Европа Иттифоқи ва Қозоғистон стратегик ҳамкорликларни кенгайтиради
Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Петер Боуриан ва Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Токаев Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида учрашиб, стратегик ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди.
Бу учрашувда Қосим Жўмарт Токаев ва Петер Боуриан икки томон ўртасидаги кенг ҳамкорликлар ва муштарак келишувлар доирасида ўзаро муносабатларни кенгайтириш ва уни мустаҳкамлашни таъкидлаш зимнида, "Марказий Осиё учун Европа Иттифоқининг янги стартегияси" номли лойиҳани ижро этишни сўрадилар.
Ғарб, айниқса Европа Иттифоқи ташкилотлари билан Марказий Осиё республикаларининг кенг ҳамкорлик қилиши 30 йил давомида дастлаб осонлик билан шаклланган бўлсада, аммо замон ўтиши билан турли тўсиқларга юзмаюз бўлди.
Зикр этиш жоизки, Марказий Осиё мамлакатлари Ғарб ташкилотлари билан турли соҳаларга инвестиция киритиш ҳамда иқтисодий ва савдо-сотиқ ҳамкорликларини кенгайтиришни хоҳлайди. Марказий Осиёдаги заифроқ мамлакатлари Ғарб ташкилотларининг қайтарилмас ёрдамларини истиқбол этишади.
Бунга қарши Европа Иттифоқи каби Ғарб ташкилотлари ушбу мамлакатларда инвестиция киритиш, савдо-сотиқ соҳасида турли лойиҳаларни ижро этишда иштирок этиш ва иқтисодий ҳамкорликлар йўлида ушбу минтақа мамлакатларини турли заминларда назорат остига олишни афзал деб билади.
Ҳақиқатан ҳам, Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш билан бирга инсон ҳуқуқлари, демократия, сўз ва ОАВ эркинлиги, аёллар , партиялар ва аққалиятни ташкил этувчи миллатлар ҳуқуқлари каби соҳаларда ушбу мамлакатларнинг ички ишларига аралашишга ҳаракат қилади.
Бу ҳақиқат эса Ғарб мамлакатлари ва Марказий Осиё республикалари ўртасидаги ҳамкорликларга соя солиб келган ҳақиқатдир.
Масалан, охирги пайтда, бу мамлакатлар учун тақдим этилган "Марказий Осиё учун Европа Иттифоқининг янги стратегияси" лойиҳани тилга олиш мумкин.
Бу стратегия ҳақиқатан ҳам 2007 йили Европа Иттифоқи томонидан биринчи маротаба таклиф этилди. Аммо Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқа ўрнатишни ўзига қамраб олган бу лойиҳа ўтган ойда Бишкек шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларининг бешта республикаси ва Европа Иттифоқининг 15-чи муштарак йиғилишида яна бир марта таклиф этилди ва тасдиқланди.
Бу лойиҳада Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби Марказий Осиё республикалари билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун Европа Иттифоқининг янгича қараши эълон қилинган.
Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик лойиҳаларни тақдим этиш учун европалик давлатларнинг ҳақиқий мақсадлари ҳақида ғарблик эксперт муфассал шарҳ-изоҳ беради.
Европа Иттифоқи халқаро ривожланиш ва ҳамкорликлар камиссари ҳамда бу иттифоқнинг эксперти Невен Мимса Марказий Осиё ҳақида шундай фикр баён этади: "Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатлари учун ривожланган шерик ҳисобланади. 2014 -2020 йилларда бу минтақани қонун устунлиги, экология, сув, тижорат ва чегараларни назорат қилиш каби соҳаларига 1 миллиард доллар сарфлаш билан қўллаб-қувватлади."
Ҳақиқатан ҳам Европа давлатлари турли соҳаларнинг лойиҳаларида иштирок этиб, Марказий Осиё мамлакатларидаги ўз шериклари билан ҳамкорликларини мустаҳкамлаб, иқтисодий ва сиёсий тараққиёт ҳамда фаровончилик ва халқаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида уларга кўмак беришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, Марказий Осиё мамлакатлари билан Ғарб мамлакатларининг сиёсий муштарак ҳамкорликларининг собиқасини эътиборга олиб, Европа Иттифоқининг янги стратегияси икки томоннинг муштарак ҳамкорликларига кўмак бериши қийин назарга ташланади.
Айниқса, Европа Иттифоқи Осиё-Европа алоқаларини тез суратда ривожлантириш, инвестиция киритиш, бу мамлакатларнинг ижтимоий ва сиёсий эркин фазоси яратиш ва ҳамкорликларни кенгайтириш учун ҳаракатлантирадиган кучларни ижод этиш мақсадида, ўз назарида бўлган стратегияни қўллашга ҳаракат қилмоқда.