Эроннинг мудофаа мақсадидаги ракета дастурига қарши Европа учлигининг Америка билан фикрдошлиги
(last modified Thu, 05 Dec 2019 11:45:46 GMT )
декабр 05, 2019 16:45 Asia/Tashkent
  • Эроннинг мудофаа мақсадидаги ракета дастурига қарши Европа учлигининг Америка билан фикрдошлиги

Европа  Ядровий келишув дастурини сақлаб қолишни иддао қилаётган бир пайтда Германия, Франция ва Англия учлиги Эроннинг мудофаа мақсадидаги ракета дастурига қарши Америка билан фикрдош бӯлиб чиқяпти.

 4 декабр куни Европанинг Германия, Франция ва Англия учлиги Америкага издошлик қилиб БМТ бош котиби Антонио Гуттеришга йӯллаган мактубларида Эроннинг айрим ракеталари БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231- резолюциясига “зид” эканлигини иддао қилдилар.

Европа учлиги бу мактуб орқали Гуттеришга Эроннинг ракета дастури ҳақидаги ҳисоботида бу ракеталарнинг  БМТ Хавфсизлик кенгаши  2231- резолюциясига “зид” эканлигини қайд қилишни тавсия қилдилар.

Бу мамлакатлар бундан олдин ҳам худди шундай иддао билан чиқишганди. Аммо иддаолари 2231-резолюция матни билан мувофиқ эмаслиги сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашини резолюция ёхуд махсус баёния қабул қилишга кӯндиришолмади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг фикрича: Ядровий Келишув матни билан таниш бӯлганлар Эрон томонидан Ернинг сунъий йӯлдошини фазога олиб чиқадиган ракетани учириш  ёхуд ракетани синовдан ӯтказиш Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюциясига зид эмаслигини яхши билишади. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231- резолюциясида Эрондан фақат ядровий каллакчали ракета ишлаб чиқармаслик талаб этилганига ишора қилган Эрон Ташқи ишлар вазири илова қилди: Эрон ҳарбий ядровий дастурга эга эмас. Зарифнинг бу баёноти Халқаро Атом энергияси агентлиги томонидан ҳам такрор-такрор тасдиқлангандир.

Замонавий технологияларни ӯзларининг монополиясига айлантириш фикрида бӯлган Америка ва унинг Европалик иттифоқдошлари Эроннинг ракета синовлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231- резолюциясига зид деган фикрдалар. Ваҳоланки, Эроннинг ракета захираси мудофаа мақсадларига қаратилган ва у тажовузни қайтариш доктринаси асосида бӯлиб, Эроннинг ракета синовлари ҳам фақат баллистик ракеталар қудратини ошириш доирасида ӯтказилмоқда.  

2018 йилнинг май ойида Америка Ташқи ишлар вазири Майк Помпео томонидан баён этилган ва бугунги кунда Европа учлиги ҳам уни дастаклаётган 12 бандли шартнинг асосий бандларидан бири Эрон ракета дастури эди. Трамп ва Помпеога ӯхшаш Американинг юқори мартабали давлат мулозимлари ҳар доим бошқа давлатлар, айниқса Европа учлиги раҳбарлари билан мулоқот чоғи Эроннинг ракета дастурини тӯхтатиш лозимлигини таъкидлашади.

Ваҳоланки, Эрон Ислом республикаси ӯзининг Мудофаа доктринаси тажовузни қайтаришга қаратилгани, ӯзини мудофаа қилиш учун ракета дастурини ривожлантиришга ҳақли эканлигини такрорлаб келади.  Эрон ӯзининг ракета қудратини ривожлантиришда асосан ички потенциал ва миллий мутахассисларга таянади. Шу сабабли Американинг айнан шу соҳага қаратилган санкциялари ҳам ракеталарни ривожлантириш соҳасида Эронга монеълик қилолмади. Ғарбий Осиё масалалари таҳлилчиси Владимир Сажиннинг фикрича: Эрон Америка санкцияларига ӯз ракета тизимини юксалтириш билан жавоб берди. Американинг оғир санкциялар воситасида Эроннинг ракета дастурини тӯхтатиш ҳаракатлари пучга чиқди.

Америка Эроннинг ядровий дастурини унинг ракета дастури билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли Трамп давлати Баржом келишувига қайтиш учун эълон қилган шартларида Эроннинг ядровий масалалари, айниқса уранни бойитишни тӯхтатиш ва ракета дастури ижросидан қӯл тортишни киритиб келади.  

Вашингтоннинг иддао қилишича,  Баржом келишувида Эроннинг ядровий ҳаракатларини батамом тӯхтатишга  ва Эрон ракета дастури ва минтақадаги сиёсатларини Америка истагани миқдорида маҳдуд қилишга эришилмаган. Эндиликда Европалик учлик аъзолари Баржом Келишувидаги ӯз масъулиятларини бажариш ӯрнига Теҳронни бу Келишувдаги масъулиятларини тӯлиқ бажаришга қайтариш учун босим ӯтказиш йӯлини тутишган. Бу жабҳада улар Америкага жӯровоз бӯлиб Эроннинг ракета дастурини баҳона қилишяпти.