Масжид мусулмонлар бирдамлиги рамзидир
1969 йилнинг 21 август куни, яъни бундан 50 йил муқаддам тонгги соат еттида мусулмонларнинг биринчи қибласи бӯлган Масжидул Ақсо сионист Денис Майкл Рохан томонидан ёқиб юборилди.
Масжиднинг 1500 метр квадрат ҳудуди оловнинг комида қолди. Шунингдек шаҳид Нуриддин Маҳмуд Занги буюртмаси билан ясалган минбар ҳам куйиб кул бӯлди. Бу минбарни 583 ҳижрий йилда Масжидул Ақсони салибчилар чангалидан озод қилган чоғи Султон Носир Салоҳуддин Юсуф бин Айюб келтириб ӯргнатган эди.

Бундан ташқари Умар масжиди, Закариё меҳроби, Арбаъин мақоми, учта равоқ ҳамда гумбазни тутиб турган асосий устунлар ёниб, масжиднинг томи чӯкди.
Таҳлилчиларнинг хулосасига кӯра Масжидул Ақсонинг ёқиб юборилиши сионистик режимнинг олдиндан режалаштирилган найранги бӯлган. Масжидга ӯт қӯйилган чоғи унинг суви ӯчирилган .Сув тортувчи насослар жуда кечикиб ишга туширилган ва ҳатто етиб келган ӯт ӯчирувчи машиналарнинг киришига қаршилик кӯрсатилган.

Одамларни чалғитиш учун 23 август куни қӯлга олинган бу ҳодисанинг асосий сабабчиси Денис Майкл Рохан ғайрияҳудий ва Австиялик сайёҳ дея эълон қилинди. Бу масалага бағишланган суд мажлиси эса уни руҳий касал деб ҳукм чиқариб, Австралияга кузатди.

Масжидул Ақсонинг ёндирилиши бутун дунё мусулмонлари учун дардли воқеа эди.Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаи ҳазратлари сионистик режимнинг бу даҳшатли жинояти ҳақида буюрадилар: Масжидул Ақсога ӯт қӯйиш ҳодисаси мустабидлар дунёсининг исломий қадриятларга доимий равишда қарши эканликларини намойиш этди. Шу сабабли бу мудҳиш ҳодисани мусулмонлар унутмасликлари лозим"
Мусулмонлар ӯртасидаги бирдамликнинг рамзи бӯлган масжиднинг аҳамиятини янада юксалтириш мақсадида 2003 йил Теҳронда бӯлиб ӯтган Исломий мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Эрон Ислом Жумҳурияти сионистик режим томонидан Масжидул Ақсога ӯт қӯйилган кун, яъни 21 август кунини Халқаро Масжид куни деб эълон қилиш таклифини киритди. Бу таклиф йиғилиш қатнашчилари томонидан қабул қилинди ва ӯшандан бери ҳар йили бу кун Исломий мамлакатларда кенг нишонланади.
Исломнинг ибтидосидан ҳижрий тӯртинчи асрнинг бошланишигача, яъни мадраса масжиддан ажралгунига қадар масжидлар нафақат ибодат, балки шариат аҳкомларини ӯқиб-ӯрганиш, исломий маърифатни ӯзлаштириш маскани ҳам эди.

Шунингдек, масжид минбарлари дин пешволари ва исломий уйғониш ҳаракатларининг ҳам асосий минбари бӯлди.
Қайд қилиш жоизким, ислом биноси ваҳдоният асосига қурилган бӯлиб, масжид ана шу ваҳдоният, бирдамлик ва тинч-тотувликнинг рамзидир.
Муваҳҳид ва яктопараст одамлар қайси қавм, ирқ, тоифа, гуруҳ ва партияга мансуб бӯлишидан қатъий назар намоз пайти бир сафга тизилиб, бирдамликнинг амалий кӯринишини намойиш этишади. Шу сабабли айтиш жоизким, масжид исломнинг уриб турган юраги, замин ва самонинг уйғунлашган манзилидир. Ана шу манзилда инсон фарзанди камол топиб, ашрафул махлуқот даражасига етади.