Қуръоний башоратлар (4)
(last modified Wed, 29 Apr 2020 18:55:52 GMT )
апрел 29, 2020 23:55 Asia/Tashkent
  • Қуръоний башоратлар (4)

Илоҳий динлар, айниқса исломда шаҳодат ва фидоийлик қадрият ҳисобланади.

Шаҳодат фидоийликнинг олий нуқтаси бӯлиб, ғайб олами ва охират кунига ишонган кишиларгина уни қӯллаб-қувватлашади. Қурони каримнинг кӯпгина оятларида мол ва жони билан жиҳодга отланган кишилар улуғланади. Бундай кишилар Худо билан муомала қилганлар ҳисобланади. Шу сабабли улуғ савоб, абадий жаннат ва Аллоҳнинг ризоси уларга илҳақ.

Қуръони каримнинг “Тавба” муборак сураси 111-ояти каримасида Аллоҳ таъоло уларга башорат бериб,  буюради:

إِنَّ اللَّـهَ اشْتَرَىٰ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الْجَنَّةَ ۚ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّـهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ ۖ وَعْدًا عَلَيْهِ حَقًّا فِي التَّوْرَاةِ وَالْإِنجِيلِ وَالْقُرْآنِ ۚ وَمَنْ أَوْفَىٰ بِعَهْدِهِ مِنَ اللَّـهِ ۚ فَاسْتَبْشِرُوا بِبَيْعِكُمُ الَّذِي بَايَعْتُم بِهِ ۚ وَذَٰلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ﴿١١١﴾

Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қиладилар, ўлдирадилар ва ўлдириладилар. Бу Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир. (Ушбу савдо алоқасида Аллоҳ таоло харидору, мўмин инсон сотувчи. Мўмин-мусулмон бўлиш билан инсон ўз жони ва молини Аллоҳга сотади. Аллоҳ таоло эса мўмин мусулмон бандасига жонингни ва молингни Менинг йўлимга тиксанг, Мен бунинг эвазига жаннатни бераман, деб сотиб олади. «Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат звазига сотиб олди», дегани шу маънони англатади. «Сотиб олди», яъни, савдо тугади. Шунинг учун ҳеч бир мўмин-мусулмон шахс савдони бузмасликка, Аллоҳга сотган жони ва молини беришга доим тайёр турмоғи лозим.) (111)

Исломнинг ибтидосида Аллоҳ йӯлида жиҳод қилиш инсоний камолот чӯққисига етиш кӯприги сифатида қадр-қиймат касб этди. Бу йӯлда жонини фидо қилиш, яъни шаҳодат эса иймонли шахслар наздида ифтихор рамзига айланди. 

Шаҳиднинг мақом-мартабаси юксаклигига сабаб у ӯз жонини холис Аллоҳ йӯлида фидо айлайди. Шу сабабли мусулмонлар шаҳиднинг эҳтиромини ӯрнига қӯйишлари лозим.

Ҳазрат Али (а) бу ҳақда буюрадилар: “Жиҳод жаннатнинг эшикларидан биридир. Аллоҳ бу эшикни ӯзининг хос дӯстлари юзига очгандир”.

Юқорида келтирганимиз ояти каримада Аллоҳ таъоло ӯз йӯлида мол ва жонлари билан жиҳод қилувчи кишиларга қатъий жаннат ваъдасини бериб, бу ваъдани Таврот ва Инжилда ҳам баён этганини таъкидлайди. Қуръони каримда Аллоҳнинг бу ваъдаси тижорат муомаласи сифатида баён этилган. Яъни мол ва жонини Худонинг йӯлида сарф қилган киши уларнинг ӯрнига жаннатни сотиб олади.

Ислом таълимотидаги муҳим нукталардан бири жиҳоддир. Жиҳод айримлар ӯйлаганидек фақат жанг қилиш эмас, балки холис Аллоҳ йӯлида қилинган ҳар қандай сай-ҳаракат жиҳод ҳисобланади.  

Қуръони каримнинг башорат берувчи бу ояти каримасини оятулло Хоманайи ҳазратлари қуйидагича шарҳлаганлар:

“Шаҳодат ажойиб бир ҳодиса... Шаҳодат Худо билан муомала қилишдир. Икки томонлама муомала. Сотиладиган мол ҳам, унинг нархи ҳам маълум. Сотиладиган мол – бу моддий оламда ҳар бир кишининг энг асосий бойлиги, яъни жони. Бу молни сиз тақдим қилиб, ӯрнига абадий саодатни қӯлга киритасиз. Бу муомалада жон ва молингизни абадий жаннатга, Аллоҳнинг ризосига алмаштирасиз. Аллоҳ таъолонинг сизга берган бу ваъдаси фақат сизнинг динингизга таллуқли эмас. Бу ваъдани Аллоҳ олдинги самовий китобларда ҳам баён айлаган.

وَعداً عَلَیهِ حَقًّا فِی التَّوراةِ وَ الاِنجیلِ وَ القُرءان

Шаҳодат ана шундай улуғ қадрият. Зоҳирига боқсангиз оғриқли, аччиқ... Аммо ботиничи? Ботини барибир барбод бӯлиб, қӯлдан кетадиган бир молни жуда юксак нархга сотиш... Мен илгари ҳам айтганман: шаҳодат тижоратли ӯлимдир. Унда зукколик бор. Аллоҳ таъоло шаҳидларга ӯзининг энг юксак лутфу карамини раво кӯради”.

Табиий савол туғилади: нега раҳмат дини бӯлган ислом жиҳодни қӯллаб-қувватлаб, мусулмонларга тажовузкорларга қарши жанг қилиш ижозатини берган?

Дарҳақиқат исломнинг уруш ва тинчлик мавзусидаги умумий нуқтаи назари ӯз мустақиллигини ҳимоя қилиш ва тажовузкорлар жиноятларининг олдини олишдан иборат. Ҳатто уруш бошланиб кетган тақдирда ҳам ислом иложи борича  муносиб фурсатлардан фойдаланиб, сулҳ тузишни тавсия қилади. Ислом мусулмонларга қатъий далил-исботсиз бирор-бир мамлакатга қарши уруш эълон қилишга ижозат бермайди. Ислом ибтидосидаги жангларда ҳам уруш душман томонидан  бошланган. Табиийки, ақлли инсон душман томонидан жон, мол ва аҳлу аёлига тажовуз қилинишини истамайди.

Шаҳодат ӯлимнинг турларидан бири эмас. У инсоннинг турли ғиллу ғашликлардан покиза яшаш тарзидир. Аллоҳ ана шундай покиза инсонларга абадий саодат башоратини берган.

 

 

Ёрлиқ