Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (8) Туркманистон меҳнат муҳожирларининг Россиядаги вазъияти
Туркманистон жанубдан Афғонистон, жануб-ғарбдан Эрон , шимол-шарқдан Ўзбекистон ва шимол-ғарбдан Қозоғистон ҳамда ғарбдан Каспий денгизи билан чегарадош мамлакатдир.
Туркманистоннинг сиёсий тизими диннинг сиёсатдан алоҳида бўлиши, секуляр ҳамда президент раҳбарлигида президентлик бошқарув тизимига асосланган тизимдир. Сиёсий тизим бошида Туркманистон президенти тўради. Туркманистон сиёсий тизими авторитар ва ёпиқ сиёсий тизимлардан бири саналади. Қудратнинг асосий рукнлари президент ихтиёрига берилган ва ҳукуматнинг бошқа қисмлари, жумладан парламент эса амалда ташрифотий фаолият олиб боради. Туркманистоннинг иқтисодий тизими ҳам табиий газни экспорт қилиш билан энергетика иқтисоди асосида шаклланган.
Туркманистон газ ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг тўртта йирик мамлакатлари рўйхатига кирган. Аммо бунга қарамай Туркманистон хорижий сиёсатда батарафлик қилиш йўлида ОПЕК ташкилотига аъзо бўлмади. Нефт бўйича Опек ташкилотига нисбатан ҳам ана шундай муносабат амалга оширилди.
Милодий 2016 йилги статистик маълумотларга кўра, Туркманистон ялпи ишлар чиқариш маҳсулотлари 93 миллиард доллар ва аҳоли бошига 17 минг долларга тенг келади. Бу эса Туркманистонни Марказий Осиё минтақасида иқтисодий марказларидан бирига айлантирган. Бироқ, Марказий Осиё ишлари бўйича экспертларнинг нуқтаи назарига кўра, Туркманистон ҳам Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидек авторитар ҳукумат, газ ва нефт даромадларига асосланган иқтисод, кенг алигарх ва мафия тармоқларининг борлиги эга бўлиши, камчилик гуруҳи ҳукумати халқ устидан ҳукмронлик қилиши ва бойликни нотўғри тақсимлаш сабабли турли иқтисодий мушкулотлар, жумладан ёшларнинг ишсизлигидан ранж-азоб тортади.
Бунга қарамай бундай шароит Туркманистон фуқароларининг мамлакатдан хорижга муҳожират қилишлари сабабига айланмаган. Туркманистон муҳожират, жумладан меҳнат муҳожирлиги заминида Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидек очиқ сиёсат олиб бормайди. Шунинг учун бу мамлакат Марказий Осиё минтақасида меҳнат муҳожирлари сатҳида энг пастки поғонани эгаллайди. Бунга қўшимча Туркманистонда ҳоким бўлган хавфсизлик ва хафақон фазо халқаро ва минтақа тадқиқотчилари ва назоратчилари учун муҳожират қилиш мизони ва намуналари бўйича аниқ бир маълуот олишларига турли қийинчиликлар тўғдирган.
Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатларининг меҳнат муҳожирлари учун Россия асосий мамлакат ҳисобланишига хилоф тарзда, Туркманистондаги вазъияти фарқ қилади. Туркманистоннинг меҳнат муҳожирлари асосан Туркияга сафар қилишади. Икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган маданият ва тилнинг яқинлиги, Туркия раҳбарлиги ва турк дунёсининг бир қисми сифатида Туркманистонга нисбатан Туркия давлатининг пантуркистик сиёсати, виза олиш шароитини енгиллаштириш, туркман меҳнат муҳожирлари учун Туркияда истиқомат қилиш ва ишлаш, ўтган йилларда Туркиянинг иқтисодий ривожланиши ва Россияга анаъанавий боғлиқ бўлиб қолмаслик жиҳатида Туркманистон давлатининг олиб борган сайъ-ҳаракати сабабли Туркия туркман меҳнат муҳожирлари учун асосий мамлакат бўлиб қолган.
