Тосуо -- ишқ ва вафо жилваланган кун
(last modified Sun, 08 Sep 2019 12:47:42 GMT )
сентябр 08, 2019 17:47 Asia/Tashkent
  • Тосуо -- ишқ ва вафо жилваланган кун

Тосуо куни Ҳусейн (а) ва ёронларининг ӯзларини тенгсиз, аммо тарих яратувчи шукуҳли жангга тайёрлаган кундир.

Тосуо муҳаррам ойининг тӯққизинчи кунидир. Тисъа -- арабча тӯққиз, ёхуд тӯққизинчи маъноларини билдиради. Тосуо куни Ошуро кечасига уланиб кетган. Шу куни Шаҳидлар сардори ва ул ҳазратнинг вафоли ёронлари курашнинг сӯнгги куни эканлигини англаб етишади. 

Муҳаррам ойининг тӯққизинчи куни ислом пайғамбарининг  аҳли байтлари учун ӯта мусибатли ва машаққатли кун бӯлгани учун Ҳусайний  Тосуо номи билан машҳур бӯлди. 

Имом Содиқ (а)  буюрмишлар: “Тосуо   шундай бир кунки, ўша кунда Карбалода Ҳусейн бин Али (а) ва унинг ёронлари қамалда қолган ва Шом қўшини  уларнинг атрофини  ҳар томондан ўраб олган.Ибн Зиёд  ва Умар бин Саъд қўшинларининг кўплигидан қувонишди ва ушбу кунда Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг ёронларини (Аллоҳ улардан  рози бўлсин) кучсиз санашди. Улар Ҳусейн (а)га ҳеч ким ёрдамга келмаслиги ҳамда ироқликларнинг  уни ҳимоя қилмаслигига ҳам ишонишарди".

Шиалар бу кунни Абулфазл Аббос куни деб аташади ва худди Ошуро куни сингари азадорлик қилишади.

Муҳаррамнинг тӯқизинчи куни Карбало водийси тарихдаги буюк бир ҳодисанинг гувоҳи бӯлди. Бу куни ғофил ва мол-дунё, мақом-мартабага кӯз тутган 30 минг нафар киши тарихдаги энг улкан жиноятни амалга ошириб, пайғамбар учун энг азиз инсоннинг қонини тӯкишга шайланиб туришарди. 

Уларнинг қаршисида гарчи оз сонли бӯлсада, аммо нафсларини жиловлай олган, имом Ҳусейн(а) каби улуғвор бир зотни ҳимоя қилиш учун оёққа қалққан  кишилар туришарди. Улар ҳаётларининг сӯнгги кунини яшаётганликларини билишсада, аммо иродалари қатъий, қалблари Аллоҳга бӯлган муҳаббат ила лиммо-лим эди. 

Аллоҳ Қуръони каримда ӯзининг мӯмин бандаларини вафодорлик ва ӯз аҳдларида қатъий туришга чақиради. "Раъд" муборак сурасининг   20-ояти каримасида бу ҳақда буюради:

"Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва мийсоқни бузмайдиганлардир".

Шунингдек, "Моида" муборак сурасининг биринчи ояти каримасида мӯминлардан ӯз аҳдларига вафо қилишлари сӯралиб буюрилади:

"Эй иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг! Сизга, кейин тиловат қилинадиганларидан бошқа, чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди, эҳромдалик вақтингизда овни ҳалол санамаган ҳолингизда. Албатта, Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қиладир".

Ӯз улуғвор мақсади йӯлида жонини фидо қилган инсонларни тарих унутмайди. Имом Ҳусейн (а)нинг вафоли ёронлари ана шундай фидоий шахсиятлардан эдилар. Улар Аллоҳнинг бу имтиҳонидан шараф билан ӯтиб, ӯз бурчларини қойилмақом қилиб бажардилар. 

Шаҳидлар сарвари имом Ҳусейн(а)нинг вафоли  ёронлари орасида ҳазрат Аббос(а) махсус мавқеъга эга. Абулфазл Аббос (а) Аллоҳга берган ваъдасига вафо қилиб, ӯз жонини имом Ҳусейн озодлик ҳаракати йӯлида фидо қилди.

... Ӯша кеча Карбало даштини имом Ҳусейн(а) ёронларининг иймонлари азамати қамраб олганди. Аллоҳга муножот ва розу ниёз айтиш садолари қулоққа чалинарди. Аллоҳ йӯлида шаҳид бӯлиш ҳисси имом Ҳусейн(а) ёронлари орасида вужудга келтирган шавқ-завқни тасвирлашга тил ожизлик қилади. Имом ва унинг вафоли ёронлари тенгсиз, аммо шарафли тарихий жангга тайёрлик кӯришарди. Улар ишқ, муҳаббат ва эркнинг ҳақиқий жилваларини намойиш этиб, исломнинг инсоният тарихида абадий қолиши учун Аллоҳ йӯлида шаҳид бӯлишга шайланишган эди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