Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш режалиштирилган
(last modified Sun, 11 May 2025 11:09:25 GMT )
май 11, 2025 16:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш режалиштирилган
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш режалиштирилган

Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 16-йиғилиши ҳар икки давлатнинг юқори мартабали вакиллари иштирокида бошланди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, мазкур учрашувда Эрон саноат, кон ва савдо вазири Эрон ва Ўзбекистон  ўртасидаги товар айирбошлашнинг ҳозирги ҳажми икки давлатнинг мавжуд имкониятларига тўғри келмайди ва туб ўзгаришларни талаб қилади, деб таъкидлади. У мазкур саммитини ушбу трансформациянинг бошланич нуқтаси сифатида  ҳисоблаб, икки миллиард долларлик савдога эришиш учун тезкор йўл ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлигига ишора қилган  Эрон саноат вазири Муҳаммад Атобак, сўзларининг бошқа қисмида транспорт ва транзит инфратузилмасини ривожлантириш зарурлигини ҳам тилга олар экан, Эрон ўзининг имтиёзли географик жойлашуви билан Ўзбекистоннинг очиқ сув ҳавзаларига чиқишни осонлаштириши мумкин, деб қўшимча қилди.

Бундан ташқари  Атобак  банк соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тўғридан-тўғри ҳаво йўналишларни кенгайтириш божхона тарфиларини пасайтириш ва иқтисодий  алоқаларни кенгайтириш воситаларини ишлаб чиқишга алоҳида урғу берди. Мазкур учрашувда иқтисодий масалаларидан ташқари,туризм, илм-фан, а, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликка ҳам эътибор қаратилди.

У икки давлат ўртасидаги чуқур маданий муштаракликларни эслатиб, Эроннинг туризм соҳасида муҳим рол ўйнашга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистон саноат вазири Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларни кенгайтириш зарурлигига таъкидлаб,  товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларгача ошириш имконияти мавжуд. Икки томон ўртасида имтиёзли савдо товарлари рўйхати  имзоланганини бу борада амалий қадам бўлди дет изоҳлади.

У сўзлари якунида бугун биз Теҳронда Ўзбекистон савдо уйини очдик, бу икки давлат ўртасидаги савдо учун самарали бўлиши мумкин. Сўнгги 5 йилда қўшма корхонаар сони икки баробар ортиб, 261 та корхонага етди. Бу компаниялар биргаликда ишлаб чиқиш, нефт-кимиё, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш лойиҳаларини ўз ичига одади, деб аниқлик киритди.