Туркманистонда коррупционер амалдорларнинг мол-мулки мусодара қилиш бошланди
Туркманистон миллий телеканали мамлакатда коррупционер амалдорларнинг мол-мулки мусодара қилиниши ҳақида хабар тарқатди.
Туркманистон миллий телеканали мамлакатда коррупционер расмийларнинг мол-мулки мусодара қилиниши ҳақидаги тасвирни намойиш этди.
Шу вақтнинг ўзида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов содир этган ўз фармонида мусодара қилинган мол-мулк билан шифохоналар ва мактаб қуриш учун дастур берди.
Туркманистон телевиденияси кўрсатган намойиш ва Ашхабод давлатининг айрим амалдорларига тегишли бўлган мол-мулкларни мусадара қилишнинг барчаси Марказий Осиё ҳавзасида жойлашган бу мамлакатдаги давлат коррупциясига қарши кураш лойиҳасининг мағлубиятга учраганидан далолат беради.
Туркманистонда порахўрлик ва коррупция билан қарши курашиш лойиҳасининг мағлубиятга учрагани шуни кўрсатадиким, ушбу мамлакатда ёмон ҳодиса билан қарши кураш олиб бориш учун керакли имконият ва шароит яратилмаган.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Кавказ ва Марқазий Осиёнинг бошқа республикалари, айниқса Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳам баланд мартабали амалдорларнинг порахўрликлари ва давлат коррупциясига қарши курашиш масаласида керакли натижаларга эришгани йўқ.
Марказий Осиё республикалари ўртасида Туркманистон раҳбарлари мустақилликка эришган йиллардан бошлаб коррупцияга қарши курашишни ўз ишчи дастурларига киритган эдилар. Бунга қарамай давлат коррупциясига якун бериш мақсадида милодий 2014 йили март ойида ушбу ўлканинг миллий парламентида коррупцияга қарши кураш олиб бориш қонуни тасдиқланди.
Бироқ, Туркманистонда пора олиш ва коррупцияга қарши курашиш лойиҳаси доим мағлубиятга учрамоқда. Туркманистонда иқтисодий коррупциянинг вазъияти шундай ҳолда қарор олганким, 2017 йили бир ой давомида ўтказилган тадқиқот ва текширув давомида ўнлаб юштирилган коррупцион гуруҳлар,жумладан масъуллар, давлат амалдорлари ва айрим хусусий сектордаги ходимлар ҳибсга олинди.
Давлат коррупцияси билан қарши курашиш лойиҳасининг натижасиз қолгани оқибатида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2017 йили ёз фаслида ушбу ўлкада иқтисодий коррупциянинг кенгайишини танқид қилиб иқтисодий коррупционерлар билан жиддий курашиши ҳақида хабар берди.
Бердимуҳаммедов давлат ишини бошлаганимда Туркманистон халқига давлат ва молиявий коррупция билан қарши курашишни ваъда бергандим ва мамлакатдаги маъмурий ва иқтисодий фасодлик омиллари билан жиддий кураш олиб борилади,-деб таъкидлади.
Қишлоқ хўжалиги, ижтимоий,саноат соҳа мулозимлари, давлат идораси, молиявий банкларда иқтисодий коррупция сабаб ҳибсга олинганлар катта мансабларда фаолият олиб боришарди ва ноқонуний пул ювиш, сохта маълумотлар бериш, порахўрлик билан шуғулланишарди.
Ҳақиқатан ҳам шуни зикр этиш лозимким, Туркманистонда коррупция билан қарши курашиш қонунининг ижрочиларининг аксарияти ушбу масалада ўзларида кўп мушкулотлар мавжуддир.
Бу ҳақда Марказий Осиё иқтисодий масалалар бўйича эксперт ва университет ўқитувчиси доктор Ризо Савлат шундай фикр билдиради: "Туркманистоннинг валюта бўйича кўп даромадлар ва давлатни бошқариш шаклида назорат ва контрол системасининг йўқлиги амалда Туркманистондаги бошқарув механизмини сўистеъмол этиш томон етаклайди ва Туркманистондаги давлат етакчилари наздида молиявий ва иқтисодий коррупция ривожланишини ана шу масаладан қидириш лозим."
Ҳақиқат шундан иборатким, Туркманистон ҳукумати ягона партия ва президентлик бошқаруви асосида ташкил этилган ва ушбу ўлка президенти кенг ваколатга эгадир. Бироқ, Туркманистонда коррупция вазъиятининг давом этишига қарамай бу вазъият давом этишининг сабабини ушбу мамлакатдаги ҳукумат тизимидан қидириши лозим.
шуни зикр этиш жоизким, Туркманистонда иқтисод давлатга тегишли экани ва мустақил ва қудратли хусусий секторнинг йўқлиги, иқтисодий масалалларга давлатнинг аралашуви, хорижий инвесторларни жалб этишда қобилиятсизлик Марказий Осиёдаги мамлакатларда молиявий ва иқтисодий мушкулотлар ва муааммоларнинг келиб чиқишига имконият туғдирмоқда.