Европа Иттифоқи ва Британия муносабатларида BREXIT жиддий муаммога айланган
(last modified Sun, 20 Oct 2019 11:49:23 GMT )
октябр 20, 2019 16:49 Asia/Tashkent
  • Англия бош вазири Борис Жонсон
    Англия бош вазири Борис Жонсон

Европа Итифоқидан Британиянинг чиқиш (BREXIT ) мавзўси нафақат Британиянинг энг муҳим ички кескинлигига, балки BREXIT Европа Иттифоқи ва Британия ўртасида жиддий муаммога айланиб қолган. Охирги кунлар давомида BREXIT масаласи яна кескинликларга юзмаюз бўлиб қолди. Британия бош вазири Борис Жонсон Европа парламентига мактуб йўллаб BREXIT мўҳлатини узайтиришни сўради.

Европа Иттифоқи ва Борис Жонсон Европа Иттифоқидан Британиянинг қандай чиқиши ҳақида янги келишувга келишларига қарамай Британия парламентининг вакиллари унга овоз бериш ўрнига Европа Иттифоқидан Британиянинг чиқиши мўҳлатини узайтиришга овоз беришди. 

Британия парламенти вакиллари аксарияти нуқтаи назаридан янги келишув моддалари Шимолий Ирландияга тегишли таклифлар бўйича моддаларни ўзгартириш ва Тереза Мэй бош вазир бўлган вақтда келишилган келишув моддалари саналади.

Янги келишувда "Бак Степ" номли Шимолий Ирландияни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бекор қилинади ва унинг ўрнига икки мамлакат ўртасида таварларнинг айирабошлаши учун янги қонунлар назарга олинган.

Бу келишувга асосан, Британия 2020 йилгача Европа Иттифоқи қонунларининг аксариятига риоят этиб, Европа Иттифоқидан чиқиш ҳаққи учун 39 миллиард фунт стерлинг тўлайди.

Б шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Британия бош вазири Борис Жонсон ўзининг суханронлигида бу лойиҳани "фавқулодда" деб билди ва Британия мажлиси намояндаларидан янги келишувни қўллаб-қувватлашишлари ва Британия тарихининг оғир вазъияти"-ни охирга етказишларини сўради.

Шунингдек, Британия бош вазири ўринбосари Майкл Гуво парламентнинг мухолифати мамлакатдаги бушликни чуқурлаштиради,-деб огоҳлантирдди. 

Бироқ, Британия парламент вакилларининг аксарияти нуқтаи назаридан бу келишув Шимолий Ирландияга Британия ҳукумат қилиш ҳаққини бекор қилади.

BREXIT партияси раҳбари (Британия чиқишининг энг асосий ҳомийси) Нойжел Фораж бу ҳақда биз 3 йилдан кейин бу ерга етиб келишимиз керак эмас эди. Бу келишув билан эркин тижоратга эришишимиз учун йиллар давом этади. Чунки Европа Иттифоқи қонунлари тасири остида қоламиз ва ваколатларимиз қўлдан кетади,-деб айтди.

Жонсон ва партиясининг талабларига қарамай Британия парламенти вакиллари BREXIT лойиҳасини ижро этиш масаласини орқага суриш учун "Летоин" ислоҳоти номли таклиф этилган ислоҳотни овозга қуйишди ва охири тасдиқланди. 

Бунга асосан мамлакатнинг бош вазири Борис Жонсон Брегзит ҳақида Европа Иттифоқига мактуб йўллашга мажбур бўлди. Бу мактубга асосан Брегзитни ижро этиш масаласи келаси ойга кучирилади.

Жонсон Британия жамоат палатасида тузатишлар киритилганига муносабат билдириб, BREXIT мўҳлатини узайтириш учун Брюссель билан музокара қилмайди ва қандай бўлмасин қарор қилинган вақтда, яъни 31 октябр кунида Европа Иттифоқидан чиқаришга сайъ-ҳаракат қилади,-деб айтди. 

Жонсоннинг эълонларига қарамай Британия мажлиси сайъ-ҳаракати оқибатида, у BREXIT масаласини  ижро этиш учун белгиланган мўҳлатни узайтиришни Европа Иттифоқига етказди. Аммо Британия парламенти нуқтаи назари билан мухолиф бўлган ўз позициясини ҳимоя қилиш учун BREXIT мўҳҳлатини узайтириш мактубини имзоламасдан Европа парламентига жўнатди.

Жонсон бу мактубда BREXIT 3 ой,яъни 2020 йил январ ойининг 31 кунигача узайтирилишини сўради. 

Бу мактуб йўллагани натижасида Европа кенгаши раиси Дональд Туск ўзининг Твиттер саҳифасида паём нашр этиб, бу мактубни олдим ва бу ҳақда Европа Иттифоқи раҳбарлари билан маслаҳатлашаман,-деб ёзди. 

Британия парламентининг сайъ-ҳаракати оқибатида бутун мамлакат бўйлаб сайлов ўтказишнинг эҳтимоли янада жиддийлашиб қолган.

Шундай назарга ташланадиким, BREXIT бўйича янги ижтимоий сўров ўтқазиш пайида бўлган BREXIT масаласига қарши бўлган мухолифлар эндиликда, Европа Иттифоқидан ажралиш ҳақида ижтимоий сўров ўтказишни BREXIT келишуви ижро этилишигача орқага суриш имконига эга бўлишади. Аммо бундай ҳолда, Буюк Британияни янада ноаниқ келажак кутади.

Ёрлиқ