўзларининг шайтоний сиёсатларининг номини "аср муомаласи" деб ном қуйишибди. Аммо шуни билишлари лозимки, иллоҳий фаз ва иноят билан бу аср муомаласи ҳеч қачон амалда табиқ этилмайди ва Америка сиёсатчиларининг мақсадларига қарши Фаластин масаласи унитилмайди ва Қудс Фаластин пойтахти бўлиб боқий қолади."
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Фаластин халқи бу фитна-найрангларга қарши курашиши ва мусулмон халқлар ҳам Фаластин халқини қўллаб-қувватлашишларини таъкидлаш зимнида, албатта исломга эътиқод қилмайдиган айрим исломий давлатлар ахмоқлик, жаҳолат ва дунёвий тамагарликлари сабабли америкаликларнинг пешмаргаларига айланишган. Аммо иллоҳий иноят ила Фаластин халқи ва исломий уммат ўз душманларини мағлуб этади ва улар Фаластин сарзаминларидан сионистик қалбаки режимнинг илдизи йўқ бўлиб кетишини курадилар,-деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек, Исломий телерадио уюшмалари ва Аҳли байт алайҳимсаломларнинг халқаро анжумани аъзолари билан учрашувида сўзлаган нутқларида, америкаликларнинг минтақада уйнаган ролини "минтақа мамлакатлари ўртасида ихтилофларни ижод этиш"; исломий мамлакатларда маданий, иқтисодий ва сиёсий тасир етказиш ва мусулмонлар ўртасида ихтилоф келтириб чиқариш сиёсати" деб билдилар.
Ҳақиқатан ҳам Америка сионистик режимнинг асосий ҳомийси сифатида доим Исроил хавфсизлигини таъминлаш ва уни мустаҳкамлаш йўлида фаолият олиб боради ва бу мақсадга етиш учун мамлакатларнинг маданий, иқтисодий ва сиёсий тизимларига нуфуз топишдан фойдаланади.
Эндиликда, агарчи исломий уйғониш ва муқовимат жараёни ислом душманларининг тасир етказиш майдонини чеклантириб қуйиши ва уларнинг сепарастик лойиҳаларини бартараф этган бўлсаларда, аммо уларнинг фитна-найранларига эътибор бермасликлари мумкин эмас.
Бу заминади Трампнинг фаолият курсатиши Қудс ва Фаластин сарзаминларининг исломий ўзлигини ўзгартришга дунё сионизмининг махсус эътибор беришидан далолат беради.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Хайём Аз-Заъабий агарчи араб халқининг душманлари Фаластин масаласини батамом ўнитилиши учун сайъ-ҳаракат қилсаларда, аммо Фаластин масаласини ўртадан йўқ қилиб бўлмайди. Чунки бу масала тарихий ҳақиқатдир. Қудси шариф мусулмонларнинг биринчи қибласи сифатида боқий қолади ва Фаластин халқининг иззат-эҳтиром рамзидир. Қудс шаҳри Масжидул-Ақсони фақатгина муқовимат шакллари ва унинг бошида қуролланган муқовимат билан қайтариб олиб мумкин, -деб айтади.
Тарихга бир назар ташланса, шу нарса маълум бўладиким, сионистик режим Америка ҳимояси билан Қудсга бутунлайин ҳукмрон бўлиш учун асосий аҳолини ҳайдаб чиқариш, мулкларни босиб олиш, Байтул-Муқаддас жамиятининг таркибини ўзгартириш мақсади билан шаҳарчада истиқомат қилувчиларни алмаштириш, исломий муқаддас маконлар ва маданий меросини бузиб ташлаш ва шунингдек шаҳарчаларда яшовчи экстремистларни кириб келиши имконини яратиш орқали Масжидул-Ақсони таҳқирлашни ўз ишчи дастурига киритди.
Вашингтон олиб борган сайъ-ҳаракатларининг орқа томонида Фаластиндаги тинчлик жараёнига кўмак бериш мусаласи йўқлиги муқаррар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бу ҳақда ислом дини пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) ва Ҳазрат Имом Жаъфар (а) валодат топган куни муносибати билан Исломий ваҳдат конфренциясининг меҳмонлари, исломий мамлакатларнинг элчилари ва тизим масъуллари тўплами билан учрашганларида "Америка сионистик режим ва ушбу қудратларга қарам бўлганларни "бугунги жаҳоннинг фиръавнлари" деб атадилар ва исломий уммат орасида уруш ва ихтилофларни ижод этиш учун уларнинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, америкалик айрим сиёсатчилар қасддан ёки ўз хоҳишлари билан сионистик режим хавфсиз жойда қолиши учун Ғарбий Осиё минтақасида уруш ва тўқнашувларнинг вужудга келиши ва ислом дунёси ривожланиш қудратига эга бўлмаслигини тан олишади,-деб айтдилар.
Ул ҳазрат бугунги кунда Фаластин масаласи ислом уммати сиёсий масалаларининг бошида тўрибди ва ҳамма Фаластин халқини озод учун сайъ-ҳаракат қилишга вазифадордирлар,-деб таъкидладилар.
Ҳақиқат шундаки, Фаластин халқи ишғолгарлардан ўз сарзаминларини ҳимоялашлари учун ҳозиргача катта ва оғир зарар кўрган ва бундан кейин ҳам олдингидан ҳам жиддий учтувор куўрсатишлари лозим.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг халқаро Қудс кунининг эълон қилиш жиҳатидаги сиёсати Фаластин мазлум халқини қўллаб-қувватлаш, минтақада хавфсизлик ва барқарорлик бўлиши ва Америка ва сионистик режимнинг биртомонлама ва тафриқа солиш сайъ-ҳаракатларини маҳкум этишдан иборатдир.
Бу йил ҳам Халқаро Қудсни ҳимоялаш куни исломий уйғониш, Америка-Исроил ҳамда минтақадаги сионизм ҳомийларининг расво бўлишлари кунига айланади.