Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликларнинг асосий соҳалари
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i49021
Икки мамлакатнинг янги муносибатларида, туризм, тўқмачилик саноати, автомобилсозлик, транзит, соғлиқни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш каби соҳалар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларнинг асосий соҳалари ҳисобланади.
(last modified 2019-12-14T12:33:50+00:00 )
декабр 14, 2019 17:33 Asia/Tashkent
  • Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликларнинг асосий соҳалари

Икки мамлакатнинг янги муносибатларида, туризм, тўқмачилик саноати, автомобилсозлик, транзит, соғлиқни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш каби соҳалар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларнинг асосий соҳалари ҳисобланади.

Пайшанба куни Тошкент мезбонлигида Ўзбекистон ва Эроннинг ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 13 йиғилиши Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Бу йиғилишда Эроннинг саноат, конлар ва савдо вазири Ризо Раҳмоний Эрон делегация ҳайатининг раҳбарлигини ўз зиммасига олган эди. Икки мамлакат савдо-сотиқ мизонини кўпайтириш,иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш, турли даражада муносибатларни ривожлантириш ҳамда тижорат соҳасидаги монеаларни бартараф этиш ҳақида фикр алмашди. 

Бу йиғилиш доирасида 100-дан  ортиқ Эрон компаниялари ва Ўзбекистон тижорат соҳасининг намояндалари иштирокида Ўзбекистон ва Эроннинг тижорат бўйича қўшма йиғилиши ўтказилди. 

Раҳмоний бу сафари чоғида, Ўзбекистон расмийлари шу жумладан, бош вазир, тижорат ва сармоя киритиш вазири ҳамда ушбу мамлакат бош вазирининг ўринбосари билан учрашиб, музокара ўтказди. Учрашувнинг якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш соҳасида ўзаро мемарандум Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Элёр Ғаниев ва Эрон Ислом Жумҳурияти саноат, конлар ва савдо вазири Ризо Раҳмоний ўртасида имзоланди.

Бу йўналишда Ўзбекистоннинг талаб даражасида бўлган иқтисодий фазоси ва катта бозорони инобатга олган ҳолда, иқтисодий соҳада икки мамлакатнинг энг муҳим ҳамкорликларини қисқача шундай баён этиш мумкин :

1-Туризм: Ўзбекистон Эроннинг қадимий маданияти ва ислом дунёси меросининг катта қисмини ўзига қамраб олган мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакатнинг турли минтақаларида ривожланган исломий маданиятнинг яққол намуналарини мушоҳада этиш мумкин. Эндиликда, тарихий Самарқанд Бухоро, Хоразм, Хива ва Қўқанд ва бошқа катта шаҳарлар ушбу республикада жойлашган ва бу шаҳарлар хорижий сайёҳларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади. Нашр этилган маълумотларга кўра, 2016 йилдан кейин Ўзбекистонга сафар қилган хорижий сайёҳларнинг сони 2 бараварга ошган. Шунингдек бу мамлакатда тасаввуф илмининг йирик намояндаларига тегишли имомзодалар ва исломий буюк чеҳраларнинг мазорлари борлиги сабабли зиёрат қилиш ва исломий туризмнинг муҳим маконига айланган. 

Бунга қўшимча, жорий йилда Ўзбекистон бошчилигида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида "Ипак йўли" туристик лойиҳа имзоланди ва ягона визани жорий этиш кўриб чиқилган. Бу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, туризм соҳаси Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларининг муҳим соҳасига айланиши мумкин.

2-Тўқимачилик саноати: Ўзбекистон дунёда энг кўп пахта ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳисобланади. 2018 йилда Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ-дан кейин бу мамлакат 811 минг тонна пахта ишлаб чиқариши билан дунёда пахта ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ўртасида еттинчи поғонани эгаллади. Ҳозирги кунда, Шавкат Мирзиёевнинг киритган ислоҳотлари туфайли мамлакатнинг тўқимачилик саноати керакли ишлаб чиқариш даражасига етиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу йўналишда айтишларича, 2,5 миллиард доллар сармоя киритилган. Бу соҳада хорижий инвестиция киритилса, бу мамлакат 10 йил солиқдан озод этиш, экспорт солиқларидан озод этиш, божхона қонунларини соддалаштириш ҳамда бошқа имтиёзларни тақдим этмоқда. Бу нуқтаи назардан Ўзбекистон Эрон тўқмачилик саноати эҳтиёжларини таминлаш ва ҳатто муштарак ҳамкорликлар сояси остида Эроннинг тўқимачилик саноатини қайта тиклашда энг муҳим альтернатив бўлиши мумкин. 

3-Автомобилсозлик саноати: Ўзбекистон Марказий Осиёда автомобил ишлаб чиқарувчи энг катта мамлакат ҳамда собиқ Совет Иттифоқида автомобилни ишлаб чиқариш ва уни йирнаш марказларидан бири саналади. Совет Иттифоқи давридан боқий қолган автомобилсозлик корхоналари борлигига қўшимча, бу мамлакат мустақилликка эришганидан кейин Женерал Моторс, Дайво, Ман ва бошқа дунёнинг машҳур кампаниялари Ўзбекистонда автомобил йирнаш ва уни ишлаб чиқариш корхоналарини тташкил этди. Эндиликда ҳам бу мамлакат ўзининг автомобилсозлик корхоналари сифатини яхшилаш ва ривожлантириш учун ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Эрон автомобилсозлик соҳасида тажрибага эга бўлишини эътиборга олган ҳолда, ушбу соҳада ҳам ҳамкорликларни ривожлантириш учун керакли имкониятлар мавжуддир. 

4-Соғлиқни сақлаш: Охирги йиллар давомида Ўзбекистоннинг импорт қилган муҳим нарсаларидан бири бу дори дармон ва кир ювиш воситалари саналади. Эрон Ислом Жумҳурияти эса минтақада бундай воситаларни ишлаб чиқарувчи муҳим мамлакатлардан саналади. Шунингдек, юқори кайфият ва арзон нархга эга экани сабабли охирги ойлар давомида ушбу мамлкатда Эрон маҳсулотлари учун муносиб бозор вужудга келган. Жорий йилда бу соҳада Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон йўли орқали халқаро каридорни ташкил этиш учун кўп томонлама мемарандум  бу мамлакатлар ўртасида имзоланди. Бундан кейин Қозоғистон ҳам ушбу каридорга қўшилиш учун мойиллик зоҳир этди. Бошқа томондан Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашгани боис Хитой, Россия ва Қозоғистонга чиқиш учун Эроннинг ишончли йўлига айланиши мумкин. Шунингдек, шимол-жануб каридори каби халқаро транзит лойиҳалари доирасида, икки мамлакат муносиб ҳамкорликлар имкониятига эга бўлиши мумкин.

5- Техник хизмат кўрсатиш: Эрон Ислом Жумҳуриятининг дунёда ҳамкорлик қиладиган муҳим соҳаларидан бири бу техник хизмат кўрсатиш соҳаси саналади. Ҳозирда, Эрон ширкатлари йўл қуриш,қурилиш ва сув ҳавзасида йирик лойиҳаларни амалга оширишмоқда. Марказий Осиёда ҳам Эрон бу соҳаларда яхши тажрибага эга бўлган. Шунинг бу мамлакатларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Бу соҳада инфраструктура сифатини яхшилаш учун Ўзбекистоннинг амалга ошираётган  дастурларини эътиборга олиб, Эрон кампаниялари ҳам яхши сифат ва арзон нархда муносиб хизмат кўрсатишлари мумкин.