Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистонга илк бор ташриф буюрди
(last modified Sun, 29 Sep 2019 09:40:29 GMT )
сентябр 29, 2019 14:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистонга илк бор ташриф буюрди

Тожикистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ориф Низомиён шанба куни (28 сентябр) ўтказилган матбуот анжуманида, Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодур Қурбонов ва Тожикистон мудофаа вазири Шерали мирзо Душанбе шаҳрида учрашиб музокара қилишди,-деб айтди.

Тожикистон мудофаа вазирлиги матбуот котибининг айтишича, бу урашувда икки томон икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ва хавфсизлик алоқалар ҳақида фикр алмашишди. 

Бу сафар 28 йилдан кейин Ўзбекистон мудофаа вазирининг Тожикистонга қилган илк сафари ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, милодий 1991 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейинги йиллар давомида икки мамлакатнинг расмийлари бир-бири билан учрашгани йўқ. 

Экспертларнинг айтишларича, Ўзбекистон мудофаа вазирининг Тожикистонга биринчи маротаба сафар қилиши нафақат икки қўшни мамлакатнинг ахлқи ва давлати учун аҳамиятга моликдир, балки Марказий Осиё, Россия , Хитой ва бутун МДҲ халқлари ва давлатлари учун катта аҳамиятга эгадир. Айниқса, Тожикистон ва Ўзбекистон алоқаларини яхшилаш Марказий Осиё минтақаси алоқаларига катта тасир етказади. 

Икки қўшни мамлакат Марказий Осиё минтақасининг марказида жойлашган Душанбе ва Тошкент ўртасидаги ўзаро алоқаларни нармаллаштириш Марказий Осиёдаги бошқа халқларнинг ҳамкорликларини мустаҳкамлашга имконият яратади. 

Ҳақиқат шундаки, Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро алоқаларини яхшилашдан бошқа чораси йўқ ва минтақа ҳамда ички мушкулотларни ҳал этиш мақсадида мазкур мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган ихтилофлар бартараф этилиши лозим.  

Марказий Осиё ишлари бўйича экспертларнинг фикрига кўра, мазҳабий ифротгарчилик ва терроризм масаласидан келиб чиқадиган муштарак хавф-хатарнинг борлигига қўшимча марказий Осиёдаги ушбу иккита мамлакатларнинг алоқаларини кенгайтиришни талаб қиладиган бошқа сабаблар ҳам бор. 

Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Тожикистон давлати бир нечита муҳим қарорида, Афғонистон чегарасида муўтарак фаолиятлар икки мамлакатнинг ишчи дастурига қарор олиши учун Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлашини ўзига жалб этишга ҳаракат қилмоқда.   

Айниқса, ҳозирги пайтда икки мамлакатнинг муштарак муаммоси бу Афғонистон ва Марказий Осиёда ифротий ва террористик гуруҳларнинг борлигидир ва бу масала Ўзбекистон ва Тожикистон учун катта мушкулотларни юзага келтирган. 

Умуман олганда, шуни таъкидлаш лозимки, алоқалар хиралашганидан йиллар ўтгача Ўзбекистон мудофаа вазирининг Тожикистонга қилган сафари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун янада имконият яратиб беради. 

Айрим экспертларнинг фикрига кўра, ўтган икки йил давомида Шавкат Мирзиёевнинг президентлик қилиш даврида Ўзбекистонда ўтказилган маданий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар минтақадаги бошқа мамлакатлар, айниқса Тожикистонга тасир етказишига имкон яратди ва яқин келажакда Тожикистонда ҳам Ўзбекистонга ўхшаш ислоҳотлар киритилиши кутилмоқда. 

Ёрлиқ