Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш инқилобнинг иккинчи қадамида иқтисодиёт асосларини мустаҳкамлашнинг ҳаракатлантирувчи кучидир
(last modified Tue, 09 Jun 2020 15:12:43 GMT )
июн 09, 2020 20:12 Asia/Tashkent
  • Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш инқилобнинг иккинчи қадамида иқтисодиёт асосларини мустаҳкамлашнинг ҳаракатлантирувчи кучидир

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари 12 йилдан бери мунтазам равишда ҳар бир йилни махсус номлар билан атаб келадилар. Ул ҳазратнинг бу оқилона тадбирлари давлат ва халқ, шунингдек тафаккур аҳли таважжуҳини стратегик иқтисодий мақсадлар, мамлакат иқтисодий қудратини юксалтириш ҳамда Эрон Ислом жумҳуриятининг миллий ва халқаро миқёсдаги обру-эътиборини оширишга қаратди.

Исломий  Инқилоб муаззам раҳбари шу мақсадда 1387 йилни "Новаторлик ва гуллаб-яшнаш" , 1388 йилни "Намунали истеъмол учун ҳаракат", 1989 йилни "Қӯшимча ҳиммат ва самарали меҳнат", 1390 йилни "Иқтисодий жиҳод", 1391 йилни эса  "Миллий ишлаб чиқариш ва Эроннинг меҳнат ва бойликларини муҳофаза қилиш"  йили деб атаган эдилар.

Ул ҳазрат мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий қудратини назарга олган ҳолда 1392 йилни "Сиёсий ва иқтисодий қаҳрамонлик йили", 1393 йилни "Миллий интилиш ва жиҳодий бошқарувдаги иқтисод ва маданият" йили,  1395 йилни "Муқовимат иқтисоди. фаолият ва амал" йили, 1396 йилни "Муқовимат иқтисоди. Ишлаб чиқариш ва иш ӯринлари яратиш", 1397 йилни "Эрон маҳсулотларини қӯллаб-қувватлаш" йили, 1398 йилни "Ишлаб чиқаришни ривожлантириш" йили деб номлаган эдилар.

Исломий  Инқилоб муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари сифатли ишлаб чиқаришнинг ӯта муҳимлигини яна бир бор таъкидлаган ҳолда 1399 йилни  "Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш" йили деб атадилар. 

Айрим  таҳлилчиларнинг фикрича ишлаб чиқаришни ривожлантиришда бу усул унчалик таъсирли бӯлмай, вазиятни ислоҳ қилиш ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда улкан бир ҳаракатни бошлаш учун илмий ва амалий қадамлар қӯйилиши лозим. 

Ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг ривожида сакрашларни вужудга келтириш иши дунёнинг саноатлашган мамлакатларида муваффақиятли равишда тажрибадан ӯтказилган. Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби мамлакатлар ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш жараёнида жиддий сакрашларни амалга ошириб, ривожланган мамлакатлар билан ӯзлари ӯртасидаги масофани анчайин камайтиришга эришганлар. Улар айрим соҳалар бӯйича ҳатто илғор технологияларнинг соҳибига айланишди.

Бу буюк ҳаракатни Исломий  Инқилоб муаззам раҳбари  "Ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш" деб атаганлар. 

Исломий  Инқилоб муаззам раҳбари  "Инқилобнинг иккинчи қадами" номли стратегик баёнотларида Исломий Инқилобнинг кейинги йӯлини аниқлаб бердилар. Ул ҳазрат бу йӯлда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иқтисодни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини таъкидлаб, бу ишлар жиҳодий тамоюлнинг меваси эканлигини таъкидлаганлар. 

Эрон улкан лойиҳаларни амалга ошириш ва қийинчиликларни енгиб ӯтиш бобида ӯтган йиллар давоми, айниқса уруш ва золимларча санкциялар пайтида катта тажрибага эга. Бугунги кунда ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш ишида ана шу тажриба унга қӯл келади. Исломий  Инқилоб муаззам раҳбари барча ишлаб чиқарувчилар ва иқтисодиёт фаолларини мамлакатни янада жадал суръатда ривожлантириш йӯлида улкан қадамлар ташлашга чақирганлар. Шу сабабли ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришни инқилобнинг иккинчи қадами мақсадлари йӯлидаги бир стратегия деб аташ мумкин.

Бу буюк ҳаракат кӯплаб омилларга боғлиқ. Мамлакат иқтисодиётининг қудратли бӯлишига таъсир ӯтказадиган омиллардан бири мамлакатда ишлаб чиқариш манбалари ва табиий бойликларнинг мавжудлигидир. 

Ривожланишга эришган айрим мамлакатларнинг тажрибаси таважжуҳга лойиқдир. Бу жабҳада Япония иқтисодиёти ибрат намунаси бӯла олади. Иккинчи Жаҳон уруши йиллари Япония иқтисодиёти ҳалокатли зарбаларга дуч келди. Аммо урушдан кейинги йилларда ишлаб чиқаришга суянган мамлакат ӯзининг вайронага айланган иқтисодиётини тиклаб олди. 

Ҳиндистон ва Бразилия каби мамлакатлар ҳам товарларни импорт қилиш ӯрнига ӯша маҳсулотни мамлакатнинг ичкарисида   ишлаб чиқариш каби стратегиядан фойдаланиб, муваффақиятга эришдилар. 

Жанубий Корея ва Туркия мамлакакатлари эса экспортга кӯпроқ эътибор қаратдилар. Улкан иқтисодий имкониятларга эга бӯлган Эрон ҳам турли соҳаларда янги-янги лойиҳаларни ишлаб-чиқариш арафасида турибди. Ҳозирги халқаро шароитда Эроннинг муқовимат иқтисоди ва унинг давоми бӯлган ишлаб чиқаришни жадаллаштириш стратегияси мамлакат иқтисодиётини жиддий ривожлантириши кӯзда тутилган