сентябр 02, 2019 16:59 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи сионистик режимга кучли зарба берди

Ливан Ҳизбуллоҳи якшанба кунида (1-сетябр) Исроил ҳужумларига қарши жавоб қайтариш учун Сайид Насруллоҳ берган ваъдасига амал қилди ва бу ҳужумларга қарши жиддий жавоб қайтарди.

Исроилга Ҳизбуллоҳнинг якшанба куни амалга оширган ракета ҳужумида ишғолий Фаластин шимолидаги сионистик режим армиясининг қомондони ҳалок бўлди ва бу режимга тегишли ҳарбий транспорт воситаси нобуд қилиниб, ундаги экипаж ҳалок ёки тан жароҳати олишган. 

Ҳизбуллоҳнинг Исроилга қарши амалга оширган ҳужуми муҳим паёмга эга:  

1. Бу ҳужум муҳаррам ойининг биринчи кунида амалга оширилди. Бу ҳужумни амалга ошириш учун муҳаррам ойининг биринчи кунини танлаш Ҳусейний Ошуроси ва Ливан Ҳизбуллоҳининг мазҳабий эътиқодидан  илдиз олишидан далолат беради. 

2. Бу ҳужум сионистик режим тажовузларига қарши қатъий жавоб қайтариш тўғрисида Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг  берган ваъдасидан бир ҳафта ўтгач амалга оширилди. Бу ҳужум натижасида бир томондан сионистик режим бир ҳафта қурқув ва хавотирланишни бошидан ўтказган бўлса, бошқа томондан Ливан Ҳизбуллоҳининг жавоби ва сионистик режим ҳужумининг ўртасида фосила ижод этилмади. 

3. Ўтган куни Ливан Ҳизбуллоҳининг Исроил режимига қарши амалга оширган ҳужуми бу режим ва унинг ҳомийларига ҳеч қайси бир ҳужум жавобсиз қолмайдигани ва зўравонлик вақти ўтгани ҳақидаги паёмни етказди.  

Ливан парламенти вакили ва муқовиматга вафодорлик фракциясининг аъзоси Ҳасан Фазлуллоҳ энди сионистик душман Ливанга қарши амалга оширилган ҳужум жавобсиз қолмайдиганига тушуниб етди,-деб айтди.  

4. Агарчи сионистик режим армияси Ливан Ҳизбуллоҳининг қайтарадиган жавобини билиб энг жиддий тайёргарлик кўрган бўлсада, аммо бу ҳужум сионистик режимга катта зарба берди ва бу режимнинг етакчи қомондони ҳалок бўлди. Халқ эса бошпаналарга кириб, ишғолий сарзаминларда  қурқув ва даҳшат ҳукмрон бўлди. Бундай вазъият шуни кўрсатадики, ҳар қандай урушдан бу режимнинг зарар кўриши муқаррар.  

5. Бу ҳужум шуни кўрсатадики, Ҳизбуллоҳ ва муқовимат гуруҳлари Ғарбий Осиё минтақасида қудрат мувозанатини белгиловчи қудрат ҳисобланади. Ливан Ҳизбуллоҳи бош котибининг ўринбосари Шайх Наим Қосим бу ҳақда Ҳизбуллоҳнинг амалиёти ўзининг мудофаа қудратини муҳофазат этиш доирасида амалга оширилганига ишора этиб, Ҳизбуллоҳ қудрат мувозанатини исботлай олди,-деб таъкидлади. 

6. Исроил парламенти сайловларини ўтказиш учун икки ҳафта қолган бир вақтда Ҳизбуллоҳ ҳужумни  амалга оширди. Натаниёҳу ўзининг сайловолди клипларида ишғолий сарзаминда яшовчи аҳолига фақат у уларнинг хавфсизлигини  таминлай олади деган паёмни етказишга сайъ-ҳаракат қилди. Аммо Ҳизбуллоҳнинг ўтган кунги ҳужуми шуни кўрсатдики, Натаниёҳунинг сайъ-ҳаракатлари ишғолий сарзаминларда халқ нотинчликларининг омилидир. Ҳақиқатан ҳам ўтган кунги ҳужум Натаниёҳуга қарши психологик урушни ижод этди. 

7. Сионистик режим кучлари ярадорларни касалхоналарга жўнатиш учун амал майдонига кирганлари вақтида муқовимат кучлари отишмаларига юзмаюз бўлди. Аммо муқовимат кучлари ярадорларни касалхоналарга жўнатишга ижот бермади. Бу сайъ-ҳаракат шуни кўрсатдики, Ҳизбуллоҳи қон тўкиш, ўлим ва уруш пайида эмас, балки ўтган куни амалга оширилган ҳужум сионистик режим тажовузкорликларига қарши қатъий аксиламал эди. 

8. Ливан Ҳизбуллоҳи ўтган куни Исроилга қарши амалга оширилган амалиётлари Ғарбий Осиё минтақаси миқёсида муқовимат гуруҳлари ва Ливан халқининг қизғин кутиб олиши сабабига айланди. Бу истиқбол бир томондан араб мамлакатлари халқлари сионистик режим билан муносабатларни нармаллаштириш тарафдори эмас, балки бу режимнинг ишғолгарликларини маҳкум этишади. Бошқа томондан шундан далолат берадики, муқовимат гуруҳлари ўртасида минтақа миқёсида ҳамжиҳатлик ва бирдамлик мавжудлигини намойиш этди.

Ёрлиқ