Хорватияда кучли ер силкиниши юз берди (фотожамланма)
(last modified Mon, 23 Mar 2020 08:29:02 GMT )
март 23, 2020 13:29 Asia/Tashkent
  • Хорватияда кучли ер силкиниши юз берди (фотожамланма)

Хорватияда беш балли магнитудадан кучлироқ иккита кучли зилзила рўй берди, тонгда камида бешта силкиниш кузатилган, деб хабар берди Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик марказининг Twitter’даги саҳифаси.

Image Caption

5,3 магнитудали дастлабки силкинишлар Загреб шаҳрида кузатилди, зилзила эпицентри пойтахтга яқин жойда, зилзила маҳаллий вақт билан 06:24 да кузатилган. Орадан ярим соат вақт ўтгач ер силкиниши яна содир бўлган ва унинг магнитудаси ҳам 5 балл экани қайд этилмоқда.

Силкинишлар оқибатида мамлакатдаги айрим биноларнинг муайян қисми бузилиб тушган, кўчалардаги автомобиллар устига бинолар ғиштлари, қисмлари қулаб тушган, айрим турар жой ҳудудларида электр таъминоти ўчиб қолган. Шунингдек, зилзиладан Загреб саройи ҳам талафот кўрган.

Шифокорларнинг хабарига кўра, табиий офатдан бир нафар 15 ёшли ўсмирга шикаст етган. Уни тез ёрдам гуруҳи кўчада жароҳатланган ҳолда топган, боланинг аҳволи оғир экани айтилмоқда, — дейилади The Dubrovnik Times хабарида.

Дастлабки учта силкинишдан кейин Хорватияда яна учта нисбатан кучсиз зилзилалар кузатилган. Ер қимирлашининг магнитудаси маҳаллий вақт билан 07:41 да 3,7 баллни, 08:04 да 3,1 ҳамда 08:10 да 3 баллни ташкил этган.

Январь охирида Туркия шарқида Элазиг вилоятида 6,8 балли кучли зилзила содир бўлган. Оқибатда 41 нафар одам ҳалок бўлган, 1,6 мингдан кўпроқ одам жароҳатланган, харобалар остида 45 нафар одам қутқариб олинганди. Сивриже шаҳри эпицентрга яқин бўлгани сабаб зилзиладан кучли талафот кўрганди. ТИВ Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилган. 

Ёрлиқ