Эрон ва Россия Форс кўрфазидаги хавфсизликни таминлашда ҳамкорлик қилади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни Москвада Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида, икки мамлакат ўртасида келишилган келишувлар ҳақида хабар берди.
Лавров Россия ва Эроннинг ишчи дастурига киритилган турли масалалар ҳақида Муҳаммаджавод Зариф билан қилган маслаҳатлашувларга ишора этиб, биз мураккаб муаммоларга дуч келган Форс кўрфази минтақасининг хавфсизлиги ва тинчлигига кафолат бериш келишувига эришдик,-деб айтди.
Лавров Эрон ва Россиянинг фикрига кўра, Форс кўрфази хавфсизлигини таминлаш минтақада манфаат кўрадиган барча мамлакатларнинг фойдасидадир. Бу масала бўйича Эрон ва Россия томонидан шаффоф ва аниқ сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда ва биз барча томонларнинг манфаатларини назарга оламиз,-деб таъкидлади.
Томонлар турли ҳавзалар, жумладан сиёсий, хавфсизлик ва терроризм билан қарши кураш олиб бориш ҳамда савдо-сотиқ соҳасида ҳамкорлик қилишни таъкидлашди ва бор имкониятлардан фойдаланиб Теҳрон билан савдо-сотиқ қилиш йўлларини осонлаштириш ва ривожлантиришни давом эттиришни таъкидлашди.
Баржом ядровий келишуви ҳақида ҳам икки томон БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган келишувда икки томон ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарашларини эслатиб ўтишди.
Турли мавзўларни ўзига қамраб олган Россия ва Эрон ўртасидаги келишувлар шуни кўрсатадики, икки мамлакат кўп масалалар бўйича ягона ва муштарак қарашга эга.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан қилган музокараларнинг охирида Муҳаммаджавод Зариф баён этган изҳоротда, Американинг Форс кўрфазида ҳузур топиши ушбу минтақада кескинликлар шиддат олишининг асосий сабаби деб билди ва ушбу масалада, айниқса Форс кўрфази минтақасининг хавфсизлиги масаласида Эрон ва Россия муштарак қарашга эгадир, -деб айтди.
Халқаро масалалар бўйича эксперт ва университет ўқитувчиси Алиризо Нурий хавфсизлик масаласи ҳақида тўхталиб, Россия ва Эрон ўртасидаги муштарак қарашни минтақавий хавфсизлик соҳасида стратегик ҳамкорликлар доирасида катта аҳамиятни касб этади деб билади.
Албатта бу ҳамкорликлар Ғарбий Осиё минтақасида барқарорликни муҳофазат этиш учун махсус аҳамиятни касб этади. Аммо бу ҳамкорликларни ривожлантириш учун бошқа тасирчан омиллар ҳам бор ва бу ҳам бўлса Баржом ядровий келишуви каби масалалар Лавров ва Зариф билан ўтказилган муштарак матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилган масалалар жумласидан эди.
Муҳаммаджавод Зариф Москвада ўтказилган матбуот анжуманида, охирги бир йил давомида халқаро бу келишувни сақлаб қолиш учун Американинг олиб борган бузғинчилик сайъ-ҳаракатларини баён этиш зимнида, Эрон Американинг бундай сайъ-ҳаракатларига ҳозиргача сратегик сабр-тоқат қилиш билан муносабат қилиб келмоқда. Аммо афсўски, Европа Иттифоқи ва Халқаро бошқа жамоатчилик аъзолари Американинг босимларига қарши туриш қудратига эга бўлмадилар,-деб эслатиб ўтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Баржом ядровий келишувининг 26 ва 36 бандларида аниқ ҳақ-ҳуқуқлар таъкидлангани ҳақида тўхталиб, агар европаликлар Баржом ядровий келишувидаги ўз мажбуриятларини ижро этмасалар, унда Эрон Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги кейинги қадамини қӯяди,-деб таъкидлади.
Эрон Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги кейинги қадамларни қӯйишини шундай бир шароитда таъкидламоқдаким, ўтган бир йил давомида Баржом ядровий келишувини ижро этиш учун Американинг бузғинчилик қилиши ва Американинг жорий этган санкцияларини айрим европалик мамлакатларнинг қўллаб-қувватлашиши Эрон ҳамда Эрон билан тижорат қиладиган мамлакатларнинг иқтисодий манфаатларига катта зарар етказган.
Бундай шароитда Американинг бузғинчи сиёсатлари билан қарши курашишнинг йўли фақат баёния нашр этиш эмас. Чунки бу жараён Американинг биртомонлама санкцияларига мухолиф бўлган мамлакатларнинг амалий сайъ-ҳаракатларига эҳтиёж сезади.
Хавфсизлик масаласида ҳам охирги йилларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, минтақада Американинг ҳузур топиши, АҚШ-нинг Афғонистонга қарши ҳужум қилиши, Яман, Сурия ва Ироққа уруш ва терроризмни юклатиши минтақанинг нотинчликка юзмаюз бўлишининг энг муҳим омилларидан саналади.
Бу нотинчликлар билан қарши кураш олиб бориш учун минтақавий стратегик ҳамкорликларни мустаҳкамлаш зарурдир. Дарвоқе, минтақада Американинг кескинликларни ижод этиши ҳамда биртомонлама дахолат этиши стратегик ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун кўпроқ сайъ-ҳаракатни амалга оширишни талаб этади.
Бу ҳамкорликлар албатта минтақада умумий хавфсизлик ва тинчлик фойдасида бўлади. Россия ва Эрон ўртасида келишилган келишувларни ана шу доирада талқин этиш лозим.