Одамлар ўзини изоляциялаши учун турли давлатлар қандай чоралар кўряпти? (фотожамланма)
(last modified Wed, 06 May 2020 11:38:39 GMT )
май 06, 2020 16:38 Asia/Tashkent
  • Одамлар ўзини изоляциялаши учун турли давлатлар қандай чоралар кўряпти? (фотожамланма)

Коронавирус пандемияси турли мамлакатлар расмийларини одамлар ўзини яккалаши учун ҳар хил ноодатий усулларни қўллашга мажбур этмоқда. Баъзи мамлакатларда сайр қилаётганларни таёқ билан савалашса, бошқа жойларда одамлар кўчага ниқоб тақиб чиққани учун қўлга олиниши мумкин.

Ҳиндистон полицияси жисмоний чоралардан психологик чораларга ўтди. Кўчаларда «коронавирус зомбилари» костюмидаги кўнгиллилар юрибди. Улар одамларни уйда қолишга чорламоқда.
Аввалроқ Ҳиндистон полицияси карантин қоидаларини бузганларни калтак билан савалаётган суратлар чиққанди.
Никарагуа президенти Даниэль Ортега карантин эълон қилишни истамади. Ортега Худо уни ўз паноҳига олишини айтди. У яна митинглар ҳам уюштирмоқда, уларда одамлар касалликка қарши «севги кучи» билан курашмоқда.
Туркманистонда жамоат жойида ниқоб таққанлар қўлга олинмоқда.
Швецияда қатъий карантин чоралари қўлланилмади. Расмийлар аҳоли вазиятни онгли равишда ёндашишига умид билдирди. Шу билан бирга Швециянинг Лунд шаҳридаги марказий боғда одам тўпланмаслиги учун товуқ гўнги сепиб чиқилди.
Россияда май ойидаги байрамлар арафасида Роспотребнадзор кабобхўрлик учун сайрга чиқмасликка чақирди ва ўрмонлардан капалар бўлишини эслатиб ўтди. Биринчи канал эфирида бошловчи қабр тошидаги «Кабобни ҳаётдан кўра кўпроқ яхши кўрарди» ёзувини тасаввур қилиб кўришни таклиф қилди.
Италияда полиция пляжлардаги одамларни тарқатиш учун вертолётлардан фойдаланди.
Франциянинг Ницца шаҳрида комендантлик соати жорий этилди: кечки соат 8 дан сўнг одамлар кўчага чиқмаслиги учун шаҳар кўчаларидаги чироқлар ўчирилмоқда.
Хитойда эпидемия чўққисига чиққан вақтда карантин қоидаларини бузиб, вирус тарқалиши ва одамлар ўлимига сабабчи бўлганлар учун ўлим жазоси киритилди.
Жанубий Кореяда янги касалланган аниқланса, ҳудуд аҳолисининг телефон рақамига хабарнома юборилди.
Бразилияда комендантлик соати киритилмади, аммо маҳаллий расмийлар жиноятчилар билан таҳдид қилди. Одамларга соат 20:00 дан сўнг кўчага чиқмаслик ҳақида хабар юборилди. Хабар матнида қуйидаги сўзлар ҳам бор эди: «Агар ҳукумат керакли чораларни кўра олмаса, бу ишни уюшган жиноятчилар амалга оширади».
Филиппин президенти Родриго Дутерте полицияга карантин қоидаларини бузганларни отиб ташлашга рухсат берди. Баъзи кўчаларда одамларни тартибга чақириш мақсадида усти очиқ тобутлар ўрнатиб чиқилди.
Колумбиядаги баъзи шаҳарларда одамларнинг ID рақамидаги охирги рақам бўйича ҳафтанинг маълум кунида кўчага чиқишига рухсат берилди.
Сербияда расмийлар итларни кечки соат 8 дан 9 гача сайр қилдиришга рухсат берди. Ит эгаларининг норозилигидан сўнг чеклов олиб ташланди.

 

Ёрлиқ