Эрон табиатининг жозибали манзаралари (11)
Чилла Бучир
Ҳурмузгон Эрон жанубидаги иқлими иссиқ вилоятлардан биридир. Ҳатто маҳаллий аҳоли учун ҳам ёз фаслининг иссиғига дош бериш қийинчилик туғдирган бу минтақада ажабланарли бир тарзда об-ҳавоси муътадил бӯлган Бучир қишлоғи мавжуд.
Бу мусаффо қишлоқни Чилла Бучир ҳам деб аташади. Минтақадаги совуқ сувлар оқиб ётган тор даралар ва дилкаш табиат манзаралари минглаб сайёҳларни оҳанрабо мисоли ӯзига тортади.
Бугун хаёлий саёҳат қиладиганимиз Чилла Бучири Ҳурмузгон мавзейи тарихи исломдан олдинги замонларга бориб тақаладиган Бучир қадимий қишлоғи яқинида жойлашган. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича бу ерда қадимда зардуштийлар яшашган. Қишлоқда жуда кӯп тарихий ёдгорликларни кузатиш мумкин. Бу ёдгорликларнинг тарихи камида 1500 йил олдинги даврларга бориб тақалади.
Минтақанинг ер ости сувлари чучук, ичишга яроқли сувлардир. Шу сабабли бу ерда минглаб хурмо дарахтлари ӯсади. Бучирнинг хурмо меваси ҳам Эроннинг энг сара хурмолари ҳисобланади. Бунда қишлоқ хӯжалиги ривожланган. Минтақа Загрос тизма тоғларининг Форс Кӯрфазига пасайиб борган ҳудудида жойлашган. Шу сабабли йилнинг маълум вақтларида бу ернинг ҳавоси буғли ҳаво ҳисобланади. Қизиғи шундаки, Чилла Бучирнинг об-ҳавоси Бучир қишлоғининг иқлимидан бутунлай фарқ қилади.
“Чилла” маҳалий аҳоли тилида “ёриқ, дарз, тор дара” маъноларини билдиради. Чилла Бучир тор ва чуқур дарадан иборат бӯлганлиги учун унга шу номни беришган. Айримларнинг фикрича маҳаллий аҳоли тилида чилла “ям-яшил, об-ҳавоси дилкаш” деган маънони англатади.

Чуқурлиги 35 метр ва узунлиги бир километрдан иборат Бучир дараси Порсиён тумани марказидан 63 км узоқликда жойлашган. Дара билан Бучир қишлоғининг оралиқ масофаси 5 километрни ташкил қилади. Дарага кириб бориш учун 800 метр сув кечиб, ғорнинг оғзига етиб бориш мумкин. Ғорнинг узунлиги ҳам минг метрни ташкил қилади. Ғорда ҳаво ҳарорати 10-20 градус атрофидадир. Ғорнинг ичкарисида сув совуқ, ташқарига оқиб чиққан сув эса иссиқдир.

Қийинчиликларни ортда қолдириб, даранинг ичкарисига кириб борган кишини ҳайратланарли манзара кутади. Даранинг интиҳосида қалб шаклидаги чуқурлиги 35метрлик чиройлик чуқурлик жойлашган. Даранинг сувларида табиий ҳолда яшайдиган балиқлар, айниқса, доктор балиқ кӯплаб учрайди. Доктор балиқ деб инсон терисининг ӯлик ҳужайраларини еб, тери касалликлари, айниқса, экземага шифо бағишлайдиган балиқ турига айтилади.
Даранинг суви унинг интиҳосидаги чашмадан таъминланади. Айрим жойларда сув анчайин чуқурлиги сабабли дарага кирмоқчи бӯлган киши сузишни яхши билиши керак. Даранинг ичига кирган кишига пастга тушиш ёхуд баландликка кӯтарилиш учун арқон ҳам керак бӯлади.

Агар ёзганларимизни ӯқиб Чилла Бучирга саёҳат қилишга қизиқиб қолган бӯлсангиз, бу ҳайратланарли минтақага сафар қилишнинг энг муносиб пайти баҳор, ёз ва кузнинг дастлабки икки ойидир. Аммо дарага тажрибали йӯлчи кӯмагида кириб бориш лозимлигини унутманг.