Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Теҳронга келди
(last modified Sun, 11 May 2025 10:20:26 GMT )
май 11, 2025 15:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Теҳронга келди
    Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Теҳронга келди

Ўзбекистон Бош вазири Эрон расмийлари билан учрашиш ва икки давлат иқтисодий фаолларнинг қўшма бизнес форумида қатнашиш мақсадида Теҳронга келди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Эрон президентининг биринчи ўринбосари Муҳаммадризо Орифнинг расмий таклифига биноан олий мартабали делегация бошчилигида бугун эрталаб Теҳроннинг Меҳробод аэропортига  етиб келди ва уни Эрон саноат, кон ва савдо вазири Сайид Муҳаммад Атобак кутиб олди.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазири Эрон расмийлари билан урашиб музокаралар ўтказишдан ташқари икки давлат иқтисодий фоалларининг қўшма- бизнес-форумида ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари, Ариповнинг Теҳронга ташрифи  чоғида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар имзолананиши режалаштирилган.

Айтиш керкки, ушбу ташриф билан бир вақтда Эрон ТИВ раҳбари ҳам Ўзбекистон савдо ва сармоя вазири иштирокида Эрон ва Ўзбекистон қўшма комиссиясининг 16-йиғилиши ҳужжати имзоланади ва мазкур форум арафасида Теҳронда Ўзбекистон савдо маркази ҳам очилади.