Туркманистон статистик маълумотлар қумитаси туркман меҳнат муҳожирларининг Туркиядаги аниқ сонини нашр этмаган бўлсада, аммо мутахассислар тахмин қилишадиким, 2014 йилгача 500 минг нафардан ортиқ Туркманистон фуқаролари Туркияга сафар қилишган. Туркман меҳнат муҳожирлари асосан Туркиянинг Бурсо шаҳрида фаолият олиб боришади. Туркман меҳнат муҳожирларининг бир қисмини аёллар ташкил этишади ва улар асосан хизмат кўрсатиш соҳалари ва касал, болалар ёки кекса ёшдаги одамларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланишади. Россия иммиграция идораси томонидан нашр этилган статистик маълуотларга кўра, умумий ҳисобда 23 минг Туркманистон фуқаролари Россияда ҳаёт кечиришади. Улардан 15 минг нафари эркаклар ва 8 минг нафари эса аёллардир.
Ҳолбуки эркаклар камиш ҳаққи билан қурилиш ва бошқа оғир соҳаларда фаолият олиб боришади, Туркман аёллари эса йирик савдо марказлари, уй иши ва болларни қарашдан яхшироқ иш ҳаққи олишади. Умуман олганда, Туркманистон меҳнат муҳожирларининг Россияга сафар қилишлари 1990 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача камайиб бормоқда. Ҳолбуки, Туркман муҳожирлари 1979 йилда 1/30 фоизни ташкил этган эди, 1999 йилда 0/14 фоизга ва 2006 йилда 0/6 фоизга етгани 1999-2006 йиллар ўртасида 20 бараварга камайганини кўрсатади.
Охирги ўн йилликларда бундай пасайиш тенденцияси Россия ва Туркманистон муносибатларидаги мушкулотлардан тасир кўрсатгани эҳтимолдан йироқ эмас. Ашхобод Қурбонгули Бердимуҳаммедов қудрат бошига келганидан кейин доимий бетарафликни танлаши зимнида, Туркиманистон анъанавий боғлиқлик мизонинин камайтириш учун кенг сайъ-ҳаракатлар олиб борди. Бу йўлда Туркманистон давлати, айниқса иқтисод ва газ манбаларини экспорт қилиш ҳазасида турли сиёсатларни ўз ишчи дастурига киритди ва Хитойдаги шарқий, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонда жанубий ва Европа, кавказ, туркия ва Эронда ғарбий магистралларга жиддий аҳамият қаратди.
Россия ва Қозоғистонда меҳнат муҳожирларининг энг катта улуши Ўзбекистонга тегишлидир. Аммо қирғиз ва тожик меҳнат муҳожирларининг Тожикистон ва Қирғизистонга жўнатган маблағлари Ўзбекистондан кўпроқдир. Шунинг учун меҳнат муҳожирлари жўнатган пулларидан келиб чиққан даромадлар Қирғизистон ва Тожикистон иқтисодиёти ва ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотлари мизонига катта тасир етказади. Шунинг учун бу иккита мамлакатни Россия рубл пулининг нархи пасайиши ва Россия иқтисодининг инқирозга учрагани натижасида даромадларнинг камайишига юзмаюз этган. Шунингдек, Россиянинг иқтисодий бўҳрони, Россиянинг янги иммиграция сиёсатида хавфсизлик ва иқтисодий чекловларни қўллаш ҳамда Евроосиё иқтисодий ташкилотига Тожикистон ва Ўзбекистоннинг аъзо бўлмагани сабабли бу иикита мамлакатнинг меҳнат муҳожирлари Россия, Туркия, Жанубий Корея айниқса араб мамлакатларига сафар қилишлари сабабига айланди. Аммо ҳалигача Россия Тожикистон ва Ўзбикистон меҳнат муҳожирлари учун асосий мамлакат ҳисобланади.
Шуни зикр этиш жоизки, Туркманистон биткул фарқли муҳожирлдик намунасига пайравлик қилади ва Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга хилоф тарзда, Туркия мамлакати туркман меҳнат муҳожирлари учун асосий мамлакат ҳисобланади.
-
Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (4) Қозоғистонда меҳнат муҳожирларининг вазъияти
-
Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (5) Ўзбекистон меҳнат муҳожирларининг Россиядаги вазъияти
-
Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (6) Тожикистондан Россияга сафар қилган муҳожирларнинг вазъияти
-
Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (7) Қирғизистон меҳнат муҳожирларининг Россиядаги вазъияти