Идлиб; Россия ва Туркия ўртасидаги янги низолар майдони
(last modified Sat, 29 Feb 2020 11:15:54 GMT )
феврал 29, 2020 16:15 Asia/Tashkent
  • Идлиб; Россия ва Туркия ўртасидаги янги низолар майдони

Россия ва Сурия қирувчи самолётлари террористларнинг Идлибдаги позицияларига ҳужуми натижасида Туркиянинг 34 нафар ҳарбийси ҳалок бўлди.

Сурия армияси 2020 йил январ ойининг охирларидан бошлаб Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида террористларга қарши ҳужумининг янги даврини бошлади. Ҳужумларнинг ушбу даврида Ҳалаб террористларнинг кўлидан биткул озод этилди ва Ҳалаб аэропорти фаолияти қайта тикланди.

Сурия президенти Башор Асад Ҳалабнинг тўлиқ озод этилганини эълон қилди ва Ҳалаб халқи ҳам бу ғалабани кенг нишонлади.

Идлиб вилоятида  Сурия армиясининг амалга оширган амалиётлари ҳам мувафаққиятли эди. Чунончи, Сурия армияси ушбу вилоятнинг маркази бўлмиш Идлиб шаҳрининг яқинига етиб келди ва ўтган кунлар давомида Идлиб вилоятининг жануби ҳам террористларнинг ишғолидан биткул озод этилди.

Туркия Сурия бўҳрони бошланишидан бўён Башор Асад давлати билан иухолифат қилди ва Сурия тизимини ағдаришни хоҳларди. Америка ва бир нечита европалик қудратлар ва Араб мамлакатлари билан бирга ушбу мақсадга етиш йўлида мувафаққиятсизликка учради. Шунинг учун Сурия армиясининг Идлиб вилоятидаги ютуқларидан ғазабланиб, Анкарага яқин бўлган террористик гуруҳларни ҳимоя этиб, Сурия армиясига қарши урушга кирди.  

Анкара Идлибда тўқнашувлар шиддат олиши билан уруш қочқинлари сифатида ушбу минтақанинг 2 миллиондан ортиқ аҳолиси Туркияга келишади ва Туркия учун янги бўҳрон ижод этишади,- деб иддао қилмоқда. 

Аммо Сурия Туркиянинг бу иддаосини рад этиб, Идлиб амалиётида ноҳарбийларга зарар етказилмайди ва Туркиянинг чегараларидан кириб келган террористлар бу амалиётларнинг нишонига айланишади,-деб эълон қилди. 

Суриянинг шимол-ғарбида жойлашган Идлиб вилояти мамлакатнинг стратегик минтақаларидан бири саналадиким, "Ҳайату Таҳрируш-Шом" каби террористик гуруҳлар Туркия билан чегарадош минтақаларнинг кенг қисмини ишғол этишган.

2018 сентиябр ойида имзоланган "Сочи" шартномасига асосан Идлибда Сурия армияси ва суриялик қуролланган эътирозчилар ўртасида 15-20 километрлик кенгликда ноҳарбийлар ҳудуди ижод этилган ва бу ҳудуд  Суриянинг ҳарбий полицияси ва Туркия армиясининг патрул хизматлари томонидан назорат этилади. 

Бироқ, охирги кунларда Сурия армиясининг уруш майдонларида кенг муваффақиятларга эришганидан кейин террористлар озод этилган минтақаларни қайта қўлга олишга муваффақ бўлишди. Россия Идлибда ўз марказларига қарши амалиётларни амалга ошириш ва Сурия армияси позицияларига ҳужум қилишни "Сочи" келишувини поймол этиш ва Идлибда террористик гуруҳларни нобуд қилишда зиммасига олган ўз мажбуриятларини Туркиянинг бажармаслигидан келиб чиққан,- деб билди. 

Россия Думаси халқаро комиссиясининг биринчи ўринбосари Владимир Жабборов жума куни Туркиянинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари Идлибнинг террористлар базасига айланиши сабабига айланди,-деб айтди.

У шунингдек, Туркия терроризм билан қарши курашиш бўйича зиммасига олган ўз мажбуриятларининг ҳеч қайси бирига риоят этмайди ва бунга қўшимча минтақада терроризмни қўллаб-қувватламоқда.,-деб қўшимча қилди.

Россия Думаси халқаро комиссиясининг биринчи ўринбосари Владимир Жабборов

Туркия террористларни ҳимоя қилишининг намуналаридан бири бу Россия ва Сурия ҳарбий қирувчи самолётларининг Идлибдаги террористлар позицияларига ҳужуми натижасида Туркиянинг 34 нафар ҳарбийсининг ҳалок бўлиши саналади.

Россия мудофаа вазирлиги бу ҳақда бугун эрталаб нашр этган ўз баёниясида, Туркиянинг ҳалок бўлган ҳарбийлари террористларнинг ўртасида эдилар,-деб эълон қилди.

Шундай назарга ташланадиким, Идлибдаги ўзгаришлар жараёни Суриянинг тўққиз йиллик  бўҳронини янги босқичга киритган ва бу нарса нафақат Сурия ва Туркия ўртасида ҳарбийларнинг тўқнашувига олиб келди, балки Россия ва Туркиянинг алоқасини кескинликларга юзмаюз этди. Агарчи Идлиб амалиётлари янги кескинликларга имконият берсада, аммо бу кескинлик шуни исботлайдиким, Туркиянинг Остона йиғилишида ҳузур топиши ҳам Сурия бўйича Россия ва Анкара ўртасидаги ихтилофларни бартараф этолмайди. 

Ёрлиқ