Эрон қишлоқ хўжалиги вазирининг Ўзбекистонга сафари
Эрон Ислом Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломризо Нурий 120 нафар тадбиркор, савдогар ва хусусий сектор иқтисодий фаолларидан иборат юқори мартабали делегацияга бошчилик қилган ҳолда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик бўйича биринчи «Стратегик ҳамкорлик қўмитаси» йиғилиши ҳамда «Иқтисодий фаоллар форуми»ни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Мазкур ташриф қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва икки давлатнинг ўзаро имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида амалга оширилмоқда.