Америка сенатори Эрон қудрати ва Америка заифлигини тан олди
(last modified Sat, 25 Apr 2020 10:49:30 GMT )
апрел 25, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Америка сенатори Эрон қудрати ва Америка заифлигини тан олди

Америка президенти Дональд Трамп доим Эронга қарши душманона позиция олиб келади ва Эронни заифлантириш ва уни Вашингтон истак-хоҳишларини қабул қилишга ундаш мақсади билан максимал даражада босим ўтказиш сиёсатини қўллаб келмоқда.

Форс кўрфазида ҳарбий ҳузур топишни кенгайтириш ва Эронга қарши собиқаси бўлмаган даражада санкцияларни жорий этиш билан боғлиқ Трамп давлатининг бундай сиёсати турли мувафаққиятсизликка учради. 

Америка демократларининг сенатори Крис Морфи бугун Эрон тахминан барча соҳаларда Ғарбий Осиёда қудратли мамлакатга, аммо Америка эса ўтган 40 йилга қараганда заиф мамлакатга айланган деб тан олди. Американинг бу сенатори Эроннинг илк ҳарбий сунъий юлдоши мувафаққиятли тарзда орбитага чиқарилишига ишора этиб, Трампнинг сиёсати Эроннинг қудратли мамлакат бўлишининг сабабларидан деб билди. 

Америка демократлар сенатори Крис Морфи

Морфи ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Трампнинг сиёсати қандай ҳалокатли бўлганини айтиш қийин... тахминан барча соҳаларда Эрон бугун ўтган 40 йилга қараганда, Ғарбий Осиёда қудратлироқ ва Америка эса заифроқ бўлган"

Америка сенаторининг Эрон қудрати ва Американинг заифлигини тан олиши шуни кўрсатадики, Трампнинг иддаоларига қарамай Оқ Уйнинг Эронга қарши олиб борган барча сиёсати самарасиз қолган. Трамп сайловолди рақобатлар даври ва 2017 йил январ ойида Оқ Уйга келганидан бери Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ағдариш ва уни заифлантиришни ишчи ўз дастурига киритди. У Американи Баржом ядровий келишувидан чиқарди ва ядровий санкцияларни қайта тиклаб, максимал даражада босим ўтказиш сиёсатини қўллаш йўлида Эронга қарши иқтисодий урушни бошлади ва 2019 йилда ҳам Форс кўрфазида Америка кучлари ва унинг шерикларига Эрон таҳдид солмоқда деган баҳонаси билан денгиз коалициясини ташкил қилиш зимнида, Эронга қарши ҳарбий таҳдид солиш босқичига кирди. 

Америка президенти Дональд Трамп

Трамп давлати Теҳронга ўз истак-хоҳишларини юклатиш мақсадида Эрон халқига қарши тарих ҳали кўрмаган санкцияларни жорий этди ва гоҳ-гоҳида янги санкцияларни ўз санкциялар рўйхатига киритди. 

Бироқ, Эрон нафақат Американинг таҳдидларига қатъий ва жиддий жавоб берди, балки кундан кунга турли соҳаларда миллий қудратини юксалтиришга муваффақ бўлмоқда. Европа Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларини ижро этмаганини эътиборга олиб, Эрон бу йўналишда, Баржом ядровий келишуви доирасида ўз мажбуриятларини беш босқичда қисқартиришни ва тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятини бошқатдан бошлади. 

Сенатор Морфи бу ҳақда шундай ёзди: "Трамп ядровий келишувни нобуд этди ва эронликларни бундан яхшироқ ва янги келишувни қабул қилишлари учун халқаро босимнинг янги системасини ишлаб чиқаришга ваъда берди. Ҳеч ким янги санкцияларга қўшилмади, Эрон ядровий дастурларини бошқатдан бошлади ва ҳеч қандай янги ва яхшироқ келишув ижод этилмади "

Америкалик бу сенатор Баржом ядровий келишувидан чиқиш, биртомонлама иқтисодий санциялар, стратегик бўлмаган ҳарбий кескинликларни келтириб чиқаришда Трампнинг сиёсати ҳеч қандай натижа бермади ва Эрон манфаатида эди. Улар кучлироқ ва биз эса заифроқ бўлганмиз. Сунъий юлдошни арбитага чиқариш бу масалани исботлайди,-деб тан олди. 

"Нур" сунъий юлдоши

Вашингтоннинг барчатомонлама санкцияларни қўллашига қарамай Эрон турли соҳалар, жумладан ривожланган замонавий технологиялар заминида муҳим ютуқларни қўлга киритди. Бунинг намуналаридан бири бу сунъий юлдош ташувчи Қосид ракетасидан фойдаланиб, "Нур" ҳарбий сунъий юлдошни арбитага чиқариш эдиким, ҳарбий кузатувчиларини ҳайратга келтирди. Америка бу ҳақда позиция олиб, Эроннинг би сайъ-ҳаракати БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини поймол этиш деб иддао қилди. 

Америка ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Морган Ортегас Америка бу масалани БМТ хавфсизлик кенгашига тақдим этади,-деб эълон қилди. 

Бироқ, бу иддао 4+1 гуруҳига аъзо бўлган бошқа мамлакатлар, жумладан Россия томонидан истиқбол этилмади. 

Россия Федерацияси кенгаши ташқи алоқалар қўмитаси раиси Костантин Касачев

Россия Федерацияси кенгаши ташқи алоқалар қўмитаси раиси Костантин Касачев Эроннинг сунъий ҳарбий юлдошни ер арбитасига чиқариши БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюциясини бузгани йўқ,-деб таъкидлади. 

Шу тартиб билан америкалик сенаторнинг тан олинишидек, Трамп давлати Эронга қарши бирон бир мувафаққиятли амални оширгани йўқ ва Трампнинг сафсатабозликларига қарамай унинг Эронга қарши сиёсатлари доим мувафаққиятсизликка учраган.