20 фарвардин-Эронда ядровий технологиялар миллий куни
Эрон тақвимида 20 фарвардин куни "ядровий технологиялар миллий куни" деб ном қуйилган.
Ҳижрий-шамсий 1385 чи йил 20 фарвардин куни, милодий ҳисоб билан 2006- чи йилнинг 9 апрель санаси Эроннинг Натанз ядровий таъсисотида уранни бойитиш циклини бутунлай йўлга қўйилгани ва уранни бойитиш технологияларга қўл топилгани туфайли Эронда ядровий технологиялар миллий куни сифатида номланган.
Ушбу хабарни эълон этилиши ортидан, Эроннинг маданий инқилоб кенгаши қарори билан Исломий Эрон билимдонлари ва олимларининг ифтихорли хизматларини қадрлаш мақсадида 20 фарвардин куни эронликларнинг расмий календарида ядровий технологиялар миллий куни сифатида эълон қилинди.
Ушбу мувафаққиятдан кейин Эрон уранни бойитиш технологиясига эга бўлган мамлакталар қаторида жой олди.
Бугунги кунда изчил ривожланиш мақсадларига эриша олиш учун ядровий технологиялардан фойдаланиш зарурий бир амрга айланган. Бугунги кунда ядровий технологиялар тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг ривожланишида катта рол уйнайди. Ридиоэзотоплардан фойдаланиш эса кўп касалликлар ташхислаб, даволанади. Ядровий технология катта аҳамиятга эга. Гунинг учун ядровий технолдогия ва билимларга эга бўлмоқ кўп мамлакатларнинг орзусига айланган.
Ядровий технология табиатда мавжуд бўлган табиий уранни бойитилган уранга айлантишдан иборат. Бойитилган уран улкан энергияга эга бўлиб, ҳозирги шароитда дунёдаги 10 мамлакат ушбу технология ва илмга эгалар.
Ядровий технологиядаги ривожланиш ва ютуқлар ушбу технологияга тегишли илмий тармоқларни ривожланиши демакдир.
Бинобарин бу соҳада ривожланишлар илм соҳасидаги ривожланиш маъносидадир.
Эрон ислом жумҳурияти ҳам табиатда ёнилғини якунлаши эҳтимоли ҳамда мамлакатда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратиб, электр- энергия ишлаб чиқариш учун ядровий технология ва илмига таяниш, фойдаланишни зарурий бир амр сифатида билади. Шунингдек АЭС-лар қуриш ва бунёд этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Ядровий технология ва билими тиббиёт илми ва соҳасига ҳам улкан ҳисса қўшмоқда. Саноат соҳаси ривожланган мамлакатларда ушбу технологиялардан тиббиёт соҳасида ҳам фойдаланадилар. Айни ҳолда ушбу ядровий электр-энергиядан ташқари рентген нурлари, саратон каби оғир хасталикларни даволашдаги радиография, сонографи-УЗИ соҳаларида ҳам фойдаланадилар.
Ядровий технологиялар ер ости сув манбаларини аниқлаш, ер ости ва ер усти сувларни бошқариш, тўғонлар хавфсизлигини контрол этишда ҳам фойдаланилади. Ядровий энергетикадан қишлоқ хўжалиги соҳаси, озиқ -овқат саноати кенг- қамровли фойдаланилади.
Мисол сифатида айтиш мумкинки ушбу энергетика, айрим озиқ- овқат масҳулотларининг хавфсизлиги, ҳашаротларни нобуд этиш, маҳсулотларни сақлаш муддатини узайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шунингдек ветеренария, ҳайвонларни озиқ овқати, гигиена ҳамда бошқа соҳаларда катта рол ўйнайди.
Кўп мамлакатлар учун ядровий технология илмига эришиш катта бир орзу ҳисобланади. Бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти ушбу илм ва технологнияга эга ва ундан фойдаланувчи мамлакатлар қаторида ўрин олган.
Венада жойлашган халқаро ташкилотлар қошидаги Эроннинг домий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий ядровий синовларни ман этиш шартномаси комиссиясининг 35 йиғилишида Эрон Ислом Жумҳуриятининг бу масаладаги позициясини баён этиш зимнида, "ядровий синовларни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартнома"-нинг мақсадларини тўлиқ амалга ошириш ядровий қуролларга эга бўлган давлатларнинг унинг қоидаларига содиқ қолишларига боғлиқдир.
