Фойдаланувчилар саволлари: Нега биз Эронга сайёҳат қилишимиз керак?
(last modified Mon, 21 Apr 2025 05:02:40 GMT )
апрел 21, 2025 10:02 Asia/Tashkent
  • Фойдаланувчилар саволлари: Нега биз Эронга сайёҳат қилишимиз керак?
    Фойдаланувчилар саволлари: Нега биз Эронга сайёҳат қилишимиз керак?

Қадимий цивилизация ва ажойиб табиатга эга бўлган Эрон сайёҳлар учун жозибали жой. 

Эрон нафақат ўзининг шонли тарихий ва бой маданияти балки, мислсиз географик хилма-хиллиги ва халқининг меҳмондўстлиги туфайли сайёҳатчиларга ноёб тажриба тақдим этади. Порс тудей сайтининг ушбу лавҳасида Эронга сайёҳат қилишнинг бир қанча сабаблари келтирилган.

1. Ноёб тарих ва цивилизация 

Эрон дунёдаги энг қадимги цивилизациялардан бирининг бешиги ҳисобланади. 7000 йиллик Шўш шаҳридан тортиб, Аҳамонийлар салтанати шон-шуҳрати тимсоли Персеполисгача / милоддан аввалги 550 йил/ бу заминнинг ҳар бир гўшаси тарихдан ҳикоя қилади.

Эронда ЮНЕСКО рўйхатидан ўтган 28 та жой, жумладан, Исфаҳондаги Нақши Жаҳон майдони, Султония гумбази, Шерознинг Ирам боғлари ва Язд/ дунёдаги энг қадимги ғишт шаҳри ва Шероз/ шеър ва муҳаббат шаҳри/ каби тарихий шаҳарлар мавжуд.

 

Шероздаги Ирам боғи

 

/2/ .Ажойиб тўрт фасл табиати

Иқлими хилма-хиллиги билан, қорли Албурз ва Загрос тоғларидан тортиб, куйдирувчи Лут чўллари /ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган/ ва Гиркония ўрмонлари /50 миллион йилгача бўлган/ Эрон ҳар қандай дидга мос келади. 

 

 

Дамованд чўққиси

3. Ҳақиқий маданият ва санъат 

Хаттотлик минятура гиламдўзлик ва ислом меъмолчилиги/фируза гумбази/ ва ойнали масжидлар/ каби санъат Эрон ўзига хослигининг бир қисмидир. Форс адабиёти Ҳофиз, Саъдий каби шоирлари билан дунёни ўзига жалб этган.

Наврўз /ЮНЕСКОда рўйхатдан ўтган/ каби қадимий байрамдир ва Лур ва Озар элатларнинг мусиқаси каи маҳаллий маросимлар ўзига хос маданий тажриба яратади. 

 

 

Эрон гилами

4. Замонавий ва динамик шаҳарлар 

Эрон пойтахти Теҳрон нуфузли музейлари /Эрон миллий музейи/, Милод минораси ва халқаро ресторанлари билан замонавий ҳаётнинг рамзи ҳисобланади. Исфаҳон /дунёнинг ярми/, Шероз, Табриз, Аҳвоз, Машҳад ва Кошон каби шаҳарлар анъанавий архитектура ва замонавий объектларни уйғунлаштирган ҳолда ҳам осойишталик, ҳам ҳаёжонни тақдим этади.

 

 

Теҳрон шаҳрининг гўзал манзараси

Унутилмас лаззатлар

 Эрон таомлари ўзининг бетакрор ҳиди ва таъми билан кабоб ва пишириқлардан тортиб, баклаба ва зулбия каби ширинликларгача бўлган ҳар қандай таъмни қондиради.

 

Эрон чилукабоби

6. Хавфсизлик ва ҳамёнбоб нарх 

Баъзи Ғарб ОАВларининг даъволаридан фарқли ўлароқ, Эрон Ғарбий Осиё минтақасидаги сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлардан биридир. Бундан ташқари, турар жой, озиқ-овқат ва транспорт нархи кўплаб сайёҳлик жойларга қараганда анча арзон.

7- Эронликларнинг яхши хулқ- атвори ва мислсиз меҳмондўстлиги 

Меҳмондўстлик Эрон маданиятиа чуқур ва тарихий илдизларга эга бўлиб бу замин халқи ахлоқий ўзига хослигининг ажралмас қисми ҳисобланади.