Лотун шаршараси
(last modified Tue, 07 Apr 2020 02:02:42 GMT )
апрел 07, 2020 07:02 Asia/Tashkent
  • Лотун шаршараси
    Лотун шаршараси

Эрон табиатининг шоҳ асарларидан бири Лотун шаршарасидир

Бу гӯзал маскан Эрон шимолидаги Гелон вилоятида жойлашган. Ям-яшил тоғлар бағридан шариллаб оққан шаршарага  яқинлашгкиши жаннатга кириб қолгандек ҳис қилади ӯзини.

Дунёнинг баландликда жойлашган улкан шаршараларидан бири ва Эроннинг энг баланд шаршараси ҳисобланган Лотун ҳар йили минглаб табиат шайдолари, эронлик ва хорижий сайёҳатчиларнинг таважжуҳини ӯзига жалб этади.

Япония, Жанубий Корея, Хитой, Озарбайжон республикаси, Арманистон, Франсия, Италия ва Испаниядан келган минглаб туристлар Латун шаршараси ва унинг теварак-атрофидаги табиат гӯзаллигига шайдо бӯлишган.

Лотун шаршараси дунёнинг 30 та энг баланд ва хушманзара  шаршараларидан биридир.  Йилнинг тӯрт фаслида  суви камаймайдиган бу шаршаранинг баландлиги 105 метр, эни эса 5 метрни ташкил қилади.

Асосий шаршарадан 10 метр нарида яна бир шаршара мавжуд бӯлиб, унинг баландлиги 65 метр, аммо суви кӯпроқдир.

Лотун шаршарасининг юқори қисмида учта 10 метрлик шаршарадан иборат учта кӯл бу масканнинг гӯзаллигини янада оширади.

Лотун шаршарасининг юқори қисмида Бобак Хуррамдинга тегишли қалъа мавжуд бӯлиб, денгиз сатҳидан 2005 метр баландикда жойлашган бу қадимий қалъа “Эспина” қалъаси деб бритилади.

Лотун шаршараси Спиноза тоғининг шарқий қисмидан бошланиб, Лавандвил дарёсига бирлашади  ва бу дарё Каспий денгизига бориб қуйилади.

Шаршара  ёғингарчиликнинг кам-кӯплигига қараб  серсув ва камсув бӯлиши мумкин, аммо бирор йил сувсиз қолмаган.

Лотун шаршарасига  йилнинг 9 ойи давоми кишининг баҳри дили очиладиган даражада ям-яшил бӯлган ҳавоси мусаффо ӯрмонзор туташиб кетган. Бу ӯрмонда жуда кӯп нок, олхӯри, беҳи, ёнғоқ, ёввойи олма каби мевали дарахтлар ӯсади.

Табиатнинг инсон қадамидан узоқда бӯлган бу бокира масканида типратикан, тӯнғиз, ёвойи от ва сигир каби ҳайвонларни ҳам учратиш мумкин.

Лотун шаршараси Кутакума қишлоғидан 6 километр узоқликда жойлашган, аммо унга бориш учун 4 соат пиёда юришга тӯғри келади. Зеро, шаршарага етиш учун 750 метр баландликка кӯтарилиш лозим. Энг муҳими, албатта маҳаллий йӯл бошловчи билан биргаликда бориш тавсия этилади. Сабаби,  шаршарагача бӯлган йӯл хавф-хатардан холи эмас.

Бу гӯзал шаршарага бошқа томондан ҳам келиш мумкин. Ардабил шаҳридан шарқ томонга 35 километр юргач,  Суҳо қишлоғига етиб келасиз. Қишлоқни ортда қолдиргач, Гелон ӯрмонларининг бошланиш нуқтаси бӯлган кӯлга етиб келасиз. Суҳо кӯли ва Гелон ӯрмонларининг уйғунлашиб кетган жозибали  манзараси кӯрган кишини ӯзига мафтун айлаши табиий. Бу йӯл узоқроқ бӯлсада, аммо ӯзига хос бетакрор гӯзалликларга эга. Айниқса баҳор фаслида салқин ва намчил  ҳаво, шунингдек кӯлнинг  атрофида очилган мойчечак ва лолақизғалдоқлар минтақани жаннатий бир маконга айлантиради.

Суҳо кӯли

Бу икки йӯлдан йилнинг барча фаслларида Лотун шаршарасига бориш мумкин. Аммо минтақанинг иссиқ ва дим ҳавоси ҳамда узоқ муддат яёв юришнинг зарурати сабабли кӯзни қувонтирадиган бу муъжизавий табиат манзарасини бориб кӯриш ва ундан лаззатланишнинг энг муносиб вақти илк баҳор ҳисобланади. Бу пайтда ҳавонинг намлиги камроқ ва ҳарорат муътадил бӯлади. Шунингдек, кӯп қор ёғиши сабабли бу минтақага қиш фаслида сафар қилиш ҳам тавсия этилмайди.

Мислсиз табиий гӯзаллик тимсоли бӯлган Лотун шаршараси 2019 йили  Эроннинг Миллий Табиат обидалари руйхатига киритилган.

 

Ёрлиқ