Годсон тадқиқот марказида тарқатмаслик ва халқаро хавфсизлик бўлимининг раиси Христофор Эшли Форднинг фикрига кўра, бугунги ядровий дунёсидаги кескинликлар жанбаларининг аксарияти ядровий қурол-яроқларни модернизация қилиш ва ядровий масалада катта қудратлар ўртасида рақобатларни бошқатдан бошлашдан келиб чиқади.
Америка дунёда ядровий арсеналларга эга бўлган энг йирик мамлакат ва халқаро ташкилотларнинг назоратидан четга қолган юзлаб атом бомбасига эга бўлган сионистик режимнинг асосий ҳомийси сифатида 1945 йилда тарихда биринчи марта инсоний мақсадларга қарши атом бомбасидан фойдаланди. Америка Хирасима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлаб, юз минглаб одамларнинг жонига зомин бўлди ва дунё экологиясига катта зарар етказди. Бу масала ўтган йилил Япония бош вазирининг Эронга қилган сафари чоғида ҳамда Синдза Абэнинг Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан қилган мулоқоти чоғида таҳлил этилди.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда ядровий масала бдўйича музокара қилиш учун Американинг таклифига тегишли Япония бош вазирининг қилган изҳоротига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти 5-6 йил давомида 5+1 доирасида европаликлар ва Америка билан ядровий дастур бўйича музокара ўтказди ва бирон бир натижага эришмади, аммо Америка бу шартномани бузди. Бинобарин қайси бир оқил одам барча шартномаларни бузган мамлакат билан иккинчи маротаба музокара қилади?-деб айтилар.
Ул ҳазрат Америка Эрон билан содиқона музокара қилишга тайёр экани ҳақида Япония бош вазирининг айтган сўзларига ишора этиб, Биз бу сўзга ишонмаймиз. Чунки Трампдек одамдан содиқона музокара қилиш чиқмайди. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ядровий қуролларга нисбатан энг ёрқин назар ва ақида сифатида Эрон Ислом Жумҳуриятининг нуқтаи назарини яна бир маротаба эслатиб ўтиб, биз ядровий қуроллга мухолифмиз ва менинг шаръий фатвоим ядровий қуролларни ишлаб чиқариш ҳаромдир. Аммо шуни билингларким, агар биз ядровий қурол-яроқни ишлаб чиқаришни мақсад қилганимизда, Америка ҳеч нарса қила олмасди ҳамда Американинг рухсат бермагани ҳам бирон-бир монеа яратмасди.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ядровий қуролларни тўлаш ақлга хилоф тарзда қилинган сайъ-ҳаракат эканини баён этиш зимнида, Америка ҳеч қачон қайси бир мамлакат ядровий қуролга эга бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида гапириш салоҳиятига эга эмас. Чунки Америка ўзининг амборларида бир неча мингта ядровий калакчаларгадир.
Эрон ядровий энергетика ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий ҳам Евро-Нюз билан қилган сўҳбатида, биз ҳеч қачон ядровий бомба яратиш пайида эмасмиз. Бу нарса ҳукуматнинг фатвосидир. Биз ёқилғи цикладан бошлаб тадқиқот реакторларини лойиҳалаштириш ҳамда ядровий саноат билан тегишли тажҳизотларнинг турларини яратишгача барча соҳаларда ядровий саноат иняратизмилмаларининг арафасидан ўтганмиз. Биз ядровий технологияга эга мамлакатмиз. Албатта биз Германия, Америка ва Россия каби ривожланган мамлакат эмасмиз, аммо ядровий технология саноатида керакли барча потенциалларга эгамиз,-деб таъкидлади.
Эрон Ислом Жумҳурияти тинчлик йўлидаги ўзининг ядровий дастурини кенгайтириш ҳамда қишлоқ-хўжалиги, соғлиқни сақлаш тизими, энергетика ишлаб чиқариш ҳавзасида ядровий технологиялардан фойдаланиш учун мантиқий мақсадларни амалга оширмоқда ва бу соҳада керакли мувафаққиятлар ва ривожланишларга эга бўлди. Табиийки, Эрон ўзининг кенг имкониятларига асосан бу имтиёзлардан илмий жиҳатда фойдаланади.