Коронавирус даврида оммавий ахборот воситалари
Ҳар куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг веб сайтида COVID-19 хасталиги ҳақидаги энг сӯнгги маълумотлар нашр қилинади. Бу маълумотларни зудлик билан дунёнинг миллионлаб ОАВ ва ижтимоий тармоқлари тарқатишади.
Маълумки, соғлиқни сақлаш энг муҳим ижтимоий ҳодиса ҳисобланади. Соғлиқ эса икки муҳим факторга риоя қилиш натижасида қӯлга киритилади. Биринчиси – илм, иккинчиси – шахсий гигиенага қатъий риоя қилиш.
Бугунги кунда замондошларимизнинг бу машъум вирус ҳақидаги билимларини мукаммаллаштиришда ОАВ ҳамда виртуал фазо жуда муҳим рол ӯйнамоқда.
Коронавирус буҳрони бутун дунёни қамраб олди. Юзлаб мамлакатлар бу буҳронга қарши бутун имкониятлари билан курашмоқдалар. Аммо бу жабҳада Эрон коронавирусга қарши курашиш жараёнида асосий қуроли ОАВ бӯлган улкан бир таркибий жанг билан ҳам ёқа буғишаётган ягона мамлакат ҳисобланади.
Эрон оммавий афкори ҳар кеча-кундуз 24 соат давомида сохта махфий мактублар, тиббий ҳамширалар ва врачлар ҳақидаги видеоклиплар, ёлғон таҳлиллар, давлат мулозимлари фаолиятларини танқид остига олган ғаразли хабарлар, юқори лавозимли мулозимларнинг истеъфо бергани ҳақидаги ӯйдирмалар, хорижлик ӯнлаб ОАВнинг ғаразли маълумотлари воситасида бомбардимон қилинади.
Таркибий жанг, ёхуд гибрид жанг Hybrid warfare жаҳондаги жангларнинг тӯртинчи авлоди ҳисобланади. Бундай жангда инсоннинг жисм ва бадани эмас, балки унинг фикр-қарашлари, эътиқод ва ишончи террор қилинади. Натижада оммавий афкорга янги ишонч-эътиқод сингдирилади.
Гибрид урушининг маъмурлари коронавируснинг тарқалиш вазиятидан фойдаланиб, нотӯғри маълумотларни халқнинг онгига сингдириш, давлатга нисбатан ишончсизлик руҳини кучайтириш йӯли билан фавқулодда вазиятни қӯлдан чиқариб, коронавирус вужудга келтирган ҳолатни янада фожиали қилиб кӯрсатмоқчи бӯлишади. Саудия Арабистони, Сионистик режим ва Американинг гумаштаси бӯлган, шунингдек Европанинг айрим мамлакатлари томонидан молиялаштириладиган форс тилидаги хорижий ОАВ коронавирус вазиятидан фойдаланиб Эрон халқи ӯртасида ижтимоий ҳадик ҳиссини вужудга келтириш учун ҳаракат қилишди. Уларнинг асосий нишони Эрон халқининг ижтимоий хавфсизлиги ва оммавий афкорнинг руҳий соғломлиги жабҳаси эди.
Бу жангда қатнашаётган ОАВнинг асосий тактикаси “ҳиссиёт кӯпроқ, тафаккур камроқ” услубидир. Тингловчининг ҳиссиётларини жумбушга келтириш натижасида миясининг мантиқий фикрлаш қисми тормозланиб, воқеъликни реал эмас, балки хаёлий тасаввур қила бошлайди.
Оммавий ахборот воситаларининг бу даврдаги асосий фаолиятларидан бири ваҳима тарқатишдан иборат бӯлди. Ер юзига коронавирус тарқалишидан олдин ОАВ ҳамда виртуал фазо унинг воҳимасини тарқатиб бӯлишди.
Ҳозирги шароитда маълумот тарқатиш икки юзли ханжарга ӯхшайди. Коронавирус ваҳимаси бутун дунёни қамраб олган бугунги кунда одамлар бу ногаҳоний балонинг бутунлай йӯқ этилишига қаратилган хабарларни интиқ-интизорлик билан кутишади. Миллионлаб кишилар уйдаги карантинда бу вирус ҳақидаги энг янги маълумотлардан огоҳ бӯлиш учун виртуал фазода сайр қилишади.
Сохта ахборотларга қарши курашиш учун одамлар ишончли манбалардан тарқалаётган хабарлар ва мутахассисларнинг фикрига эътибор қаратаётган бугунги кунда оилаларга илмий жиҳатдан тасдиқланган маълумотларни етказиш имконияти вужудга келган.
Интернет ва виртуал фазо фойдаланувчиларга маълумот етказиб, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш билан бирга карантин пайти мактаб ӯқувчилари ва олий ӯқув юрти талабаларига дарслар уюштириш қобилиятига ҳам эга. Эрон Ислом жумҳуриятида виртуал фазонинг бу имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда. Бунда ӯқувчи ва студентлар телевидения ва ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган онлайн дарсларда қатнашиб, ӯқиш жараёнини давом эттирмоқдалар.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги шароитда ОАВ ва виртуал фазо коронавирус тарқалишининг олдини олиш, жамиятнинг руҳий ва жисмоний соғлигини сақлаш жараёнида кӯмаклашиши ҳамда оммавий афкорни коронавирусдан кейинги даврга тайёрлаши лозим. Зеро, коронавирус келтириб чиқарган стресс ва изтироблар, умидсизлик ва одамовига айланиш ҳолатлари назоратга олинмаса, бу ҳодисалар коронавирусдан кейинги жамият ва унинг фаолиятларига улкан салбий таъсир кӯрсатиши мумкин. Албатта, коронавирус келтириб чиқарган муаммолар руйхатига виртуал вазога боғланиб қолиш ва иқтисодий муаммолар келтириб чиқарган руҳий тазйиқларни ҳам илова қилиш керак.
Дарвоқе, коронавирус келтириб чиқарган буҳрон фақатгина дори-дармон ва шахсий гигиена воситалари билан чегараланиб қолмайди.Бу буҳроннинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий қирралари бор. Шубҳасиз, бир тирик организмни эслатадиган инсоният жамияти эрта ё кеч бу улкан буҳронга ӯзининг аксиламалини кӯрсатади. Бу аксиламални таҳлил қилиш эса ӯта мураккаб масаладир.