Грузия Америка ҳарбий базасини жойлаштиришни рад этди
Грузия ташқи ишлар вазири Грузияда Америка армиясининг ҳарбий базаси жойлаштирилмайди,-деб айтди.
Давид Залкалияни пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Грузия ер ҳудудида Америка армияси ҳарбий базасини жойлаштириш ҳақидаги баҳс-мунозаралар гумон ва тахмин қилишдан бошқа нарса эмас ва бу масала бўйича бирон-бир қарор қабул қилингани йўқ,-дея таъкидлади.
Шунингдек, Грузия ташқи ишлар вазири бу мамлакат Ғарбий Осиёнинг жанубий минтақасида бўлиб ўтаётган масалаларни диққат-эътибор билан кўзатаётганига ишора этиб, минтақада ҳоким бўлган вазъият Грузия миллий хавфсизлик олий кенгашида кўриб чиқилади,-деб қўшимча қилди.
Шундай назарга ташланадиким, Грузия ташқи ишлар вазирининг тутган позицияси шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни террор қилинишидан кейин Америка ва Эрон ўртасида вужудга келган кескин вазъиятга нисбатан хавотирланишидан келиб чиққан. Грузия шундан хавотирланадиким, Америка армиясининг ҳарбий базасини бу сарзаминда жойлаштирилса, Грузия ҳам қасос ҳужумига дуч келиши мумкин.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, бундан олдин Грузия бундай ҳузур топишнинг оқибатларидан Россиянинг аксиламал кўрсатишидан хавотирга тушган эди. Грузия Америка ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги рақобатларга гирифтор бўлиб қолишга мойил эмас.Чунки Американинг Грузияда ҳарбий ҳузур топиши ҳеч қачон бу мамлакат учун хавфсизликни таминламайди.
Зеро, Америка жаҳон мамлакатлари, жумладан Россия, Эрон ва Хитой билан бўлган муносабатларининг кескинликларини кенгайтирмоқда. Америка террористик ҳужумлар ва санкцияларни жорий этиш орқали халқаро кескинликни кучайтирди. Шунинг учун Американинг дунё мамлакатларида ҳарбий ҳузур топиши керак бўлмаган халқаро бўҳронларда бу мамлакатларнинг гирифтор бўлиб қолиш хавфини оширади деган маънони англатади.
Бундай ҳузур топиш нафақат Грузиянинг хавфсизлигини хатар остига қуяди, балки унда яширинган хавф-хатар Грузиянинг иқтисоди ҳамда ушбу мамлакатдаги ички ва хорижий инвестиция киритиш жараёнига ҳам тасир етказади.
Шунингдек, Американинг Грузияда ҳарбий ҳузур топиши бу мамлакатнинг Россия ва Эрон билан бўлган муносабатларига ҳам таҳдид солиши мумкин.
Эътиборга молик томони шундаки, шаҳид генерал Сулаймонийни террор қилиш ва Американинг террористик амалиётидан сўнг Эроннинг амалга оширилган ракета зарбаларидан кейин дунё мамлакатлари, жумладан Американинг иттифоқчилари Америка Эроннинг 52 марказини нишонга олиш ҳақидаги иддаоси ва позициясидан орқага чекинишининг шоҳидига айланишди. Шунингдек, америкаликлар Айнул-Асад ҳарбий ҳаво базасига амалга оширилган зарбаларнинг натижасини яширишмоқда. Бу масала эса Америка иттифоқчиларини уларни муҳофазат этиш бўйича Американинг қудратидан умидсизлантирмоқда.