Коронавирусдан кейинги дунё—1
2019 йилнинг декабр ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бӯлиб, аҳли башарнинг тасаввурига сиғмайдиган тезлик билан бутун оламни қамраган коронавирус дунё аҳлининг оддий яшаш тарзини издан чиқариб, иқтисодий ва ижтимоий жабҳаларда жиддий муаммоларга сабаб бӯлди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти томонидан COVID-19 деб номланган бу вируснинг тарқалиши кейинги юз йил давомидаги энг нодир ҳодиса эди. Бу ҳодиса инсоният жамиятига шунчалик чӯнг таъсир ӯтказдиким, машъум вирус балоси даъф этилгач, дунёни коронавирусдан кейинги дунё деб аташ мумкин. Табиийки, кейинги дунё коронавирусгача бӯлган дунёдан жуда катта фарқ қилади.
Дарҳақиқат, коронавирус ижтимоий ҳаётнинг барча ички ва ташқи жабҳаларида муаммолар келтириб чиқарди. Вирусга қарши муштарак кураш олиб бориш мавзусида айрим мамлакатлараро суҳбатлар бӯлаяпти, аммо жуда кӯп мамлакатлар бу масалани миллий бир тарзда, яъни ӯз қобиғида ҳал қилишга ҳаракат қилишяпти. Бу нарса мамлакатлараро муносабатларнинг заифлашуви ва ҳатто Европа Иттифоқига ӯхшаш блокларни катта муаммоларга гирифтор қилиши мумкин.
Гарвард университетининг профессори, халқаро муносабатлар бӯйича машҳур назариётчи Стефан Волтнинг фикрича пандемия давлатлар ва миллийлик мавқеининг кучайишига сабаб бӯлади. Давлатлар халқни ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кӯришади. Пандемиядан кейин ҳам бу жараён давом этади ва бу нарса давлатнинг мавқеини мустаҳкамлайди.
Коронавирусга қарши кураш жараёнида бир аччиқ ҳақиқат ошкор бӯлди: ҳар бир давлат курашнинг ӯзига хос услубини қӯллади ва бу жабҳада ӯзаро ҳамкорлик қилишга жуда кам аҳамият қаратди. Натижада Европа Иттифоқининг бирдамликка чорловчи барча шиорлари аъзо мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига реал таҳдид вужудга келгунича амал қилиши исботланди.
Франсия президенти Эмануэл Макроннинг бу жараёнда Евроиттифоқ лойиҳаси хавф-хатарга юзлангани, “Шенген”нинг эса ӯлими яқинлашгани ҳақида гапириши бежиз эмасди.
Бошқа томондан коронавирус пандемияси жуда кӯп мамлакатлар, айниқса Америка ва Трамп давлатининг фавқулодда ҳолатни бошқара олмаслигини кӯрсатди.
Америка президенти Доналд Трамп аввалига ӯзини коронавирусни назар-писанд қилмаганга олди. Шу сабабли эпидемиянинг олдини олиш учун зарур чоралар кӯриш фурсатини қӯлдан берди. Эндиликда Америка дунёнинг фуқаролари коронавирусга энг кӯп чалинган мамлакати ҳисобланади. Бу нарса Америка ва Европа халқларининг ӯз давлатларига бӯлган ишонч ва эҳтиромини пасайтирди.

Коронавирус пандемияси бусиз ҳам ӯзининг обру-эътиборини қӯлдан бераётган европача демократияга ҳам катта зарба етказиши мумкин.
Европада кейинги йилларда юз берган қочқинлар буҳрони, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммолар Ягона Европанинг асосларини емира бошлади. Коронавирусга қарши курашда Европа Иттифоқининг ожиз қолиши яқин келажакда бу иттифоқдан нафратланувчи партияларнинг пайдо бӯлишига замина яратди.
Америкада эса пандемияга қарши кураш шароитида қудрат федерал давлат қӯлида тӯпланиши, бу нарса Доналд Трамп президентлигининг яна давом этишига сабаб бӯлиши мумкин. Трамп 2016 йили муҳожирларга қарши ва енгилмас Америка шиорлари билан қудратни қӯлга киритган эди. У ӯзининг бир томонлама эгаистик сиёсатлари билан Американи бир қанча минтақавий ва халқаро шартнома ва келишувлардан чиқарди. Бу нарса ҳам Американинг коронавирусга қарши курашида шубҳасиз, салбий таъсир кӯрсатди.
Халқаро муносабатлар бӯйича таҳлилчи Юзеф Нойнинг фикрича коронавирус Трамп миллий хавфсизлик стратегиясининг ноқислигини кӯрсатди. Американинг фақатгина ӯз қудратига суяниши ярамайди. Биз бӯлижак таҳдидларга қарши курашда бошқа ӯйинчиларнинг ҳам қудратидан фойдаланиш услубини ӯрганишимиз лозим. Трамп иккинчи давра учун президентликка сайланса, ӯзининг сиёсий дидини ӯзгартиришига ишонч йӯқ. Шу сабабли Трампнинг баландпарвоз шиорларига қарама-қарши равишда Американинг халқаро обру-эътибори пасая боради.
Америка Стратегик тадқиқотлар маркази раисининг ӯринбосари Кюри Шейкнинг фикрича: Америка эндиликда халқаро лидер мамлакат сифатида тан олинмайди. Коронавирус пандемияси жаҳон раҳбариги учун мусобақада Вашингтоннинг мағлуб бӯлганини кӯрсатди.
Коронавирусдан кейинги дунёда халқаро ҳамкорликлар заифлашиб, улкан қудратларнинг халқаро майдондаги рақобатлари ортиши мумкин. 1918 йилдаги грипп пандемияси улкан қудратлар ӯртасидаги рақобатга барҳам беролмагани каби COVID-19 ҳам бу муаммони ҳал қилолмайди, албатта.
Таҳлилчилар коронавирусга қарши кураш жараёнида глобаллашув жараёнининг сусайиши ва давлатларнинг мустаҳкамланиши мумкинлигини айтишяпти.Уларнинг фикрича бунинг асосий сабаби Трампнинг яккаланишга мойил сиёсати ва айрим мамлакатлар жилови миллатчи популист раҳбарларнинг қӯлида эканлигидир.
Таҳлилчи Ричард Ҳоснинг фикрича коронавирусга қарши кураш Хитой ва Америка муносабатларининг янада хавфли тус олиши, Европа мамлакатлари ӯртасидаги ҳамкорликларнинг заифлашуви, дунёда соғлиқни сақлаш тизимининг яхшиланиши ҳамда глобаллашув жараёнларининг секинлашувига сабаб бӯлиши мумкин.
Юқорида айтилган фикрларга асосланиб айтиш мумкинки, коронавирус аввалгидан кӯра анчайин ёпиқ, миллий ва маҳаллий, куч-қудратли бӯлиш тамоюлига эга бӯлган, хавфсизлик масалаларига жиддий эътибор қаратувчи, халқаро ҳамкорликларни унчалик хушламайдиган бир дунёни ӯзидан мерос қолдириши мумкин.