Америка каронавирус тарқалишига қарамай хорижий ҳарбий амалиётларни давом эттиришини таъкидламоқда
(last modified Sun, 29 Mar 2020 13:30:07 GMT )
март 29, 2020 18:30 Asia/Tashkent
  • Америка каронавирус тарқалишига қарамай хорижий ҳарбий амалиётларни давом эттиришини таъкидламоқда

Дунёда ҳалокатли каронавирус эпидемиясининг тарқалиши кўп мамлакатларни оғир аҳволга солган. Бунга қарамай ҳозирги фавқулодда ва оғир шароитда, Америка ўзининг ҳарбий амалиётларини хорижда давом эттирмоқда.

Америка армияси муштарак штаби раисининг ӯринбосари Жон Ҳойтен бу ҳақда Америка ташқарисида хорижий  ҳарбий амалиётларни амалга ошириш ҳарбий персонал учун собиқаси бӯлмаган тарзда коронавируснинг олдини олиш учун чора-тадбир кўриш лозим бӯлган бир пайтда ҳам давом эттиради,- деб таъкидлади.

Ҳойтен коронавирус бизнинг амалиётларимизга тасир етказмайди ва турли чекловларнинг мавжудлигига қарамай биз ӯз маъмуриятларимизни давом эттирамиз. Бу маъмуриятлар дунё бӯйлаб уша қонун ва уша шакллар асосида  амалга оширилади, деб айтди.

У хорижда коронавирусга чалинган америкалик ҳарбийларнинг сони жуда кам деб иддао қилди. 

Америка армияси муштарак штаби раисининг ӯринбосари Жон Ҳойтен

Пентагон ӯтган чоршанба кунида коронавирусга қарши курашда жаҳон бӯйлаб Америка амалиётларининг барчаси, жумладан уруш ҳукмрон бўлган минтақаларига ҳарбийларни жӯнатиш ёки уларни Америкага қайтариш Афғонистондан мустасно равишда икки ой давомида тӯхтатилади.,-деб эълон қилди. 

Америка армияси етакчи расмийсининг Американинг ҳарбий амалиётлари жаҳонда давом этиши ҳақида таъкидлаши БМТ ташкилоти ва ушбу муҳим халқаро ташкилотнинг бош котиби Антонио Гуттерешнинг ҳалокатли вирус тарқалиши даврида гирифторлик ва душманлик қилиш ӯрнига ҳамжиҳатликни кенгайтириш йӯлида амал қилиш ҳақида фикр билдирнишига хилоф тарзда баён этилган изҳоротдир. 

 

Бу вирусга қарши тасирчан курашиш мамлакатларнинг бир-бирларига кӯмак беришлари учун халқаро ҳамкорликларни кенгайтириш ва Яман ва Ливия каби мамлакатларнинг халқига кӯмак етказиб бериш мақсадида дунёнинг турли бурчакларида тӯқнашувларни тӯхтатишни талаб этади. 

Бироқ, Ироқ каби айрим жойларда уруш олиб бориш учун Трамп давлатининг қарор қабул қилгани ҳақида баъзи хавотирланарли изҳоротлар баён этилишини мушоҳада этиш мумкин.

Нью-Йорк Таймз 27 март куни нашр этган ӯз мақоласида, Америка мудофаа вазирлиги бир ҳафта олдин махфий бир баёния нашр этиб, ҳарбий қомондонлардан Ироқдаги муқовимат гуруҳи, яъни Ҳашдуш-Шаъбийни ташкил этадиган муҳим гуруҳ "Катоибу Ҳизбуллоҳ"  гуруҳини нобуд қилиш учун тайёргарлик кӯришни сӯради.  Бу лойиҳага кӯра,  ушбу гуруҳ ӯртасида Эрон ҳарбийлари бӯлганида ҳам нишонга олинади. 

Бунга қарамай Американинг Ироқдаги ҳарбий қучларининг қомондони генерал Роберт Вайт бу лойиҳага мухолифат қилди. 

 

Вайтнинг айтишича, бундай сайъ-ҳаракат кескинликларни янада кучайтиради ва америкалик кучлар учун оғир оқибатларни олиб келади. Ҳамда Эрон билан урушиш эҳтимолини ҳам кенгайтиради.

Шунинг учун америкалик қомондон Пентагонга нома йӯллаб бундай сайъ-ҳаракатнинг харажотларини ҳисоблаб чиқиб, бу лойиҳанинг  амалга оширилиши учун Ғарбий Осиёга минглаб ҳарбийларни жӯнатиш ҳамда Ироқда ИШИД террористик гуруҳи билан курашиш лойиҳасининг бюджети ҳам бундай ишга сарфланиши лозим бӯлади,-деб сӯради.

Айтишларича, Трамп давлатида ушбу лойиҳа бӯйича ҳалигача тортишувлар олиб борилмоқда. Бироқ, Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео ва Амрика миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт Онбрайн Эрон билан кескинликларни кучайтиришни таъкидлашмоқда. 

Америка мудофаа вазири Марк Эспер

Америка мудофаа вазири Марк Эспер ва Америка армияси муштарак штабининг раиси Марк Мейли Ғарбий Осиёда кескинликларни кенгайтириш ва ушбу муҳим минтақада барқарорсизликни ижод этишдан хавотирланиш изҳор этишмоқда.

Америка армияси муштарак штабининг раиси Марк Мейли

Америка Мудофаа вазирлигининг муҳим расмийси сифатида, Марк Эспер ўз мухолифатига қарамай ҳарбий ҳужум қилиш лойиҳасини тайёрлаш фармонини содир этди. Бу шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Ҳашдуш-Шаъбийнинг бир қисми сифатида Ироқнинг "Катоибу Ҳизбуллоҳи" ИШИД террористлари билан қарши курашда катта рол уйнади. 

Бу лойиҳа амалда татбиқ этилса, унда минтақа ва Ироқда кескинликлар кенг кўламда кискинлашади. Ҳақиқатан ҳам агар Трамп давлати Ғарбий Осиё минтақасида, айниқса Ироқ ва Эронда ҳохзрги фавқулодда вазъият ва коронавриус эпидемиясининг тарқалиши вақтида ҳарбий мажораларни амалга оширса, унда албатта жаҳон ва минтақада Американинг манфаатлари ва минтақада жойлашган америкалик кучлар учун оғир оқибатлар олиб келиши муқаррар.