ОПЕК Плюс нефтни қазиб олишни камайтиришни давом эттириш учун келишувга келди
(last modified Sun, 07 Jun 2020 11:22:31 GMT )
июн 07, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • ОПЕК Плюс нефтни қазиб олишни камайтиришни давом эттириш учун келишувга келди

2020 йили март ойининг бошида Опек Плюс йиғилиши мағлубиятга учраганидан сўнг, Россия ва Арабистон ўртасида нефт нархи бўйича уруш бошланиши ва коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалиши ҳамда нефтга эҳтиёжнинг камайиши ўтган 18 йил давомида нефт нархининг собиқаси бўлмаган даражада тушуб кетиши сабабига айланди.

Бу масала нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг аксиламал кўрсатишлари ва нефт бозорига барқарорликни қайтариш учун уларнинг кескин ҳаракат қилишларига сабаб бўлди. 

Охири 2020 йил апрел ойида ОПЕК ташкилотига 23 аъзо бир кунда 9,7 нефт боскасини камайтириш келишувига келишди. Бу келишувда Мексика 400 минг бочка қазиб олишни камайтириш учун нефт ишлаб чиқарувчи бошқа мамлакатларнинг таъкид қилишларига қарши муқовимат кўрсатишидан кейин охир-оқибат май ва июн ойида бир кунда нефт қазиб олишни 1000 бочкага камайтиришни қабул қилди. 

Нефт ишлаб чиқарувчи 10 мамлакат, айниқса Россия ОПЕК ташкилотига 13 аъзо мамлакатлар ўртасида маслаҳатлашув ва сиёсат олиб боришлари ОПЕК Плюс номи билан машҳур бўлган. 

Энди, келишилган янги келишувда ОПЕК Плюс ташкилотининг аъзо мамлакатлари 6 июн шом пайтида июл ойининг охиригача нефтни қазиб олиш мизонини 10 миллион бочкага камайтириш масаласига тегишли келишувни узайтириш ҳақида келишиб олишди. Бу мамлакатларнинг нефт вазирлари ўтказилган видео-конфренция йиғилишида нефтни қазиб олишни камайтириш масаласи юзасидан келишиб олишди. Шу тартиб билан июль ойининг охиригача май ва июн ойларида нефтни қазиб олиш учун мавжуд бўлган параметрлар сақланади.  

Июл ойи бошидан бошлаб декабр ойигача нефтни қазиб олиш мизонини камайтириш бир кунда 7,7 миллион бочкага етиш керак эди. Аммо ОПЕК Плюс июл ойининг охиригача собиқ ишлаб чиқариш мизони бўйича келишувни узайтиришга қарор қилди. ОПЕК Плюс шунингдек нефтни қазиб олишда ўз мажбуриятларини ижро этмаган мамлакатлар, жумладан Ироқ, Нигерия ва Қозоғистон бу мажбуриятларни июл ва сентябр ойларида қоплашларини аниқлади. 

ОПЕК Плюс ушбу сайъ-ҳаракат билан коронавирус пандемиясидан кейин мисли кўринмаган пасайишни бошдан кечирган глобал нефт нархи яна кўтарилишига умид қилмоқда. ОПЕК-нинг даврий раҳбарлигини ўз зиммасига олган Ал-Жазоир нефт вазири Муҳаммад Ирқоб жорий йилнинг ярмигача жаҳондаги нефт захираси 1 миллиард 500 миллион бочкага ошади ва ОПЕК ташкилотига аъзо мамлакатларга қўлга киритилган мувафаққиятларга қарамай уларнинг олдида кўп муаммолар тўрибди,-деб огоҳлантирди.  

Дунёдаги ОПЕК-га кирмаган энг йирик нефт ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи Россия нефт бозорининг келажагига оптимистик муносабатда бўлмоқда. Руслар хорижий валютани таъминлаш учун нефтнинг даромадларига эҳтиёж сезмайди. 

Россия энергетика вазири Александр Новак шанба куни ОПЕК Плюс музокаралари охирида ОПЕК Плюс келишуви ва коронавирус тарқалиши туфайли карантин чекловлари камайиши билан жаҳон бозорида нефтга талаб ошди,- деб таъкидлади. 

Россия нефт расмийларининг фикрига кўра, нефтни ишлаб чиқаришни камайтириш арсасида олиб борилган муштарак сайъ-ҳаракат нефт бозорларига ижобий тасир етказди. Бироқ, Москва жаҳонда нефт бозорларидаги кескин вазъият ва уни қўллаб-қувватлаш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш берди. Новак апрел ойини халқаро нефт бозори тарихида энг ёмон ой деб билди ва нефт бозорининг вазъияти яхшиланиши кўрсатгичлари ошкор бўлаётганига ишора этиб, барча аъзо мамлакатлар томонидан ОПЕК Плюс келишувини ижро этиш зарурлигини таъкидлади. 

Бироқ ҳозирда эътирозлар бошланган. Шу жумладан ОПЕК ташкилотига аъзо бўлмаган мамлакат сифатида нефтни қазиб олишни камайтиришга ҳозир эмас. 

 

Мексика энергетика вазири Руссо Нахле

Мексика энергетика вазири Руссо Нахле шанба куни кечаси бу мамлакат нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг жаҳон нефт бозорини тартибга солиш ва мушбу энергия ташувчиси нархини кутариш учун қабул қилинган июл ойининг охиригача ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳақидаги келишувга қўшилмайди.

Нефт қазиб олишнинг пасайиши нефт нархининг кескин пасайиши ва АҚШ-нинг нефт саноатидаги пасайишидан сўнг, президент Дональд Трампнинг нефт қазиб олувчи давлатларга ишлаб чиқаришни қисқартиришга қаратилган босимидан кейин юз берди. 

Хом нефт нархининг пасайиши билан  Америка ва Канада йирик ишлаб чиқарувчилар бўлган сланец нефт қазиб олиш иқтисодий жиҳатдан самарали эмасди ва нефт нархи пасайиши жараёнининг давом этиши эса ҳар ҳафтада бу ширкатларга катта зарар келтирди. 

Энди, ОПЕК Плюс келишувини эътиборга олган ҳолда, нафақат нефт экспортқилувчи мамлакатлар учун балки сланец нефт ширкатлари учун ҳам умид бағишламоқда. Бироқ, коронавирус эпидемиясининг дунё иқтисодига салбий тасир етказгани дунё мамлакатларининг аксариятида кенг кўламда ишсизликнинг кенгайиши ва иқтисодий инқирозга учраши сабабига айланган. Бу нарса эса нефтга талабнинг пасайишига ва натижада унинг нархининг кўтарилишига олиб келди.

Шу сабабли, ушбу даврда нефт қазиб олишни қисқартиришни давом эттириш ОПЕК Плюс томонидан унинг нархининг пасайишини олдини олишнинг муҳим ва самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Ёрлиқ