Қуръоний башоратлар (8)
Қуръони каримнинг айрим оятларида қодир Аллоҳ томонидан одамизод фарзандларига ато этилган неъматларга ишора қилинган.
سَلَامٌ عَلَىٰ إِبْرَاهِيمَ ﴿١٠٩﴾ كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ ﴿١١٠﴾ إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ ﴿١١١﴾ وَبَشَّرْنَاهُ بِإِسْحَاقَ نَبِيًّا مِّنَ الصَّالِحِينَ ﴿١١٢﴾
Иброҳимга салом бўлсин! (109) Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз. (110) Чунки у мўмин бандаларимиздандир. (111) Яна Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик. (112) (Соффат 109-112-оятлар).
Аллоҳнинг ҳар лаҳзада аҳли башарга нозил этилаётган неъматлари сон-саноқсиздир. Неъматларнинг кӯплиги инсонни ғафлатга солади. Бу улуғ неъматлардан бири солиҳ фарзанд бӯлиб, юқоридаги ояти карималарда Аллоҳ таъоло бу ҳақда ӯз пайғамбарига башорат беради ва бунинг далили сифатида Иброҳим алайҳиссаломнинг эзгу амаллари ва холис иймонини зикр қилади.
Ҳазрат Иброҳим Аллоҳ йӯлида фарзандини қурбонлик қилиш каби улкан имтиҳондан ёруғ юз билан ӯтди. Аммо бу оятлар фақатгина ҳазрат Иброҳимга тааллуқли эмас. Ояти карималардан маълум бӯлишича, Аллоҳ йӯлида ӯзининг моли, жони ва сай-ҳаракатини бахшида этган киши ӯз андазасида Илоҳий мукофотни қӯлга киритади.
Иймон аҳли бӯлиб, Аллоҳга тӯлиқ таслим бӯлган кишилар худди ҳазрат Иброҳим каби Илоҳий лутфу марҳаматни қӯлга киритишади ва бу йӯналиш қиёмат қоим бӯлгунича давом этади. Қуръон Аллоҳнинг саломи ва лутфу марҳаматига восил бӯлиш фақат “муҳсинин”га хос эканлигини таъкидлайди.
Аллоҳ кишининг таскин топиши ва ӯзидан кейин эзгу ном қолдиришининг сабаби бӯлган хотин ва фарзанднинг инсон учун буюк неъмат эканлигини таъкидлайди. Бу неъмат соҳиблари эса шукрона қилишлари керак.
“Наҳл” муборак сурасининг 72-ояти каримасида ӯқиймиз:
Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?! (Ояти каримада жон, жуфти ҳалол, фарзанд ва набира каби неъматлар ҳақида сўз кетмоқда. Бу орқали ўша улуғ неъматларни беришга ягона Аллоҳнинг ўзи ҳақли экани таъкидланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло мазкур неъматлардан баҳраманд бўлган бандаларнинг ягона илоҳи-маъбуди бўлишга ҳам ҳақли эканига ишорат қилинади.) (72)
Ҳар бир махлуқ ӯзи истаган-истамаган ҳолатда ӯз наслини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Насл қолдириш ва ӯз наслини ҳимоялаш инстинкти барча махлуқотларнинг табиатига хос хусусият. Аммо бу нарса ирода ва ихтиёр эгаси бӯлган инсонда айрича аҳамиятга эга. Ислом таълимотида фарзанд оилани мустаҳкамлаш воситасидир. Ҳар бир мусулмон учун эса ӯзидан пок ва эзгу насл қолдириш қутлуғ иш ҳисобланади. Ҳеч бир мусулмоннинг ӯз ихтиёри билан наслсиз қолиши кӯнгилли ҳолат эмас. Фарзандни “боқиёт ва солиҳот” иборалари билан тилга олган Қуръони карим мол ва фарзандни дунё ҳаётининг зийнати деб атайди.
Ривоятларда фарзанд қалбнинг меваси, кӯз нури, тӯкис бахтнинг сабабчиси, савоб ва ухровий мукофотлар воситаси ҳамда Илоҳий ғуфрон ва раҳмат сифатида таърифланади. Қуръонда эзгу амал қилувчи солиҳ ва мӯмин инсонларнинг кӯпайишига асосий эътибор қаратилган.
Фарзандни дунёга келтириш инсон наслининг давомийлигини таъминлайди. Солиҳ фарзанд тарбиялаган кишига ӯлганидан кейин ҳам савоб ёзилаверади. Аллоҳнинг ҳабиби (с) буюрадилар: “Инсон ӯлиши билан амаллари ҳам тӯхтайди. Унинг амаллари фақат уч йӯлдан давом этиши мумкин: жория садақаси, бошқаларга нафи тегадиган илми, орқасидан дуои хайр қиладиган фарзанди”. Шу сабабли ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом қариб қолганлигига қарамай фарзандли бӯлишни орзу қиларди.
Ҳазрат Иброҳимга фаришталар орқали фарзанд кӯриш башорати берилганда аёли Сора таажжуб қилди:
قَالَتْ يَا وَيْلَتَىٰ أَأَلِدُ وَأَنَا عَجُوزٌ وَهَـٰذَا بَعْلِي شَيْخًا ۖ إِنَّ هَـٰذَا لَشَيْءٌ عَجِيبٌ ﴿٧٢﴾
У: «Вой шўрим, ўзим кампир, манави эрим чол бўлса ҳам, туғаманми?! Бу қизиқ нарса-ку!» деди. (Иброҳимнинг (а. с.) ҳам аёлларининг ҳам ёши ўтиб қолган эди.) (72)
Кӯп ӯтмай пайғамбарнинг хонадонидаги самимиятга Исҳоқ номли фарзанд ӯз вужуди билан ҳарорат ва самимият қӯшди.
Ҳазрат Иброҳим шукрона келтириб, деди: “Кексалик айёмида менга Исмоил ва Исҳоқ каби фарзандларни ато айлаган Аллоҳга шукроналар бӯлсин!”
Исҳоқ ҳазрат Иброҳимнинг Исмоилдан кейинги иккинчи фарзандидир.
Бу ӯринда муҳим башорат ҳазрат Иброҳимнинг пок наслига рисолатнинг берилишидир.
Холис ихлос билан дуо қилган ҳазрат Иброҳимнинг фарзандлари ҳақидаги хайрли дуолари ижобат бӯлди. Натижада Исмоил, Исҳоқ ва уларнинг кейинги насллари Аллоҳнинг пайғамбарлик, солиҳлик каби кӯплаб лутфу карамига восил бӯлишди.
Азизлар, биз ҳам дуолар ижобат бӯладиган рамазони шариф ойида фарзандларимиз ва наслимизнинг солиҳлардан бӯлишини сӯраб дуо қилайлик...