Ўзбекистон Қозоғистон халқи зарарларини бартараф этишга кўмак бермоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқининг селдан кўрган зарарларини бартараф этишга тайёр эканини эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев чоршанба куни сув тошқинидан зарар кўрган Қазоғистон халқнинг мушкулотларини ҳал этиш учун Ўзбекистон кўмак беришга тайёр,- деб айтди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиё республикаларила бошчилик қилиш мақсадида жиддий рақобат олиб боради. Шунинг учун икки мамлакат раҳбарларининг ҳар қандай сайъ-ҳаракати ўзига хос маънони касб этади. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, икки мамлакатнинг раҳбарлик тизимида ўтган икки йил давомида ўзгаришлар юз берди.
Ҳақиқатан ҳам 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон 29 йил президентлик қилган Ислом Каримов вафот этганидан ва Шавкат Мирзиёев қудрат бошига келгани ҳамда 2019 йилдан бошлаб Қозоғистонда 29 йил президентлик қилган Нурсултон Назарбоев истеъфо бергани ҳамда Қосим Жўмарт Тоқаевнинг президентликка эришганидан сўнг ўзига хос бир шароитни тажриба этмоқда.
Шундай назарга ташланадиким, икки мамлакат айрим ислоҳотлар киритиш пайидадир.
Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Сергей Сологов бу ҳақда шундай деб фикр билдиради: "Тошкентда барча юмшоқ ўзгаришлар маваффақият билан ижро этилди. Энди эса Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг қудрат бошига келиши билан Тошкент ва Нурсултон минтақа раҳбарлигини қўлга олишга сайъ-ҳаракат қилмоқда."
Ҳақиқатан ҳам Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг анъанавий рақобатлари Марказий Осиё раҳбарлигини қўлга киритиш мақсадида олиб бораётган янги рақобатлари бошқача ранг-тус олган.
Ҳар ҳолда, бу ҳақиқатни назарга олиб айтиш мумкинки, Қозоғистоннинг селдан зарар кўрган халқига кўмак бериш учун Ўзбекистон президентининг тайёр эканини эълон қилиши икки жиҳатдан аҳамиятга моликдир.
Бу паём аҳамиятининг биринчи далилини қозоғистонлик ўз касбдоши изҳоротига Шавкат Мирзиёевнинг конструктив аксиламал кўрсатишидадир деб талқин этиш мумкин.
Қозоғистон чегара ҳудудларида сув тошқини юз бергани оқибатида Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тоқаев Твиттер саҳифасида ёзган ўз паёмида, сув тўғони бузилиши ҳақида огоҳлантириш бермаслик ва масъулиятсизлик зоҳир этилгани учун Ўзбекистон давлати расмийлари устидан шикоят қилади,-деб эълон қилди.
Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон президенти бу паёми билан Қозоғистон давлати босимларини камайтириш учун сайъ-ҳаракат қилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган шанба куни кучли ёмғир ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг Сирдарё минтақасида қурилган Сардоба сув омбори бузилишига сабаб бўлди ва ушбу мамлакатнинг қишлоқларига қўшимча, Қозоғистон ҳудудидаги Туркистон чегара қишлоқлари сув остида қолди ва минглаб қозоқ оилаларини овора қилди.
Ҳақиқатан ҳам кучли ёмғир ёғиши ва сел келиши Ўзбекистоннинг чегара қишлоқлари ҳамда Қозоғистонинг Туркистон вилоятидаги қишлоқларнинг минглаб аҳолиси овора бўлишлари сабабига айланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара минтақаларидаги 24-та қишлоқ сув остига қолди. Қозоғистон президентининг берган маълумотига кўра, Қозоғистоннинг 10 қишлоғи сув остида қолди ва 22 минг киши ўз уйларини бушатишга мажбур бўлишган.
Ўзбекистон ва Қазоғистоннинг минглаб нафар овора бўлишларидан бир неча кун ўтишига қарамай амалда кўмак бериш заминида ёрдам кўрсатиш ташкилотлари, айниқса Қозоғистонда заиф амал қилишган ва ана шу масала қазоғистнлик овора бўлганларнинг эътирозига сабаб бўлган.
Ўзбекистон президентининг охирги изҳороти аҳамиятининг иккинчи сабабини Марказий Осиёда Қозоғистон билан ушбу мамлакатнинг минтақавий рақобатларни давом эттиришидадир деб талқин этиш мумкин.
Марказий Осиё республикалари ўртасида Қозоғистон энг катта ва Ўзбекистон эса аҳолиси кўп бўлган республика ҳисобланади. Бу иккита муҳим хусусият минтақа рақобатлари арсасига қадам қуйиш учун Марказий Осиё минтқасида Қозоғистон ва Ўзбекистон учун ўзига хос шароит яратади.
Шунингдек бу мамлакатлар 2203 км муштарак чегарага эгадир. Узун муштарак чегарага эга бўлиш янада Марказий Осиёда икки мамлакатнинг катта аҳамиятга эга эканини тасдиқлайди.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, икки қўшни мамлакатнинг минтақавий рақобатлари икки томонинг айрим муносабатларига ижобий ва салбий таъсир етказган.
Айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон рақобатлари икки мамлакат раҳбарларини ўзаро ҳамкорлик қилиш учун рағбатлантирганига шак-шубҳа йўқ.